Мисрда Ғазо бўйича декларация имзоланди. Трамп: «Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилди»

Шарм аш-Шайхда бўлиб ўтган саммитда АҚШ, Миср, Қатар ва Туркия етакчилари воситачилар иштирокида ишлаб чиқилган ва Дональд Трамп таклиф этган 20 моддали тинчлик режаси асосида Газа секторидаги отишмаларни тўхтатиш тўғрисида келишувни имзолади.

Жаҳон

14.10.2025, 10:59

Улашиш:

Шарм аш-Шайхда бўлиб ўтган саммитда АҚШ, Миср, Қатар ва Туркия етакчилари воситачилар иштирокида ишлаб чиқилган ва Дональд Трамп таклиф этган 20 моддали тинчлик режаси асосида Ғазосекторидаги отишмаларни тўхтатиш тўғрисида келишувни имзолади, дея хабар бермоқда BBC.

«Биз ҳамкорликда имконсиздек туюлган нарсага эришдик. Ниҳоят Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилди», — деди Трамп саммитда йиғилган ўнлаб дунё раҳбарлари олдидаги нутқида.

Бу маросим Яқин Шарқдаги урушни тугатишда муҳим кун сифатида қайд этилди: Исроилга икки йилдан ортиқ вақт асирликда бўлган барча тирик гаровдагилар қайтарилди, Фаластин ҳудудларига эса икки минга яқин қамалган ва ҳибсда бўлган фаластинликлар озод қилинди.

АҚШ, Миср, Қатар ва Туркия етакчилари ҳамда воситачиларнинг имзолари қўйилган якуний ҳужжатда, жумладан, шундай дейилади:

«Биз ҳар бир инсон учун бағрикенглик, қадр-қиммат ва тенг имкониятлар йўлида ҳаракат қиламиз, бу минтақани ирқи, дини ва этник келиб чиқишидан қатъи назар барча одамлар ўз орзу-умидларини тинчлик, хавфсизлик ва фаровонликда амалга оширадиган заминга айлантириш ниятидамиз».

Эътиборлиси, саммитда тўғридан-тўғри қарама-қарши томонлар — ҲАМАС ва Исроил вакиллари иштирок этмади. Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаняхуни ҳам таклиф қилган, аммо у Симхат Тора байрами бошланишини баҳона қилиб рад этган.

Reuters ва AFP агентликларига кўра, турк делегацияси манбалари президент Ражаб Тоййиб Эрдоған саммитда исроилликлар қатнашишига қарши чиққанини билдирган. Турк ОАВ хабарига кўра, Эрдоған Нетаняху Шарм аш-Шайхга йўл олгани ҳақида билгач, Қизил денгиз устида айланма парвоз қилишни ва самолётни қўндирмасликни буюрган — фақат Исроил бош вазири саммитга келмаслигига кафолат берилгач, қўнишга рухсат берган.

Расман бу маълумот изоҳланмаган, аммо бошқа айрим давлат етакчилари ҳам шундай норозилик билдиргани ҳақида хабар берилган.

CNN хабарига кўра, саммитда АҚШ ва Миср президентларидан ташқари Арманистон, Озарбойжон, Баҳрайн, Канада, Кипр, ЕИ, Франция, Германия, Греция, Венгрия, Ҳиндистон, Индонезия, Ироқ, Италия, Япония, Иордания, Қувайт, Нидерландия, Норвегия, Умон, Покистон, Фаластин автономияси, Парагвай, Қатар, Саудия Арабистони, Испания, Туркия, БАА ва Британия етакчилари ҳам қатнашган.

Шунингдек, саммитда Араб давлатлари лигаси бош котиби Аҳмад Абу Гейт, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, ФИФА президенти Жанни Инфантино ва Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр ҳам иштирок этган.

Ҳужжат Ғазо билан боғлиқ урушдаги илк амалий ҳужумларни тўхтатиш босқичини қайд этди. ҲАМАС 2023 йил 7 октябридан бери асирликда бўлган 20 нафар тирик гаровдагини озод қилди ҳамда Исроилга тўрт нафар ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадини қайтарди.

