Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда ишга жойлаштириб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали ходимаси З.К. фуқаро А.А.ни ушбу филиалга ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 32 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қарши туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи Х.Қ. фуқаро У.Қ.ни танишлари ёрдамида Қарши туман марказий поликлиникасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда онлайн иш ниқоби остидаги молиявий пирамида аниқланди

Бу сафар Pioneer Global Media номи остида фаолият юритган платформа атиги 6 ой ичида осон пул топиш илинжидаги фуқароларнинг маблағларини ўзлаштирган.

Ўзбекистон

24.01.2026, 11:44

Онлайн кредит фирибгарлигига учраган фуқаролардан қарз ундириш тўхтатилади

Агар фуқаро номига фирибгарлик йўли билан онлайн кредит расмийлаштирилган бўлса ва у суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суд ажрими асосида жабрланувчи деб эътироф этилса, кредит ташкилоти мазкур кредит ҳамда у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблаш ва ундиришни тўхтатади.

Иқтисодиёт

21.01.2026, 12:06

Telegram ва Instagramда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳ эгалари ушланди

Telegram ва Instagram’да Давлат божхона қўмитаси номидан сохта канал ва гуруҳлар очиб, фуқароларнинг пул маблағларини ўзлаштириб келган жиноий гуруҳ фош этилди.

Ўзбекистон

07.01.2026, 14:05

Янги йил арафасида фирибгарлар фаоллашди: битта ҳавола орқали банк картангиздан айрилишингиз мумкин

Янги йил байрамлари арафасида Telegram ва ижтимоий тармоқлар орқали “янги йил совғалари” ниқоби остидаги зарарли ҳаволалар фаол тарқалмоқда.

Ўзбекистон

29.12.2025, 10:29

Юрист огоҳлантиради: кўпчилик уй харидида айнан шартномада “тузоқ”лар борлигини пайқамайди

Янги қурилаётган уйдан квартира харид қилишни режа қилаётган фуқароларга юристлар жиддий огоҳлантирув билан мурожаат қилмоқда. Сабаби — айрим қурилиш компаниялари тузадиган шартномаларда барча ҳуқуқ ва ҳимоялар компания фойдасига ёзилади, харидор эса деярли ҳимоясиз қолади.

Ўзбекистон

12.12.2025, 11:39

Жаҳонгир Отажоновни алдаган дўсти 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

ЖИБ Яккасарой тумани суди қашқадaрёлик фуқаро Х.Ҳ.ни хонанда Жаҳонгир Отажоновга нисбатан кўп йиллик фирибгарлик ҳаракатлари учун 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ўзбекистон

18.11.2025, 15:38

сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17