Қашқадарёда машина уриб кетган маст йўловчининг мурдаси пахта даласидан топилди

Қашқадарё вилоятида ҳайдовчи маст йўловчини уриб юбориши оқибатида пиёда вафот этди. Бу ҳақда "Renessans" телеканалининг "Ovoza" дастурида маълум қилинди

Улашиш:

Qashqadaryoda mashina urib ketgan mast yoʻlovchining murdasi paxta dalasidan topildi

Qashqadaryoda mashina urib ketgan mast yoʻlovchining murdasi paxta dalasidan topildi

Дастурга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси вилоятнинг Қарши туманида кечки соат 00:30 атрофида юз берган. Йўловчи шу вақтда онасининг уйидан маст холда чиқиб кетган. Сўнг уни машина уриб юборган. 

ИИО томонидан олиб борилган суриштирувларда ЙТҲни Қарши туманида яшовчи "Labo" ҳайдовчиси содир этгани аниқланган. Ҳайдовчи пиёдани уриб юборганидан сўнг уни автомобилига ортиб, маҳалладаги пахта майдони ёқасига ташлаб кетган. У тез тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) ва 117-моддаси 2-қисми (Хавф остида қолдириш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

"Гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб, унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда унга тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни Сурхондарё вилоятида ҳайдовчи юк машинасида йўл четида турган уч кишини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган эди.

Ўзбекистон

15.10.2024, 11:11

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37

Қашқадарёда собиқ ҳарбий хизматчи икки аёлни пичоқлаб ўлдирди

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида икки нафар аёл пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар берди.

Ўзбекистон

13.10.2025, 16:19

Qashqadaryodagi omborda yongʻin sodir boʻldi

Қашқадарёдаги омборда ёнғин содир бўлди

Кеча, 29 сентябрь Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, “Ўзбекистон” МФЙ, “Етимқудуқ” қишлоғида ер устига ўрнатилган дизель ёқилғи сақлаш сиғимида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар қилди.

Ўзбекистон

30.09.2025, 09:39

AQSh Qashqadaryodagi tarixiy majmuani qayta tiklash uchun 250 ming AQSh dollari sarfladi

АҚШ Қашқадарёдаги тарихий мажмуани қайта тиклаш учун 250 минг АҚШ доллари сарфлади

Қашқадарё вилоятидаги XV асрга оид тарихий Лангар ота мажмуаси АҚШ элчиларининг Маданий меросни сақлаш жамғармаси томонидан 250 минг АҚШ долларлик таъмирлаш лойиҳаси натижасида қайта тикланди ва фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар қилди.

Маданий

04.06.2025, 17:46

Qashqadaryoda 103 tup daraxt kesib tashlandi

Қашқадарёда 103 туп дарахт кесиб ташланди

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани "Айритом" маҳалласида 2024 йилнинг декабрь ойида 30 дан ортиқ қоратол дарахтлари ноқонуний кесилганлиги ҳақида хабар эълон қилингани эди. Мазкур ҳолатга Бош прокуратура расмий изоҳ берди.

Ўзбекистон

13.03.2025, 11:41

Qashqadaryoda maktab oʻquvchisi oʻzini 16-qavatdan tashlab yubordi

Қашқадарёда мактаб ўқувчиси ўзини 16-қаватдан ташлаб юборди

Жорий йилнинг 7 февраль куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 11-синфда ўқиётган мактаб ўқувчиси 16-қаватдан ўзини ташлаб юбориши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда PARADIGMA.UZ'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ўзбекистон

10.02.2025, 16:08

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01