Шу билан бирга, ҲАМАС гаровда қолган бошқа жасадларни топиш учун қўшимча вақт сўраган.

Бу келишув — гаровдагилар ва қамоқдагилар алмашинуви ҳамда Ғазодан қисман қўшин чиқариш жараёни — АҚШ томонидан тинчлик режасининг биринчи босқичи сифатида баҳоланмоқда.

Трамп бу жараённи тарихий ва бетакрор деб таърифлаб, Исроилда Кнессетда сўзлаган нутқида Яқин Шарқдаги тинчлик ва фаровонликнинг янги даври бошланганини айтди.

Шу билан бирга, Ғазо секторидаги улкан вайронагарчиликлар ва инсоний ҳалокатга сабаб бўлган икки йиллик урушдан сўнг бу ҳудудда ҳаёт қандай тикланиши ҳали номаълум. Миср президенти яқин орада Ғазони тинч йўл билан қайта тиклаш бўйича конференция чақиришини маълум қилди.

«Яқин кунларда Миср АҚШ ва бошқа шериклар билан ҳамкорликда Ғазо сектори қайта тикланишининг асосларини яратиш устида ишлайди», — деди у.

Бироқ ҳозирча ҳеч ким аниқ билмайди: ҳудудни ким бошқаради, ҲАМАСнинг бошқарувдан четлатилиши қай даражада амалга ошади ва Исроил қўшинлари қаергача чиқарилади — буларнинг ҳаммаси ҳали ноаниқ.

Жаҳон

14.10.2025, 10:59

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Ғазога гуманитар ёрдам ортилган юк машиналари кириб кела бошлади

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга киргач, Ғазо секторига гуманитар ёрдам юклари етказила бошланди.

Жаҳон

13.10.2025, 13:25

Ультраўнгчи вазир Бен-Гвир Нетаньяҳуга ҳукуматни ағдариш билан таҳдид қилди

Исроилнинг миллий хавфсизлик вазири, ультраўнгчи сиёсатчи Итамар Бен-Гвир Ғазода эришилган оташкесим келишуви муносабати билан бош вазир Биньямин Нетаньяҳуга ҳукуматни ағдариш таҳдидини йўллади.

Жаҳон

11.10.2025, 11:06

Доналд Трамп: “Эрдўған жуда тўғри иш қилди”

АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазода оташкесим жараёнида Туркиянинг катта ҳиссаси бўлганини таъкидлади. 

Жаҳон

10.10.2025, 18:04

Tramp Gʻazo va Isroil oʻrtasidagi urush tugaganini eʼlon qildi

Трамп Ғазо ва Исроил ўртасидаги уруш тугаганини эълон қилди

АҚШ раҳбари Доналд Трамп Исроил ва Ғазо ўртасидаги уруш бутунлай тугаганини эълон қилди. Унинг айтишича, душанба ёки сешанба куни асирлар алмашинуви бўлади. Шунингдек, у Исроил ва Ғазо ўртасидаги тинчликка эриш бўйичаги Мисрдаги имзолаш маросимига ҳам қатнашиш нияти бор эканини маълум қилди.

Жаҳон

09.10.2025, 23:30

Ғазога зарбаларни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга қарамай Исроил ҳужумларни давом эттирди

Исроил армияси Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатиш ҳақидаги келишувга қарамасдан, ҳаводан ва артиллерия орқали ҳужумларни давом эттирди.

Жаҳон

09.10.2025, 17:08

Ҳукумат: Исроил 4 кунда Ғазода 118 фаластинликни ўлдирди

Исроил армияси АҚШ президенти Дональд Трамп ва халқаро ҳамжамиятнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириқларига қарамасдан, 4–7 октябрь кунлари Ғазо секторига 230 дан ортиқ зарба берди.

