Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги уруш ҳудудига мажбурий юборилмоқда. Улар президент Мирзиёевдан ёрдам сўраб, видеомурожаат йўллади

Россия ва Ўзбекистон тиббиёт соҳасидаги қўшма таълимда таҳсил олаётган 40 га яқин ўзбекистонлик талабалар Украина ҳужуми содир бўлган ҳудудга юборишмоқда. Улар президент Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраб видеомурожаат йўллади.

Oʻzbekistonlik talabalar Rossiyadagi urush hududiga majburiy yuborilmoqda. Ular Mirziyoyev yordam soʻrab, videomurojaat yoʻlladi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видоларга кўра, улар “Эски ТошМИ” (ТДТУ) ва Россиядаги “Приволжского исследовательского медицинского” университети билан ҳамкорлик ўрнатилган.

 

Россиядаги мазкур университет ҳозирда ҳарбий ҳолат эълон қилинган Нижний Новгородда жойлашган. Айнан шу ерда кеча Украина ҳужумидан кейин бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди.

 

40 га яқин талабалар ўз ўқишларини хавфсизлик масаласи учун ўз ватанида, Ўзбекистонда давом эттиришни хоҳлашмоқда.

 

Университет ходимининг PARADIGMA.UZ'га маълум қилишича, талабларнинг ўзлари хоҳлаб кетишган. Улар Россияда ўқишини олдиндан билишган. Агар Россия университети диплом бермаса, Ўзбекистон университети ҳам диплом бера олмаслигини маълум қилди.

 

PARADIGMA.UZ мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби Фурқат Санаев билан боғланди.

Санаевга кўра, ҳозир вазият ўрганилмоқда. Ўрганишлар якунига етганидан сўнг вазирлик бу ҳолат бўйича батафсил расмий муносабат билдирaди.

 

Маълум бўлишича, аввалги ректор ўқишни Қозоғистонга кўчиришни ваъда қилган, аммо янги ректор Баймурадов бу қарорни амалга оширишдан бош тортмоқда.

 

Талабаларга Россияга боришни ёки академик таътил олиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда фақат яқинда маълум қилинди — чунки хусусий тиббиёт университетлари кўчирма талабаларни қабул қилишни тўхтатгани сабабли, талабалар альтернативасиз қолишмоқдa. Аммо улар ҳозир якуний босқичда бўлиб, улар ўқишни тугатишни хоҳлашмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Европа разведкаси: аслида Россия тинчлик келишувини истамайди

Иккинчи разведка бошлиғининг айтишича, аслида Кремль яқин орада тинчлик келишувини хоҳламайди, бунга эҳтиёжи ҳам йўқ. Унинг иқтисодиёти таназзул ёқасида эмас.

Жаҳон

20.02.2026, 16:29

Британия: Россия Навальнийни заҳарлаб ўлдирган

Лаборатория текширувлари натижасида унинг танасидан эпибатидин моддаси аниқланган ва айнан шу заҳар унинг ўлимига сабаб бўлгани тасдиқланди.

Жаҳон

16.02.2026, 14:54

Россияда Ўзбекистон фуқароси терроризм бўйича 20 йилга қамалди

Жавоҳир Ўткиров Россия Федерацияси Жиноят кодексининг бир қатор терроризм ва қурол-яроқ билан боғлиқ моддалари бўйича айбдор деб топилди.

Ўзбекистон

11.02.2026, 17:07

Россия “Telegram”ни ҳам блоклаши мумкин

Россияда “Telegram” фойдаланувчилари техник узилишлар ҳақида оммавий равишда шикоят қила бошлади. Манбаларга кўра, “Роскомнадзор” мессенжер фаолиятини чеклаш бўйича янги чораларни ишга туширган.

Жаҳон

11.02.2026, 13:58

Путиннинг дўсти Домодедово аэропортига эгалик қилади

Россия президенти Владимир Путиннинг яқин дўстларидан бири, миллиардер Аркадий Ротенберг Россиядаги энг йирик хусусий аэропорт — «Домодедово»ни сотиб олди.

