Ўзбекистон cтартаплар бўйича «Йил мамлакати» деб эълон қилинди
Уч йил ичида 111-ўриндан 79-ўринга — Ўзбекистон дунё стартап харитасида қандай сакраш қилди?
Фан-технология
03.09.2026, 09:57
Улашиш:

Марказий Осиё дунёдаги энг тез ўсаётган стартап субминтақасига айланди. StartupBlink нинг Global Startup Ecosystem Index 2026 ҳисоботига кўра, минтақа сўнгги икки ярим йилда 81 фоиз ўсишни қайд этган — бу барча субминтақалар орасида энг юқори кўрсаткич. Таққослаш учун: Жанубий Осиё 27,5 фоиз, Шарқий Европа 13 фоиз ўсган.
Бу ўсишнинг асосий икки ҳаракатлантирувчиси — Тошкент ва Олмаота. Ўзбекистон глобал рейтингда 19 поғона кўтарилиб, 79-ўринни эгаллади. Йиллик ўсиш эса 227,3 фоизни ташкил қиляпти. Бу индексдаги энг юқори кўрсаткич.
Динамика қуйидагича: 2023 йилда 111-ўрин, 2024 йилда 110-ўрин, 2025 йилда 98-ўрин ва 2026 йилда 79-ўрин. Яъни уч йилда 32 поғона. Шу натижа учун StartupBlink Ўзбекистонни «Йил мамлакати» деб эълон қилибди.
Шаҳарлар даражасида ҳам ўзгариш кескин: Тошкент 121 поғонага кўтарилиб, 229-ўринга чиқди, ўсиш 155,7 фоизни ташкил этди. Ҳисоботда у Марказий Осиёдаги энг юқори ўринли ва энг тез ўсаётган стартап шаҳри деб таърифланган. Энг қизиқ деталь эса пойтахтдан ташқарида. Самарқанд 814-ўрин, Фарғона 863-ўринни эгаллаб, дунёнинг энг яхши 1000 та стартап экотизими рўйхатига биринчи марта кирди.

Ҳисобот тузувчилари алоҳида изоҳ ҳам берган: уларнинг фикрича, Ўзбекистон минтақавий технологик хабга айланиш учун жиддий ҳаракат қиляпти ва бу интилиш барча даражада кўринади. IT Park Uzbekistan эса мамлакат стартап ўсишининг марказий устунига айлангани таъкидланган.
Қўшнилар билан солиштирсак, манзара мураккаброқ. Қозоғистон 71-ўринда — Ўзбекистондан юқори, лекин йиллик ўсиши 26,5 фоиз ва у бир поғона пастга тушган. Олмаота 291-ўрин, Остона 332-ўринда. Ҳисоботда бунинг сабаби ҳам айтилган: Олмаота ва Остонанинг етакчилик учун ўзаро рақобати умумий ўсишга тўсқинлик қилаётган бўлиши мумкин. Кавказда эса Арманистон 55-ўрин билан етакчи, Грузия 66-ўринга кўтарилган, Озарбайжон 81-ўринга тушган.
Фан-технология
03.09.2026, 09:57
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон венчур инвестициялар ўсиши бўйича дунёда биринчи бўлди
Иқтисодиёт
17.07.2026, 09:53

«Манчестер Сити» можароси: БАА Британияга шарт қўйди
Спорт
03.10.2026, 11:17

“Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак” — Саида Мирзиёева
Ўзбекистон
24.09.2026, 11:29

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда
Ўзбекистон
21.09.2026, 09:42

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
сўнгги янгиликлар

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
