Россия мигрантларга солиқ солиш эвазига давлат бюджетини бойитмоқчи

Россияда мигрантлар учун шахсий даромад солиғини 30 фоизгача ошириш таклиф қилинди. Бу ҳақда “Известия” нашри маълум қилди.

Жаҳон

07.08.2024, 14:10

Улашиш:

Rossiya migrantlarga soliq solish evaziga davlat byudjetini boyitmoqchi

Rossiya migrantlarga soliq solish evaziga davlat byudjetini boyitmoqchi

Хабарга кўра, Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) раиси Леонид Слуцкий бошчилигидаги ЛДПР фракцияси томонидан мазкур масала бўйича қарор тайёрланган ҳамда у 5 август куни ҳукуматга юборилган. 

Ушбу қонун лойиҳасининг концепцияси чет эл фуқароларга нисбатан солиқ тизимининг асосий параметрларини қайта кўриб чиқишдан иборат бўлиб,  ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда кенг кўламли миллий муаммоларни ҳал қилиш учун хизмат қилади. Бундан ташқари, мазкур солиқни жорий қилишдан асосий мақсад Россия Федерацияси бюджет тизимининг даромадларини оширишга қаратилган.

“Меҳнат муҳожирлари ҳам Россия фуқаролари билан бирдек солиқ тўлаши керак. Россия Федерацияси Солиқ кодексининг 224-моддаси 3-бандига мувофиқ Россияда солиқ резиденти бўлмаган жисмоний шахслар томонидан олинган барча даромадлар учун 30 фоиз солиқ ставкаси назарда тутилади. Патент асосида ҳақ тўланадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган чет эл фуқароларининг даромадлари ушбу меъёрнинг талабларига риоя қилмайди”, 

дейилади хабарда.

Шунингдек, Леонид Слуцкий муҳожирларнинг деярли учдан икки қисми патент асосида ёлланма ишчи сифатида ишлаётганини билдирган. Бундан ташқари, у мигрантлар топаётган пулларини хориждаги оиласига жўнатишини, аммо шу билан бирга муҳожирларнинг даромади Россия бюджети учун ишлаши кераклигини айтган. 

Маълумот учун, 2022 йил давомида Россия Федерациясида ишлаш учун рухсатнома олган хорижий фуқаролар сони 2 миллион 164 минг 6 юз кишини ташкил этган. Улардан 2 миллион 35 минг нафари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун патентга эга бўлган. 2023 йилда ҳам шундай кўрсаткич қайд этилган.

мавзуга оид янгиликлар

Россияда ҳиндистонлик меҳнат муҳожирлари сони кескин ошди — маошлар нефтдан тушган рупияларда тўланади

Уларга таклиф этилаётган ойлик маош 475–950 еврони ташкил этмоқда, айрим ҳолларда эса 100 минг рублгача етади. Яшаш жойи, овқат ва рус тили курслари ҳам таъминланмоқда.

Жаҳон

17.01.2026, 09:47

Россия эшиклари биз учун ёпилса, нима бўлади?

Кўплаб иқтидорли ёшлар келажакка ишончсизлик сабаб таълим ва ривожланиш ўрнига мактаб йилларини бекор ўтказди. “Эртага нима қиламан?” деган саволга эса узоқ вақт давомида ягона жавоб сифатида “Россияга кетаман” деган фикр шаклланди.

Ўзбекистон

23.12.2025, 12:10

Россия мигрантлар учун бепул тиббий ёрдам тартибини чекламоқда

Россия Давлат думаси хорижлик ишчилар учун мажбурий тиббий суғурта (МТС) полисини расмийлаштириш талабларини қатъийлаштирувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Янги тартибга мувофиқ, мигрантлар МТС полисини олиш учун Россия ҳудудида камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши шарт бўлади.

Ўзбекистон

22.11.2025, 12:24

Санкт-Петербургда мигрантларга тақиқ ортидан такси нархлари ошди

Муҳожирларнинг таксичилик фаолияти билан шуғулланишига тақиқ кучга кирган куниёқ шаҳарда такси нархлари 30 фоизгача ошгани хабар қилинди. Таҳлилчиларга кўра, бу ҳолат шундоқ ҳам кадрлар етишмовчилиги бор бўлган такси ва курьерлик соҳасидаги вазиятни янада оғирлаштирди.

Жаҳон

10.11.2025, 17:53

Петербургда ўзбек мигрантлар энди курьерлик қилолмайди

3 ноябрдан бошлаб Санкт-Петербургда хорижий фуқароларнинг курьерлик соҳасида ишлашига чеклов қўйилди. Қарор асосан патент билан ишлаётган Озарбойжон, Ўзбекистон, Тожикистон, Молдова ва Украина фуқароларига тегишли. Бироқ, бу қарорнинг иқтисодий натижалари — логистика тизимидаги издан чиқишлар ва етказиб бериш хизматларининг секинлашиши — яқин ойларда ўзини сездириши мумкин.

Сиёсат

06.11.2025, 11:32

Россияда вақтинча ишлаётган уч нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ундириб берилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Тюмень вилоятида мушкул аҳволда қолган ҳамюртларимизга амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистон

01.10.2025, 15:20

сўнгги янгиликлар

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.

Жаҳон

03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (БҲМнинг 20 бараваригача) қоплаб берилади.

Ўзбекистон

03.03.2026, 17:25

Криштиано Роналду Саудия Арабистонидан чиқиб кетди

Криштиано Роналду хавфсизлик мақсадида Саудия Арабистонидан чиқиб кетди.

Спорт

03.03.2026, 16:33

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

"Сирена чалса дарҳол бункерга киринг". Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда жорий этилган “Фавқулодда ҳолат” муносабати билан ўзбекистонликларга шошилинч мурожаат билан чиқди.

Жаҳон

03.03.2026, 09:48

Бир нечта давлатлар Эронга қарши ҳужумга отланмоқда

Можарога АҚШ, Исроил томонидан Саудия Арабистони, БАА, Германия ва Франция каби давлатлар қўшилиши мумкин.

Жаҳон

02.03.2026, 15:58

Алимент қарздорларини оммавий эълон қилиш амалиёти инсон ҳуқуқларига зид — Омбудсман

Алимент қарздорларининг рўйхатлари ва фотосуратларини оммавий тарқатиш инсон шаъни ва қадр-қимматини камситади ҳамда Конституция нормаларига зиддир.

Ўзбекистон

02.03.2026, 15:07

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди

Россияда 1 мартдан бошлаб янги қонун кучга кирди. Унга кўра, агар муайян минтақа мигрантларни ишга жалб этишга чеклов ёки квота жорий этса, иш берувчилар хорижий ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Жаҳон

02.03.2026, 13:46

Умра сафари тадбирлари вақтинча кечиктирилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарлари вақтинча кечиктирилганини эълон қилди. Яқин Шарқдаги кескин вазият ва ҳаво макони чекловлари сабаб, бир қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда.

Ўзбекистон

02.03.2026, 11:23

Яқин Шарқ алангада: Эроннинг 6 тўлқинли зарбалари ортидан кенг кўламли уруш хавфи кучайди

Америка фуқаролари Нью-Йорк шаҳри марказида Америка ҳарбий операцияларига қарши норозилик билдирмоқда. 

Жаҳон

02.03.2026, 10:18

Умрадаги ўзбекистонликларни қайтариш учун махсус рейслар йўлга қўйилади

Умра сафарига кетган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида махсус репатриация рейслари ташкил этилади.

Ўзбекистон

02.03.2026, 08:27