Cookie settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 07:54

Қашқадарёда машина уриб кетган маст йўловчининг мурдаси пахта даласидан топилди

Қашқадарё вилоятида ҳайдовчи маст йўловчини уриб юбориши оқибатида пиёда вафот этди. Бу ҳақда "Renessans" телеканалининг "Ovoza" дастурида маълум қилинди

Улашиш:

Qashqadaryoda mashina urib ketgan mast yoʻlovchining murdasi paxta dalasidan topildi

Qashqadaryoda mashina urib ketgan mast yoʻlovchining murdasi paxta dalasidan topildi

Дастурга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси вилоятнинг Қарши туманида кечки соат 00:30 атрофида юз берган. Йўловчи шу вақтда онасининг уйидан маст холда чиқиб кетган. Сўнг уни машина уриб юборган. 

ИИО томонидан олиб борилган суриштирувларда ЙТҲни Қарши туманида яшовчи "Labo" ҳайдовчиси содир этгани аниқланган. Ҳайдовчи пиёдани уриб юборганидан сўнг уни автомобилига ортиб, маҳалладаги пахта майдони ёқасига ташлаб кетган. У тез тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) ва 117-моддаси 2-қисми (Хавф остида қолдириш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

"Гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб, унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда унга тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни Сурхондарё вилоятида ҳайдовчи юк машинасида йўл четида турган уч кишини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган эди.

Ўзбекистон

15.10.2024, 11:11

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37

Қашқадарёда собиқ ҳарбий хизматчи икки аёлни пичоқлаб ўлдирди

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида икки нафар аёл пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар берди.

Ўзбекистон

13.10.2025, 16:19

Qashqadaryodagi omborda yongʻin sodir boʻldi

Қашқадарёдаги омборда ёнғин содир бўлди

Кеча, 29 сентябрь Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, “Ўзбекистон” МФЙ, “Етимқудуқ” қишлоғида ер устига ўрнатилган дизель ёқилғи сақлаш сиғимида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар қилди.

Ўзбекистон

30.09.2025, 09:39

AQSh Qashqadaryodagi tarixiy majmuani qayta tiklash uchun 250 ming AQSh dollari sarfladi

АҚШ Қашқадарёдаги тарихий мажмуани қайта тиклаш учун 250 минг АҚШ доллари сарфлади

Қашқадарё вилоятидаги XV асрга оид тарихий Лангар ота мажмуаси АҚШ элчиларининг Маданий меросни сақлаш жамғармаси томонидан 250 минг АҚШ долларлик таъмирлаш лойиҳаси натижасида қайта тикланди ва фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар қилди.

Маданий

04.06.2025, 17:46

Qashqadaryoda 103 tup daraxt kesib tashlandi

Қашқадарёда 103 туп дарахт кесиб ташланди

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани "Айритом" маҳалласида 2024 йилнинг декабрь ойида 30 дан ортиқ қоратол дарахтлари ноқонуний кесилганлиги ҳақида хабар эълон қилингани эди. Мазкур ҳолатга Бош прокуратура расмий изоҳ берди.

Ўзбекистон

13.03.2025, 11:41

Qashqadaryoda maktab oʻquvchisi oʻzini 16-qavatdan tashlab yubordi

Қашқадарёда мактаб ўқувчиси ўзини 16-қаватдан ташлаб юборди

Жорий йилнинг 7 февраль куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 11-синфда ўқиётган мактаб ўқувчиси 16-қаватдан ўзини ташлаб юбориши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда PARADIGMA.UZ'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ўзбекистон

10.02.2025, 16:08

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ошни арзон нархда реклама қилган тадбиркор жаримага тортилди

Хоразм вилоятида тадбиркор арзонлаштирилган ош рекламаси учун жаримага тортилди. У Хоразм сузма паловини 7 минг сўмдан сотиш ҳақида Instagram саҳифасида реклама жойлаб, уни кенг тарқатган.

Ўзбекистон

09.04.2026, 12:26

“Толибон” Марказий Осиё хавфсизлиги бўйича кафолат берди

Афғонистон атрофидаги геосиёсий вазият янги босқичга чиқмоқда. Таъкидланишича, Кобул маъмурияти Марказий Осиё давлатлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай кучларга қарши қатъий кураш олиб бормоқда.

Жаҳон

09.04.2026, 12:06

Ўзбекистонда фейк аккаунтлар бозори: тадқиқотлар нимани кўрсатмоқда?

Британиядаги Кембриж университети томонидан ишлаб чиқилган Cambridge Online Trust and Safety Index (COTSI) глобал лойиҳаси доирасида онлайн платформаларда сохта аккаунтлар яратиш бозори илк бор тизимли таҳлил қилинди. 

Ўзбекистон

09.04.2026, 10:30

Ўзбекистонда 500 минг сўмлик янги пул чиқариладими? Марказий банк муносабат билдирди

2026 йил 8 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 500 минг сўмлик янги банкнота ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Иқтисодиёт

09.04.2026, 09:30

Олий суд тақиқланган интернет манбалар рўйхатини эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи манбалар рўйхати янгиланди.

