Ўзбекистонда 28 ноябрдан 5 декабргача об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ҳарорат 5 даража совуққача пасаяди. 3–5 декабрь кунлари мамлакатнинг бир қатор жойларида ёмғир ёғиши мумкин.

Ёмғирли об-ҳаво

Paradigma.uz

Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотига кўра, мамлакат ҳудудларида ҳарорат пасайиб, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгарувчан бўлади. 3–4 декабрь кунлари айрим жойларда ёмғир ёки қор ёғиши мумкин. Шамол ўзгарувчан йўналишда сониясига 7–12 метр тезликда эсади.

Кечаси 28–30 ноябрда ҳарорат 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, 1 декабрда 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлади. 2–5 декабрда эса 0–5 даража совуқ кузатилади.

Кундузи 28 ноябрда 7–12 даража илиқ, 30 ноябрдан 5 декабргача эса 0–5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, фақат 3–4 декабрь кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 28–29 ноябрда 12–17 даража илиқ бўлади. 30 ноябрдан 5 декабргача кундузги ҳарорат 8–13 даражагача пасаяди.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлиб, 3–4 декабрь кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Қолган кунларда ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 28 ноябрдан 3 декабргача 10–15 даража, 4–5 декабрда эса 8–13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

28 ноябрдан 2 декабргача ёғингарчилик кутилмайди. 3–5 декабрь кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 28–30 ноябрда 15–20 даража илиқ бўлади. 1–5 декабрда кундузги ҳарорат 10–15 даражагача пасаяди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

28 ноябрдан 2 декабргача ёғингарчилик кутилмайди. 3–5 декабрь кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 28 ноябрда 10–15 даража, 29 ноябрдан 5 декабргача 8–13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

28 ноябрдан 2 декабргача ёғингарчилик кутилмайди. 3–5 декабрь кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Кечаси 28 ноябрда 0–5 даража совуқ, 29 ноябрдан 5 декабргача 0–5 даража илиқ, айрим жойларда 1–3 даража совуқ бўлади.

Кундузи 28 ноябрдан 1 декабргача 5–10 даража, 2–5 декабрда эса 3–8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

8 октябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

8 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда туман тушиши, Фарғона водийсининг тоғли жойларида эса ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон

07.10.2026, 16:26

Ўзбекистонга 44 даражагача жазирама иссиқ яқинлашмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари жуда иссиқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотига кўра, якшанба куни мамлакатнинг жанубий ҳудудларида ҳаво ҳарорати 43–44 даражагача кўтарилади.

Ўзбекистон

27.06.2026, 15:45

Қўштепа канали тайёр: Афғонистон сувни қачон олади?

Афғонистон томони Амударё сувини каналга яқин вақтда йўналтиришини айтмоқда. Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири эса сув олиш 2030 йилгача бошланмаслигини билдирган.

Сиёсат

26.11.2026, 14:58

Гулнора Каримова иши: Ўзбекистонга қайтарилаётган 252,5 млн доллар нималарга сарфланади?

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида 252,5 миллион долларлик активларни қайтариш бўйича келишув тасдиқланди. Маблағлар «Ишонч – 2030» траст жамғармаси орқали соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига йўналтирилади.

Иқтисодиёт

26.11.2026, 12:10

Жавоҳир Синдоров жаҳон чемпионатида

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини оқ донада бошлайди

Женевада шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун ўтказиладиган Жавоҳир Синдаров ва амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу ўртасидаги баҳс учун қуръа ташланди.

Спорт

23.11.2026, 09:35

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Қўштепа канали тайёр: Афғонистон сувни қачон олади?

Афғонистон томони Амударё сувини каналга яқин вақтда йўналтиришини айтмоқда. Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири эса сув олиш 2030 йилгача бошланмаслигини билдирган.

Сиёсат

26.11.2026, 14:58

Гулнора Каримова иши: Ўзбекистонга қайтарилаётган 252,5 млн доллар нималарга сарфланади?

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида 252,5 миллион долларлик активларни қайтариш бўйича келишув тасдиқланди. Маблағлар «Ишонч – 2030» траст жамғармаси орқали соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига йўналтирилади.

Иқтисодиёт

26.11.2026, 12:10

Ёнилғи ташувчи мошина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди

Мисрда ёнилғи ташувчи машина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди

Қоҳира яқинида содир бўлган ёнғин оқибатида яна 21 киши жароҳатланди. Ҳодиса жойида 27 та автомобиль ёнган.

Жаҳон

26.11.2026, 11:19

Таэквандочилар

Ўзбекистон таэквондочилари Олимпиада йўлланмаси учун курашади

Мусобақа 28–29 ноябрь кунлари Остона шаҳрида ўтказилади. Унда олти нафар ўзбекистонлик спортчи медаллар ва 2028 йилги Олимпиада учун рейтинг очколари учун курашади.

Ўзбекистон

26.11.2026, 09:57

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бора олади?