Жаҳон

30.01.2026, 11:18

Россия ТИВ “шахсий фикр” ортига яшириниб, навбатдаги баҳсли баёнотларга жавоб берди

Россия ахборот майдонида Марказий Осиё суверенитетига нисбатан хавфли сигналлар кўпаймоқда: Соловьёвнинг “махсус ҳарбий операция” ўтказиш ҳақидаги чақириқлари ва Дугиннинг “миллий давлатлар тугади” деган баёноти. Россия ТИВ эса бу чиқишларни “шахсий фикр” сифатида баҳоламоқда.

Сиёсат

19.01.2026, 18:06

сўнгги янгиликлар

Теҳронда талабалар ва Хоминаий тарафдорлари ўртасида тўқнашув юз берди

Намойишчилар Эрон байроғини кўтариб, Оятуллоҳ Хоминаийни назарда тутган ҳолда “Диктаторга ўлим!” шиори билан чиқишган.

Жаҳон

23.02.2026, 14:41

Мексикада машҳур наркобароннинг ўлдирилиши ортидан тартибсизликлар авж олди

Мексика Қуролли кучлари мамлакатдаги энг йирик наркокартеллардан бирининг етакчиси, “Эль Менчо” номи билан танилган Немесио Осегера Сервантесни махсус операция давомида йўқ қилди. 

Жаҳон

23.02.2026, 12:28

8 март якшанбага тўғри келади: дам олиш кунлари қандай бўлади?

2026 йилда 8 март — Хотин-қизлар куни якшанбага тўғри келади. Шу сабабли қўшимча дам олиш куни 9 март (душанба)га кўчирилади.

Ўзбекистон

23.02.2026, 11:38

Ғазодаги урушда 500 дан ортиқ Марказий Осиё фуқаролари иштирок этган

Ғазо секторидаги урушда 50 мингдан ортиқ хорижлик иштирок этган. Уларнинг 500 дан ортиғини Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари ташкил этади. 

Жаҳон

23.02.2026, 09:15

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,85 млрд долларни ташкил этди

Расмий маълумотларга кўра, давлат қарзининг асосий қисми — 39,82 млрд доллари ёки 85 фоизи ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади. Ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати 27,1 фоизни ташкил этмоқда.

Иқтисодиёт

23.02.2026, 08:10

Чиқиндиларни олиб кетиш хизматида янги тўлов тизими жорий этилди

Энди истеъмолчилар фақат амалда кўрсатилган хизмат учун тўлов қилади, барча ҳисоб-китоблар эса онлайн тизим орқали юритилади.

Иқтисодиёт

22.02.2026, 14:36

Мубашшир Аҳмад «Сангород»га ўтказилди

Навоий вилоятида жазо муддатини ўтаётган Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 20 февраль куни Тошкент шаҳрига олиб келинди.

Ўзбекистон

22.02.2026, 11:17

Хитойнинг сунъий интеллект дастурлари цензура босими остидами?

Хитойнинг сунъий интеллект (СИ) чат-ботлари кўпинча сиёсий саволларга жавоб беришдан бош тортади ёки расмий давлат позициясини такрорлайди.

Фан-технология

22.02.2026, 09:08

Оксфорд билан ҳамкорлик: Янги Ўзбекистон университети халқаро майдонга чиқмоқда

Янги Ўзбекистон университетида Оксфорд университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Oxford Hub платформасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Таълим

21.02.2026, 14:12

Техникум ўқувчиларига ҳам стипендия тўланади

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда стипендия тўлаш амалиёти жорий этилади.

Таълим

21.02.2026, 13:49

Британия қиролининг укаси қўлга олинди

Чарльз IIIнинг укаси - шаҳзода Эндрю 19 февраль куни, 66 ёшга тўлган куни қўлга олинди. У бир кун ҳибсда сақланиб, кейинчалик «тергов остида» шарти билан озод этилди. 

Жаҳон

21.02.2026, 13:28

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади

Ўзбекистонда олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлган педагоглар учун уй-жой сотиб олишда давлат томонидан ипотека субсидияси ажратилади. 

Иқтисодиёт

21.02.2026, 11:32