Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда
Душанбе халқаро қидирувдаги президент – Владимир Путин ташрифидан сўнг, ХЖСдан чиқиш қарорини эълон қилди. Европа Иттифоқи Тожикистонни бу ниятидан қайтишга чақирмоқда.
Сиёсат
24.11.2026, 15:41
Улашиш:

Foto: Radio Free Europe
Тожикистон 20 ноябрь куни Халқаро жиноят суди (ХЖС)дан чиқишини эълон қилди. Расмий хабар Россия президенти Владимир Путин мамлакатга ташриф буюрган кун арафасида тарқатилди.
Душанбенинг ХЖСдан чиқиши ҳақидаги баёнот ва Путиннинг ташрифи Тожикистондаги иккита давлат байрами – Президент куни ва Тожикистон Давлат байроғи куни оралиғига тўғри келди.
Президент кунига бағишланган байрам 1992 йилда Хўжандда Олий Кенгаш сессияси очилиши ва унда Эмомали Раҳмон Олий Кенгаш раҳбари этиб сайлангани ҳамда 1994 йилда Раҳмон президент сифатида қасамёд қилгани шарафига таъсис этилган.
Тожикистонда ушбу байрам мустақил давлатчиликнинг шаклланиши ва фуқаролар урушидан кейин тинчликка эришиш йўли билан боғланади.
ХЖС ордери эътиборсиз қолдирилган
Халқаро жиноят суди 2023 йил мартида Владимир Путинни “Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний депортация қилиш” гумони билан ҳибсга олишга ордер берган. Шунга мувофиқ, Тожикистон Халқаро жиноят судининг Рим статутига аъзо давлат ҳисоблангани учун мазкур ордерни бажариши керак эди. Бироқ Ҳукумат вакиллари ордерни такроран эътиборсиз қолдиришди.
Бундан ташқари, Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан буён Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Украинага қарши урушда қатнашган фуқароларга нисбатан бирорта ҳам ҳукм чиқармаган.
Тожикистон – ХЖСдан чиққан тўртинчи давлат
Reuters нашрининг ёзишича, АҚШ “судни тугатиш”га қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатларини бошлаганидан буён Тожикистон Халқаро жиноий суддан расман чиқишни бошлаган тўртинчи давлатга айланди.
Тожикистон ҳам июль ойида АҚШ мамлакатларни судни тарк этишга чақирганидан сўнг, ундан чиқишини эълон қилган Чад, Венесуэла ҳамда илгари Науру деб аталган Тинч океанидаги кичик орол давлати – Наоэролар сафига қўшилди.
Жорий йилнинг март ойида суд Тожикистонни 2025 йилда мамлакатга ташриф буюрган, ҳарбий жиноятлар сабабли қидирувга берилган Владимир Путинни ҳибсга олмагани учун танқид қилган эди.
Буркина-Фасо, Мали ва Нигер ўтган йили судни “неоколониал қатағон” қуроли сифатида қоралаб, унинг таркибидан чиқишини эълон қилган.
“Тожикистон бу қароридан қайтиши керак”
Европа Иттифоқи Тожикистоннинг Халқаро жиноят суди Рим статутидан расман чиқиш тўғрисидаги қарори юзасидан эълон қилган баёнотида, Душанбенинг ушбу ҳаракати афсусланарли эканлигини билдирди. Унда айтилишича, Тожикистоннинг мазкур судга аъзолиги унинг қоидаларга асосланган халқаро тартиб, кўп томонлама ҳамкорлик ва халқаро адолат тамойилларига содиқлигини ифодалаб келган. Булар эса Европа Иттифоқи ва Тожикистон учун умумий ҳисобланган қадриятлар бўлиб, улар ўзаро муносабатларнинг марказида туриши таъкидланган.
Шунингдек, Халқаро жиноят суди суверен давлатларни нишонга олмаслиги ва уларнинг суверенитетига таҳдид солмаслиги ҳам айтиб ўтилган.
“Европа Иттифоқи Тожикистонни ушбу қарорни қайта кўриб чиқишга ҳамда чиқиш тўғрисидаги қарорини бекор қилишга қатъий чақиради” – дейилади баёнотда.
Рим статутининг 127-моддасига мувофиқ, Статутдан чиқиш давлатни у иштирокчи бўлган даврда ушбу ҳужжатдан келиб чиққан мажбуриятлардан, жумладан, аъзоликдан чиқиш кучга кирган санага қадар бошланган жиноий тергов ва суд жараёнлари доирасида Суд билан ҳамкорлик қилиш мажбуриятларидан озод этмайди.
Сиёсат
24.11.2026, 15:41
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди
Иқтисодиёт
30.09.2026, 14:58

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди
Ўзбекистон
19.11.2026, 14:53

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон Президенти Иорданияда
Сиёсат
24.11.2026, 16:32

Малайзия рохинжа қочқинларини Мьянмага қайтарадими?
Жаҳон
24.11.2026, 15:58

Женсен Хуанг Nvidia раҳбари лавозимига қайтди: акциялар 31 фоиздан ошди
Жаҳон
24.11.2026, 12:53

Ипотека субсидиясига ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади
Ўзбекистон
24.11.2026, 10:42

Лой тахтачалардан замонавий BNPL тизимигача: насиянинг 4 минг йиллик тарихи
Фан-технология
24.11.2026, 09:35

Янги алифбо: амалдаги банкнот ва тангалар алмашадими?
Иқтисодиёт
23.11.2026, 16:08

«Ғишткўприк» чегара-божхона пости 25 ноябрь куни очилади
Ўзбекистон
23.11.2026, 15:04

Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон фуқаролигини олди
Спорт
23.11.2026, 10:38

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини оқ донада бошлайди
Спорт
23.11.2026, 09:35

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи
Спорт
20.11.2026, 16:11

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?
Ўзбекистон
20.11.2026, 14:41

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди
Иқтисодиёт
20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади
Ўзбекистон
20.11.2026, 10:18

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади
Ўзбекистон
19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди
Ўзбекистон
19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради
Жаҳон
19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи
Сиёсат
19.11.2026, 09:42

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?
Сиёсат
18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди
Сиёсат
18.11.2026, 16:45
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
