Светофор – йўлчироқ, парол – ўрон, аванс – бўнак: юридик атамалар ўзгартирилмоқда
9 июнь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда қонунлардаги 7 та сўзни ўзбекча муқобилларига алмаштириш таклиф этилди.
Ўзбекистон
10.06.2026, 15:26
Улашиш:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Ушбу қонун лойиҳасида қонунчилик ҳужжатларида фойдаланилган айрим тушунча ва юридик атамаларни ягона шаклда қўллаш ва уларнинг тўғри баён этилишини таъминлаш мақсадида ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.
Хусусан қуйидаги ўзгартиришлар назарда тутиляпти:
- аванс – бўнак;
маркировка – тамғалаш;
маршрут – йўналиш;
светофор – йўлчироқ;
коворкинг – иш маркази;
парол – ўрон;
прогрессив –илғор.
Қайд этилишича, лойиҳанинг қабул қилиниши қонун ҳужжатларидаги тушунча ва юридик атамаларнинг қўлланилишидаги ноаниқликларни бартараф этишга, уларни бирхиллаштиришга хизмат қилади.
Эътироз билдирилди
“Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Умаров “светофор” ва “парол” сўзларининг алмаштирилишига эътироз билдирди.
"Яқин тарихда “аэродром” номини янгилаб, газетани “рўзнома”га алмаштиргандик. Булар қанчалик зарур?" – деди Наримон Умаров.
У сўзида давом этар экан, 19-аср бошида Саидкаримбой Тошкентга йўлчироқлар ўрнатиб, уларга лампа қўйганини, ҳар куни ёқиб-ўчирганини таъкидлади.
“Мана бу йўлчироқ. Светафор йўлчироқ бўлолмайди. Алмаштиришга нима зарурат бўлди?” – деди у.
Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори Низомиддин Маҳмудов таклиф этилаётган ўзгартиришлар тил софлигини сақлаш ва уни миллий тил меъёрлари асосида ривожлантиришга қаратилганини айтди.
“Агар “йўлчироқ” сўзи ҳақида гапирадиган бўлсак, бугунги кунда “йўлчироқ” деганда ҳеч ким устунга осилган чироқни тушунмайди. “Йўлчироқ” атамасининг қўлланилиши ўзбек тилининг софлиги ва ўзига хослигини сақлаш йўлидаги қадамлардан бири сифатида қаралмоқда”, — деди у.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Ўзбекистон
10.06.2026, 15:26
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Болаларга нисбатан зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди
Ўзбекистон
01.10.2026, 13:16

Педофилларга умрбод қамоқ жазоси бериладими?
Ўзбекистон
29.09.2026, 14:03

Давлат органлари формасига ўхшаш кийим кийганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Ўзбекистон
04.08.2026, 14:29

Ўзбекистонда сафарбарлик вақтида кредит тўловлари кечиктирилиши мумкин
Ўзбекистон
14.05.2026, 14:42

Ёш оталарга таътил бериш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
Ўзбекистон
05.05.2026, 17:44

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
