Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?
2026 йил сентябрь–октябрь ойларида метро хизматларидан 61,7 миллион киши фойдаланди. Йўловчилар кўпайиши муносабати билан вагонлар сонини ошириш ва янги поездлар харид қилиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон
20.11.2026, 14:41
Улашиш:

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ортиб бормоқда. «Тошкент метрополитени» АЖ маълумотига кўра, 2026 йил сентябрь–октябрь ойларида метро 61,7 миллион йўловчига хизмат кўрсатган. Бу 2025 йилнинг шу давридаги 51,4 миллион кишига нисбатан 20 фоиз кўп.
Айни пайтда пойтахт метрополитенида бир кунда 1,2 миллиондан ортиқ йўловчи ташилмоқда.
Метро вагонлари сони оширилади
Метрополитен маълумотларига кўра, ҳозирги ҳаракат таркиби паркида 55 та замонавий ва хизмат муддатини ўтаб бўлган 30 та эски поезд мавжуд. Эски поездлар ўртача 1 минг нафаргача, янги таркиблар эса 1,3 минг нафаргача йўловчи ташиш имкониятига эга.
Йўловчилар сони ортиб бораётганини ҳисобга олиб, 2027–2028 йилларда Тошкент метрополитени учун беш вагонли 28 та замонавий поезд харид қилиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, амалдаги замонавий поездларга қўшимча вагонлар олиб келиш орқали яна 40 та ҳаракат таркибидаги вагонлар сонини бештага етказиш кўзда тутилган.
Метрополитен йўловчиларга қандай тавсиялар берди?
Йўловчилар оқимини бекатлар ва вагонлар бўйича бир текис тақсимлаш мақсадида метрополитен фуқаролардан бир қатор тавсияларга амал қилишни сўради.
Жумладан, йўловчиларга поезднинг фақат олд ва орқа вагонларидан эмас, балки ўртадаги вагонлардан ҳам фойдаланиш тавсия этилди. Шунингдек, имконият бўлса, одам камроқ тўпланадиган муқобил бекатларни танлаш таклиф қилинди.
Метрополитен бунга мисол сифатида «Чилонзор» бекати ўрнига «Мирзо Улуғбек», «Халқлар дўстлиги» бекати ўрнига эса «Миллий боғ» бекатидан фойдаланишни тавсия қилган.
Маълумотларга кўра, «Чилонзор» бекатидан кунига ўртача 60–65 минг, «Мирзо Улуғбек» бекатидан 20–25 минг йўловчи фойдаланади. «Халқлар дўстлиги» бекатида кунлик йўловчилар сони 35–40 мингни, «Миллий боғ» бекатида эса 6–8 мингни ташкил этади.
Шунингдек, йўловчилардан поездга чиқишдан олдин тушаётганларга йўл бериш, манзилга яқинлашганда эшиклар томон олдиндан ҳаракатланиш ва бекат ҳамда вагонлардаги хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш сўралди.
Метрополитен маъмурияти поездлар орасидаги интерваллар имконият даражасида қисқартирилганини, йўловчилар кўп бўлган бекатларга эса қўшимча захира поездлари йўналтирилаётганини билдирган.
мавзуга оид янгиликлар

Тошкент метросида янги рекорд: бир кунда 1,18 миллион йўловчи ташилди
Ўзбекистон
22.09.2026, 15:21

Тошкент метрополитенига 3 та янги поезд олиб келинди
Ўзбекистон
21.07.2026, 11:51

Тошкент метросида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати оширилади
Ўзбекистон
20.05.2026, 10:36

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Метродаги 10 минг доллар: йўқолган пул қандай қилиб эгасига қайтди?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:13

Ер усти метро бекатларида ҳаракат вақтлари қисқарди
Ўзбекистон
17.07.2026, 16:55
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13
сўнгги янгиликлар

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди
Иқтисодиёт
20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади
Ўзбекистон
20.11.2026, 10:18

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади
Ўзбекистон
19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди
Ўзбекистон
19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради
Жаҳон
19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи
Сиёсат
19.11.2026, 09:42

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?
Сиёсат
18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди
Сиёсат
18.11.2026, 16:45

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди
Жаҳон
18.11.2026, 14:28

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?
Сиёсат
18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?
Жаҳон
18.11.2026, 10:39

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди
Ўзбекистон
18.11.2026, 10:10

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди
Жаҳон
17.11.2026, 15:33

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой
Ўзбекистон
16.11.2026, 17:32

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 15:22

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради
Ўзбекистон
16.11.2026, 12:39
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13
