Самарқандда “Нуробод технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади

Ишлаб чиқариш лойиҳаларига жами 1,1 млрд АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинади.

Улашиш:

“Самарқанд вилоятида “Нуробод технопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–243-сон, 04.08.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар Нуробод туманида инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва саноатни ривожлантиришнинг 2025–2030 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

юқори технологияли замонавий ва сифатли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига жами 1,1 млрд АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;

юқори технологияли замонавий ва сифатли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини яратиш орқали 5,1 минг доимий иш ўринларини яратиш.

Нуробод тумани Сазағон массивидаги бўш турган 115,3 гектар ер участкаси “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан чиқарилади ва ушбу ҳудудда “Нуробод технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Махсус саноат зонасини бошқариш учун “New Vision Investment Development” МЧЖ хорижий компанияси ташкил этилган. 

Шунингдек,махсус саноат зонасида ишлаб чиқариш биноларини кўп қаватли (3-4 қават) қилиб қуриш назарда тутилган.

сўнгги янгиликлар

Ахсикентда йилига камида 1 миллион сайёҳни жалб этиш имконини берадиган туристик объектлар қурилади

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикентда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Маданий

05.08.2025, 20:24

Тошкентда офисдан 560 минг долларни ўмариб кетган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўғрилик жинояти содир этилди. Гумонланувчилар офисдан 560 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўғирлаб чиқиб кетган.

Ўзбекистон

05.08.2025, 19:17

Икки вилоятда маиший чиқиндидан электр энергияси олинадиган заводлар қурилиши бошланди

Самарқанд вилоятидаги лойиҳада 150 млн АҚШ доллари, Андижон вилоятидаги лойиҳада эса 140 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилмоқда.

Иқтисодиёт

05.08.2025, 18:11

Bolalarning haqoratlanishi va oʻldirilishiga kim aybdor?

Болаларнинг ҳақоратланиши ва ўлдирилишига ким айбдор?

Дунёдаги деярли ҳар учинчи ўқувчи йил давомида камида бир марта жисмоний зўравонликка учрайди ва болаларнинг 10 фоизи кибербуллинг қурбонига айланади.

Ўзбекистон

05.08.2025, 16:59

Файзуллаев нега Еврокубокларда ўйнамаяпти?

“Истанбул Башакшеҳир” 7 ва 13 август кунлари Норвегиянинг “Викинг” жамоаси билан иккита ўйин ўтказади.

Спорт

05.08.2025, 16:11

Soxta DXX xodimi qoʻlga olindi

Сохта ДХХ ходими қўлга олинди

Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништириб,  Намангандаги хусусий корхона номига олиб келинган товарларни Божхона қўмитасидаги танишлари орқали божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиб беришни айтган шахс ушланди.

Ўзбекистон

05.08.2025, 15:34

Трамп Ҳиндистонга нисбатан божларни оширмоқчи

Трамп Ҳиндистон Россия нефтини катта ҳажмларда сотиб олишини ва бу хом ашёнинг катта қисмини очиқ бозорда юқори устама билан сотишини таъкидлади.

Жаҳон

05.08.2025, 15:09

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида айрим юклар учун “яшил йўлак” жорий этишни таклиф этилмоқда

Музокаралар давомида божхона тартиботларини соддалаштириш, божхона ахборот тизимларини уйғунлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон

05.08.2025, 14:06

6 oy ichida 6 mingdan ortiq shaxs shahvoniy shilqimlik va oiladagi zoʻravonlikda ayblanib, sudlandi

6 ой ичида 6 мингдан ортиқ шахс шаҳвоний шилқимлик ва оиладаги зўравонликда айбланиб, судланди

2025 йил бошидан биринчи яримига қадар 4952 киши оиладаги зўравонликда айбланиб маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу вақт ичида 986 киши шаҳвоний шилқимликда, 99 нафар фуқаро шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ошкор қилишда айбланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.

Ўзбекистон

05.08.2025, 13:36

Шавкат Мирзиёевга "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев юксак мукофот учун миннатдорлик билдириб, қардош туркман халқини шу кунларда ўтаётган БМТ конференцияси билан табриклади.

Сиёсат

05.08.2025, 13:13

Ангренда йилига 15 мингта турли қувватдаги трансформаторлар ишлаб чиқара оладиган корхона ишга туширилди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва Хитойнинг “Holley Technology Ltd” МЧЖ ҚК ўртасида трансформатор ишлаб чиқариш лойиҳаси фойдаланишга топширилди.

Иқтисодиёт

05.08.2025, 13:07