1 августдан камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади
Ов қилиш тақиқланган ҳайвон турлари учун энди ҳеч қандай ов квотаси ажратилмайди.
Ўзбекистон
01.07.2026, 15:36
Улашиш:

Ҳукуматнинг 2026 йил 30 июнда қабул қилинган “Ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш ҳамда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакат экотизимини муҳофаза қилишга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатдир.
Ов қилишга стратегик чеклов
Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 августдан 2028 йил 1 январга қадар қарор иловасида белгиланган Ўзбекистондаги камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонларни ов қилиш тақиқланади.
Бу чекловнинг асосий мақсади табиатда сони кескин камайиб бораётган ҳайвонлар популяциясини қайта тиклаш, уларнинг табиий кўпайиши учун қулай шароит яратиш ҳамда мамлакатнинг биологик бойлигини сақлаб қолишдан иборат.
Илмий тадқиқотлар ва питомниклар истисно
Қарор барча ҳолатларда ҳам мутлақ тақиқ жорий қилмайди. Хусусан, чеклов фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ёки етиштирилаётган ёввойи ҳайвонларга, илмий тадқиқотлар, тиббий мақсадларда фойдаланиш учун амалга ошириладиган ов ишларига татбиқ этилмайди.
Камёб турларга ов квотаси берилмайди
Ов қилиш тақиқланган ҳайвон турлари учун энди ов квотаси ажратилишига йўл қўйилмайди.
Бу амалиёт аввалги йилларда айрим ҳолларда юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқий зиддиятларни бартараф этади. Яъни, бир томондан муҳофаза қилинаётган ҳайвонлар рўйхатига киритилган турлар учун иккинчи томондан ов қилиш квотаси белгиланиши мумкин эмас.
Дарёлар чавоқлантирилади
Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 августдан 2030 йил 1-январга қадар республика марказий шаҳарларидан оқиб ўтувчи дарё ва сойларга ҳар йили камида 15 тонна чавоқ қўйиб борилади.
Чавоқлантириш Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Фанлар академияси томонидан илмий асосланган рўйхат бўйича бажарилади.
Бу орқали сув ҳавзаларида биологик хилма-хиллик сақлаш, балиқ захираларини тиклаш, сув экотизимининг табиий мувозанати мустаҳкамлаш, шаҳар дарёларининг экологик ҳолатини яхшилаш мақсад қилинган.
Экология — келажакка сармоя
- Соғлом экотизим:
- экологик туризм ривожига хизмат қилади;
- қишлоқ хўжалиги учун табиий мувозанатни таъминлайди;
- сув ресурсларини муҳофаза қилади;
- иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишга ҳисса қўшади.
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади
Ўзбекистон
25.07.2026, 09:49

Ўзбекистонда навбатдаги “Автомобилсиз кун” ўтказилмоқда
Ўзбекистон
10.07.2026, 12:05

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
