Аввал ЎзЖОКУ, энди эса Миллий: Университет раҳбариятига салом бермаган талаба жазоланди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Миллий университетида талаба деканнинг ўринбосарига салом бермагани учун тушунтириш хати ёзгани тасвирга олинган расм тарқалди. Тушунтириш хатида декан ёрдамчисига салом бермагани учун узр сўраган талабанинг исм-фамилияси ўчирилган.
Ўзбекистон
09.10.2024, 17:04
Улашиш:

Avval OʻzJOKU, endi esa Milliy: Universitet rahbariyatiga salom bermagan talaba jazolandi
"2024 йилнинг 7 октябрь куни хаёл билан маънавий- маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари У.Э.Қурбоновга ва бошқа устозларга салом бермаганим учун узр сўрайман. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди", дея ёзган талаба.
Мазкур хабар тармоқларда бир кун айланганидан сўнг, ҳолат бўйича Миллий университети расмий муносабат билдириб чиқди. Унга кўра, талабадан салом бермагани учун тушунтириш хати олинмаган.
"Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар ва постларга жавобан шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Миллий университетида ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ва бошқа устозларга салом бермагани учун ҳеч қандай масъул томонидан талабадан тушунтириш хати ёздириб олинмаган", дейилади изоҳда.
Шунингдек, хабарда Миллий университети талабаларнинг устозларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши, салом бериши ёки бермаслиги уларнинг шахсий маданиятига тааллуқли масала эканига тўхтаб ўтилган. Бироқ муносабатда талабанинг узр сўраб, тушунтириш хати ёзишга мажбурлангани юзасидан изоҳ берилмаган.
Мазкур ҳолатни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари турлича талқин қилмоқда. Айримлар талаба салом бермаса, маданиятсиз бўлиб қолмаслигини, салом бермаганлик учун жазолаш аҳмоқликдан бошқа нарса эмаслигини айтаётган бўлса, бошқа бир тармоқ фойдаланувчиси университет раҳбарияти тинч кетаётган болани тўхтатиб, бекорга танбеҳ бермаса керак деган изоҳларни қолдирган.
Ушбу ҳолат аввалроқ ЎзЖОКУ (Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети)да ҳам кузатилган. Унда талаба университет ректорига салом бермагани учун ходим томонидан калтаклангани айтилган эди. Шунда ҳам юқоридаги каби университет ректори Шерзодхон Қудратхўжа бу воқеадан хабари йўқлигини, ноҳақ ҳаракат қилганлар жазоланганини, талабанинг салом бериш-бермаслиги ихтиёрий эканлигини айтган эди.
Ўзбекистон
09.10.2024, 17:04
Улашиш:
машҳур янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади
Таълим
12.09.2026, 12:03

Бугундан айрим талабалар учун вақтинчалик автобус йўналиши йўлга қўйилди
Таълим
07.09.2026, 10:52

Тошкент ва Остона пойгаси: Минтақа осмони учун рақобат кучаймоқда
Ўзбекистон
04.09.2026, 11:24

Кореяда тўрт ўзбекистонлик терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда
Ўзбекистон
04.09.2026, 09:25

24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди
Таълим
12.09.2026, 12:26
сўнгги янгиликлар

Россиядан Ўзбекистонга 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқиш чекланди
Иқтисодиёт
30.09.2026, 14:58

Хитой Тайванни Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб талқин қилишда айблади
Жаҳон
30.09.2026, 12:18

Россиянинг Киевга ҳаво ҳужумларида уч киши ҳалок бўлди
Жаҳон
30.09.2026, 12:00

Қозоғистонда ҳарорат глобал ўртачадан икки баравар тез ошмоқда
Жаҳон
30.09.2026, 11:16

Apple iPhone патентини бузганлиги учун $5,7 миллиард тўлайди
Фан-технология
29.09.2026, 17:59

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи
Фан-технология
29.09.2026, 16:13

Ғузорда пахтага сепилган кимёвий воситадан 22 нафар ўқувчи заҳарланди
Ўзбекистон
29.09.2026, 15:27

Педофилларга умрбод қамоқ жазоси бериладими?
Ўзбекистон
29.09.2026, 14:03

Ўзбекистонда мактаб дарсликларида 1 257 та хато аниқланган
Таълим
29.09.2026, 12:33

Пенсия тизимида янги тартиб: қоғоз шаклида ҳужжат тақдим этиш бекор қилинади
Иқтисодиёт
29.09.2026, 12:07

Россия янги сафарбарлик бошлаган – Зеленский
Жаҳон
29.09.2026, 11:27

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Путин Россия Қуролли кучлари штатини йил бошидан бери тўртинчи марта оширди
Жаҳон
29.09.2026, 10:25

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар оқибатида 62 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
29.09.2026, 09:08

Гўзаллик салони ходимлари ОИВ учун тест топширади
Жаҳон
28.09.2026, 17:32

Эрдўғон ва диний қадриятлар ҳақидаги ҳазили учун туркиялик комик судланди
Жаҳон
28.09.2026, 13:44

Тўртта клуб Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда
Спорт
28.09.2026, 12:22

Қорақалпоғистонда $2,6 млрдлик шамол электр станцияси қурилиши бошланди
Ўзбекистон
28.09.2026, 11:45

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди
Жаҳон
28.09.2026, 11:10

Фарғона ва Наманганда 2,6 кг гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
Ўзбекистон
28.09.2026, 11:06
машҳур янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади
Таълим
12.09.2026, 12:03

Бугундан айрим талабалар учун вақтинчалик автобус йўналиши йўлга қўйилди
Таълим
07.09.2026, 10:52

Тошкент ва Остона пойгаси: Минтақа осмони учун рақобат кучаймоқда
Ўзбекистон
04.09.2026, 11:24

Кореяда тўрт ўзбекистонлик терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда
Ўзбекистон
04.09.2026, 09:25

24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди
Таълим
12.09.2026, 12:26