Ўзбекистон

08.04.2026, 11:39

F-15 учувчисини қутқариш: Эрон осмонидаги махфий операция!

Эрон осмонида уриб туширилган F-15 қирувчи самолёти экипажини қутқариш учун “Delta Force”, “Денгиз мушуклари” ва SRUнинг махфий гуруҳлари жалб этилди.

Жаҳон

08.04.2026, 07:44

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди

Москвада «Крокус Сити Холл»да содир этилган теракт иши бўйича умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахс тергов ҳибсхонасида ўз жонига қасд қилди.

Жаҳон

07.04.2026, 18:42

Омбудсман аралашуви билан фуқароларнинг мулк ҳуқуқлари тикланди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига Жиззах вилоятидан фуқаро Ш.О. мурожаат қилиб, марҳум отаси номида бўлган уй-жойни мерос сифатида расмийлаштиришда юзага келган муаммо бўйича амалий ёрдам сўраган.

Ўзбекистон

07.04.2026, 16:32

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун янги имтиёзлар жорий этилади

2026–2027 ўқув йилидан бошлаб муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун қатор янги имконият ва имтиёзлар жорий этилади.

Ўзбекистон

07.04.2026, 16:20

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда

Эрон уруши транзитни қимматлаштириб, Марказий Осиёда транспорт тизимларини синовдан ўтказмоқда. Минтақанинг бунга муносабати Марказий Осиёдан ташқари Россия, Европа Иттифоқи, Хитой, Туркия ва АҚШга ҳам таъсир қилади.

Жаҳон

07.04.2026, 15:41

Маданият вазирлиги санъаткорлар учун солиқда енгиллик беришни таклиф қилди

Ўзбекистонда санъаткорлар ва концерт-томоша соҳаси вакилларини солиққа тортиш тартиби юзасидан таклифлар муҳокама қилинмоқда. 

Ўзбекистон

07.04.2026, 12:29

7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни

Бутунжаҳон саломатлик куни 1950 йилдан бери ҳар йили 7 апрелда глобал саломатликнинг долзарб масалалари ҳақида хабардорликни ошириш ва одамларни ўз соғлиғига эътиборли бўлишга ундаш мақсадида нишонланади. Тадбирнинг 2026-йилги шиори – “Саломатлик йўлида биргамиз. Илм-фанни қўллаб-қувватланг!”.

Жаҳон

07.04.2026, 10:23

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади

6 апрель куни Вашингтон шаҳрида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон

07.04.2026, 10:01

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди

Низомга кўра, олий таълим бакалавриат ва магистратура босқичлари орқали амалга оширилади. Бакалавриат таълими камида 3 йил давом этади. Олий таълим ташкилотларида талабаларни таълим олиш билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланади.

Таълим

06.04.2026, 17:35

Эрон уруши: 38-кунда вазият кескинлашмоқда

Дональд Трамп Эронни Ҳормуз бўғозини очишга чақириб, акс ҳолда инфратузилма объектларига зарба берилиши мумкинлигини билдирган.

Жаҳон

06.04.2026, 16:13

Магнус Карлсен: Синдарoвнинг натижасини ҳеч ким кутмаганди

Жавоҳир Синдаров рекорд натижа билан етакчилик қилмоқда ва шахмат оламида тарихий старт кўрсатди. Гарри Каспаров ва Магнус Карлсен ҳам унинг ўйинини алоҳида эътироф этишди.

Спорт

06.04.2026, 13:50

Доғистонда сув омбори тўғони ёрилди, кўприк қулаб тушди

Доғистоннинг Дербент туманида кучли ёғингарчилик оқибатида Гежух сув омбори тўғони ёрилди. 

Жаҳон

06.04.2026, 13:01

Афғонистон Марказий Осиё билан савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказмоқчи

2026 йил 5 апрель куни Кобулда “Толибон” ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий мезбонлигида Афғонистон – Марказий Осиё мулоқоти бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё давлатларининг юқори мартабали вакиллари иштирок этди. Бу 2021 йилдан бери Кобулда “Толибон” мезбонлигида ўтказилган илк учрашувдир. 

Жаҳон

06.04.2026, 12:12

“Бешқўрғон” бозоридаги ёнғин: жабрланганлар йўқ — ФВВ

Тошкент шаҳридаги Бешқўрғон бозорида юз берган ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин соат 18:18 да тўлиқ ўчирилган. 

Ўзбекистон

06.04.2026, 11:15

Хитойда контрабанда билан айбланган Франция фуқароси қатл этилди

Хитойда келиб чиқиши лаослик бўлган Франция фуқароси Чан Тао Фуми қатл этилди. Ўлим ҳукми Гуанчжоу шаҳрида ижро этилган.

Жаҳон

06.04.2026, 10:55

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →