Ўзбекистон Осакадаги бутунжаҳон кўргазмасида олтин медални қўлга киритди
Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтаётган ЭКСПО бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон павилони “Мавзунинг энг яхши очиб берилиши” номинациясида олтин медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон
13.10.2025, 12:45
Улашиш:

Бу мукофот Халқаро кўргазмалар бюроси (BIE) томонидан тақдим этилади ва кўргазманинг асосий мавзусини энг илғор, креатив ҳамда самарали шаклда намоён этган павилонларга берилади.
Ўзбекистон павилони “Билимлар боғи: келажак жамияти учун лаборатория” концепцияси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у миллий анъаналар билан замонавий инновацияларни уйғунлаштирган.
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бу ҳақда шундай деди:
“Ғоямиз жаҳон ҳамжамиятида кенг акс-садо берди. Барчани руҳлантирган профессионаллик ва лойиҳага бўлган ишонч учун бутун жамоамизга ҳамда халқаро ҳамкорларимизга самимий миннатдорлик билдираман”.
ЭКСПО-2025нинг асосий мавзуси — “Ҳаётимиз учун келажак жамиятини яратиш” бўлиб, Ўзбекистон павилонидаги “Билимлар боғи” ғояси ушбу мавзуга ҳамоҳанг равишда ишланган. Лойиҳа билим, фан ва инновациялар орқали келажакни барпо этиш ғоясини илгари суради.
BIE мукофоти 1928 йилдан буён бутунжаҳон кўргазмаларининг энг нуфузли совринларидан бири ҳисобланади. У инновацион ёндашувлар, илғор технологиялар ва маданий хусусиятларни муваффақиятли уйғунлаштирган иштирокчиларни рағбатлантиради.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон 1993 йилдан бери ЭКСПО кўргазмаларида иштирок этиб келмоқда ва бу йил илк бор олий — BIE олтин мукофотини қўлга киритди.
Ўзбекистон
13.10.2025, 12:45
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48

Японияда кучли бўрон оқибатида 30 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
04.02.2026, 15:26

Саида Мирзиёева: «Болаларимиз ўз тилида, замонавий мультфильмларни кўриб улғайиши жуда муҳим»
Маданий
20.12.2025, 15:07

Туғруқ масканининг ачинарли аҳволи: Саида Мирзиёева ҳолатни ўрганди
Ўзбекистон
19.12.2025, 09:38

Ўзбекистон ва Ал-Азҳар ўртасида янги илмий ҳамкорлик лойиҳалари йўлга қўйилади
Ўзбекистон
10.12.2025, 10:14

«Бу нарса тўхташи керак»: Саида Мирзиёева Қибрайдаги иссиқхонада экологик текширув ўтказди
Ўзбекистон
03.12.2025, 10:05
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жаҳон
12.03.2026, 15:15

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
12.03.2026, 14:48

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда
Жаҳон
12.03.2026, 11:38

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди
Ўзбекистон
12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?
Жаҳон
12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт
12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди
Фан-технология
11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