Ўзбекистон фуқаролари 31 та давлатга визасиз бориши мумкин. Яна бир қатор мамлакатларда чегарада виза олиш ёки электрон виза расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Сиёсат

26.11.2026, 08:40

Semipalatinsk poligoni

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари

АҚШ билан ядровий куч борасида беллашган СССР Қозоғистон даштларида юзлаб портлашлар амалга оширди. Семипалатинск полигонида ўтказилган 456 та синов миллиондан ортиқ инсонни радиация таъсирига дучор қилган.

Фан-технология

25.11.2026, 17:17

Toşkentda adolatli sudlov masalalari muhokama qilindi

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?

Тошкентда одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқига бағишланган халқаро конференция ўтказилмоқда.

Ўзбекистон

25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?

Санэпидқўмита мамлакатда энтеровирусли инфекциялар, жумладан Коксаки вируси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ва назорат остида эканини маълум қилди.

Ўзбекистон

25.11.2026, 16:32

Tyson Fury

Тайсонда шизофрения аниқланди

Боксчи бу ҳақда ҳаёти ва спортдаги фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи Netflix ҳужжатли фильмида сўзлаб берди.

Спорт

25.11.2026, 11:52

Гўшт

Ўзбекистонда гўшт импорти: энг кўп гўшт қайси давлатдан келади?

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакат 12 та давлатдан 132 минг тонна мол гўшти импорт қилди. Харидлар учун 597,7 миллион доллар сарфланган.

Ўзбекистон

25.11.2026, 10:41

Imtihondagi firibgarlik uçun $371 ming mukofot

Имтиҳонда фириб қилганлар 10 йилгача тест топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилади

Жанубий Кореяда университетга кириш имтиҳонларида назорат кучайтирилади. Фирибгарлик ҳолатлари ҳақида хабар берганлик учун қарийб 371 000 АҚШ долларигача мукофот пули таклиф қилмоқда.

Таълим

25.11.2026, 10:19

Синдоров ва Гукеш ўйини

Синдаров биринчи мусобақада қанча ютди?

Жавоҳир Синдоров Жаҳон тожи учун шахмат мусобақасида Ҳиндистон вакили Гукеш Доммаражу билан дуранг ўйнади. Ушбу натижа учун ўз ҳисобига 168 минг доллар мукофот пули қўшди.

Спорт

25.11.2026, 09:40

Ўзбекистон Президенти Иорданияда

Аммон шаҳридаги «Ал-Ҳусайния» саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёевани Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ҳамда Малика Рания ал-Абдулла расмий кутиб олди.

Сиёсат

24.11.2026, 16:32

Малайзия рохинжа қочқинларини Мьянмага қайтарадими?

Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим 6,5 мингдан ортиқ Мьянма фуқаросини декабрь ойида мамлакатга қайтариш режасини эълон қилди. 

Жаҳон

24.11.2026, 15:58

Tojikiston Xalqaro jinoyat sudidan chiqmoqda

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда

Душанбе халқаро қидирувдаги президент – Владимир Путин ташрифидан сўнг, ХЖСдан чиқиш қарорини эълон қилди. Европа Иттифоқи Тожикистонни бу ниятидан қайтишга чақирмоқда.

Сиёсат

24.11.2026, 15:41

Женсен Хуанг Nvidia раҳбари лавозимига қайтди: акциялар 31 фоиздан ошди

Nvidia директорлар кенгаши компания асосчиси Женсен Хуангни бош директор лавозимига қайта тайинлади. АҚШ президенти Дональд Трампнинг уни лавозимга қайтариш ҳақидаги чақириқларидан кейин қабул қилинган қарор компания акциялари кескин қимматлашишига сабаб бўлди.

Жаҳон

24.11.2026, 12:53

Ипотека субсидиясига ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади

Ўзбекистонда ипотека кредити бўйича субсидия олиш учун аризалар 25 ноябрь куни соат 10:00 дан қабул қилинади. Номзодлар ижтимоий мезонлар асосида камида 30 балл тўплаши ва банкнинг кредит тарихи бўйича талабларига жавоб бериши керак.

Ўзбекистон

24.11.2026, 10:42

Nasiyaning tört ming yillik yöli

Лой тахтачалардан замонавий BNPL тизимигача: насиянинг 4 минг йиллик тарихи

Бугун бир неча тугмани босиб, товарни насияга олиш мумкин. Аммо «бугун ол, кейин тўла» тамойили интернет-дўконлардан анча олдин пайдо бўлган. Унинг тарихи қадимги Месопотамияга бориб тақалади.

Фан-технология

24.11.2026, 09:35

Ўзбекистон пул бирлиги

Янги алифбо: амалдаги банкнот ва тангалар алмашадими?

Марказий банк янги ўзбек алифбосига ўтиш муносабати билан амалдаги пулларни алмаштириш шарт эмаслигини маълум қилди.

Иқтисодиёт

23.11.2026, 16:08

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →