Ўзбекистонда экологик баҳолаш жараёнлари янада такомиллаштирилмоқда

Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Espo конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (SEB) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (AMTB) ва SEB бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши бўлиб ўтди.

Улашиш:

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертиза маркази директори Ғайрат Мухамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.

Маълумот учун, Espo конвенцияси БМТ Европа иқтисодий комиссияси томонидан илгари сурилган халқаро битим бўлиб, 1991 йилда Финляндиянинг Espo шаҳрида имзоланган ва 1997 йилда кучга кирган. Конвенцияга кўра, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тартиби потенциал хавфли лойиҳалар бўйича нафақат ушбу лойиҳа амалга оширилаётган давлатнинг ўзида, балки унинг таъсир доирасига тушиши мумкин бўлган қўшни мамлакатларда ҳам ўтказилиши лозим. Конвенция талабларига биноан, баҳолаш жараёни режалаштиришнинг энг дастлабки босқичлариданоқ амалга оширилиши керак.

Тадбирда Ўзбекистон вакиллари томонидан мамлакатда амалга оширилаётган экологик ислоҳотлар, AMTB ва SEBнинг янги механизмларини жорий этиш, экологик жараёнларни рақамлаштириш ва жамоатчилик иштирокини кенгайтириш бўйича ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ҳамкорликни кучайтиришда фаол экани таъкидланди.

Тадбир давомида мамлакатлар ўртасида тажриба алмашиш, ҳудудий-тадбиркорлик ва энергетика, иқлим, биоҳилма-хиллик соҳаларида экологик баҳолаш самарадорлигини ошириш, Конвенция ва Протокол талабларига риоя қилиниши устидан мониторинг механизмларини такомиллаштириш, Марказий Осиё давлатлари иштирокида субҳудудий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, экологик жараёнларда рақамли ечимлар ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилиш, келаси давр учун иш режаларини шакллантириш, янги қўлланмалар ва ўқув дастурларини тайёрлаш масалаларига эътибор қаратилмоқда.

Ушбу муҳим тадбирда Ўзбекистоннинг иштироки халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллий ислоҳотларни тақдим этиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида тажриба алмашиш учун муҳим имконият ҳисобланади.

Ўзбекистон

04.12.2025, 11:38

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?

Глобал исиш электромобиллар батареяларининг тезроқ эскиришига олиб келиши мумкин. Бу эса электромобиль сотиб олишни режалаштираётган кўплаб одамларда шубҳа уйғотмоқда.

Иқтисодиёт

05.03.2026, 11:01

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?

Чорвоқ сув омбори ҳудудида қурилаётган «Sea Breeze Uzbekistan» туристик мажмуаси қонунчилик ва халқаро экологик мажбуриятларга зид равишда бошланган бўлиши мумкин. 

Ўзбекистон

06.02.2026, 08:01

Sea Breeze Uzbekistan ҳужжатлари экологик экспертизага тақдим этилмаган

Чорвоқ сув омбори бўйида барпо этилиши режалаштирилган Sea Breeze Uzbekistan умуммавсумий курортининг экологик лойиҳаси ҳали Давлат экологик экспертизаси марказига тақдим этилмагани айтилмоқда.

Ўзбекистон

26.01.2026, 17:12

Тошкентдаги экологик хавфли 87 та корхона шаҳар ташқарисига кўчирилади

Бу, айниқса, Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек, вилоят марказларида жойлашган асбест ва цемент саноати, чарм-пойабзал, паррандачилик, қора ва рангли металлургия каби энергия талабчан тармоқларда фаолият юритаётган корхоналарга тааллуқлидир.

Ўзбекистон

19.01.2026, 13:20

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01