Жаҳон

09.10.2025, 12:05

сўнгги янгиликлар

Орол денгизи ҳавзасида 40 дан зиёд экологик лойиҳа амалга оширилмоқда

Остона шаҳрида Қозоғистон раислигида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси бошқарувининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди Kazinform.

Ўзбекистон

14.10.2025, 13:19

Ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилаётган мамлакатлар маълум бўлди

2025 йилнинг январ–август ойларида қарийб 5,2 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ўзбекистон

14.10.2025, 12:06

UNICEF: bolalarga nisbatan zoʻravonlik global iqtisodga 7 trillion AQSh dollar zarar keltirmoqda

UNICEF: болаларга нисбатан зўравонлик глобал иқтисодга 7 триллион АҚШ доллар зарар келтирмоқда

Европа ва Марказий Осиёда яшовчи болаларнинг учдан икки қисми уйида зўравонлик билан тарбияланади. Учдан бир қисми эса жисмоний жазога тортилади. UNICEF томонидан 2025 йил 13 октябрда чиқарган янги ҳисоботига кўра, Марказий Осиё ва Европа мамлакатларидаги болаларнинг учдан икки қисми руҳий агрессияга юз тутади. Бундай ҳолат болаларга нисбатан зўравонликнинг энг кенг таралган тури ҳисобланади.

Жаҳон

14.10.2025, 12:02

Келажакда Қирғизистон пойтахти ўзгарадими? Ташиев инкор қилмади

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев келгусида Манас шаҳри мамлакат пойтахтига айланиши мумкинлигини истисно этмади. Бу ҳақда у маҳаллий мактаб директорлари билан учрашувда маълум қилди.

Жаҳон

14.10.2025, 11:01

Солиқ қўмитаси шубҳали фаолият юритувчи тадбиркорлар рўйхатини эълон қилди

Солиқ қўмитаси норасмий иқтисодий фаолият билан шуғулланиб, шубҳали операцияларни амалга оширган 7 минг 522 та тадбиркорлик субъекти рўйхатини эълон қилди.

Иқтисодиёт

14.10.2025, 10:03

Фото: ВВС

Эмин Агаларов Озарбойжонда биринчи казино қурмоқда — BBC

Ишбилармон Эмин Агаларов Озарбойжон тарихидаги илк казино лойиҳасини амалга оширмоқда. У Каспий денгизи соҳилида, диний қадриятлари билан машҳур Нардаран қишлоғи яқинидаги Sea Breeze курорт мажмуаси таркибида жойлашади.

Жаҳон

14.10.2025, 09:40

Фарғонада тинчлик форумининг илк йиғилиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 15–16 октябрь кунлари Фарғона шаҳрида “Фарғона водийси: тинчлик ва тараққиёт йўлида бирдамлик” мавзусида Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши ўтказилади.

Ўзбекистон

14.10.2025, 09:02

Ўзбекистонликлар уй-жой қуришга 8 ойда қанча пул сарфлади?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда 35,4 трлн сўмлик якка тартибдаги уй-жой қуриш ишлари бажарилган. 

Иқтисодиёт

13.10.2025, 22:19

«Ҳудудгазтаъминот»: Метан “заправка”ларга лимит қўйилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “метан заправкаларга лимит қўйилмоқда” деган хабарлар асоссиз, деб маълум қилди «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати.

Ўзбекистон

13.10.2025, 21:20

Эрон ТИВ: “Европа билан ядровий музокаралар режалаштирилмаган”

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчининг маълум қилишича, Теҳрон Европа мамлакатлари билан ядровий музокаралар ўтказиш ниятида эмас, аммо АҚШ билан “адолатли ва мувозанатли” мулоқотга тайёр.

Жаҳон

13.10.2025, 20:18

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Уругвайга мағлуб бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси Малайзиянинг Малакка шаҳрида Уругвай билан баҳс юритди ва кичик ҳисобда ютқазиб қўйди.

Спорт

13.10.2025, 19:46