6 ой ичида 6 мингдан ортиқ шахс шаҳвоний шилқимлик ва оиладаги зўравонликда айбланиб, судланди

2025 йил бошидан биринчи яримига қадар 4952 киши оиладаги зўравонликда айбланиб маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу вақт ичида 986 киши шаҳвоний шилқимликда, 99 нафар фуқаро шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ошкор қилишда айбланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.

Улашиш:

6 oy ichida 6 mingdan ortiq shaxs shahvoniy shilqimlik va oiladagi zoʻravonlikda ayblanib, sudlandi

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59−2-моддаси (Оиладаги (маиший) зўравонлик) билан 4952 киши судланди, уларнинг 3200 нафарига жарима жазоси, 1752 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

 

Жиноят кодексининг 126−1-моддаси (Оиладаги (маиший) зўравонлик) билан 231 нафар шахс судланиб, уларнинг 65 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 166 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан 986 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 358 нафарига жарима жазоси, 628 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

 

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 141−3-моддаси (Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан 99 нафар шахс судланиб, уларнинг 24 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 75 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 11 апрелда “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланган эди.

сўнгги янгиликлар

Ахсикентда йилига камида 1 миллион сайёҳни жалб этиш имконини берадиган туристик объектлар қурилади

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикентда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Маданий

05.08.2025, 20:24

Тошкентда офисдан 560 минг долларни ўмариб кетган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўғрилик жинояти содир этилди. Гумонланувчилар офисдан 560 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўғирлаб чиқиб кетган.

Ўзбекистон

05.08.2025, 19:17

Икки вилоятда маиший чиқиндидан электр энергияси олинадиган заводлар қурилиши бошланди

Самарқанд вилоятидаги лойиҳада 150 млн АҚШ доллари, Андижон вилоятидаги лойиҳада эса 140 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилмоқда.

Иқтисодиёт

05.08.2025, 18:11

Самарқандда “Нуробод технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади

Ишлаб чиқариш лойиҳаларига жами 1,1 млрд АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинади.

Иқтисодиёт

05.08.2025, 17:05

Bolalarning haqoratlanishi va oʻldirilishiga kim aybdor?

Болаларнинг ҳақоратланиши ва ўлдирилишига ким айбдор?

Дунёдаги деярли ҳар учинчи ўқувчи йил давомида камида бир марта жисмоний зўравонликка учрайди ва болаларнинг 10 фоизи кибербуллинг қурбонига айланади.

Ўзбекистон

05.08.2025, 16:59

Файзуллаев нега Еврокубокларда ўйнамаяпти?

“Истанбул Башакшеҳир” 7 ва 13 август кунлари Норвегиянинг “Викинг” жамоаси билан иккита ўйин ўтказади.

Спорт

05.08.2025, 16:11

Soxta DXX xodimi qoʻlga olindi

Сохта ДХХ ходими қўлга олинди

Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништириб,  Намангандаги хусусий корхона номига олиб келинган товарларни Божхона қўмитасидаги танишлари орқали божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиб беришни айтган шахс ушланди.

Ўзбекистон

05.08.2025, 15:34

Трамп Ҳиндистонга нисбатан божларни оширмоқчи

Трамп Ҳиндистон Россия нефтини катта ҳажмларда сотиб олишини ва бу хом ашёнинг катта қисмини очиқ бозорда юқори устама билан сотишини таъкидлади.

Жаҳон

05.08.2025, 15:09

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида айрим юклар учун “яшил йўлак” жорий этишни таклиф этилмоқда

Музокаралар давомида божхона тартиботларини соддалаштириш, божхона ахборот тизимларини уйғунлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон

05.08.2025, 14:06

Шавкат Мирзиёевга "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев юксак мукофот учун миннатдорлик билдириб, қардош туркман халқини шу кунларда ўтаётган БМТ конференцияси билан табриклади.

Сиёсат

05.08.2025, 13:13

Ангренда йилига 15 мингта турли қувватдаги трансформаторлар ишлаб чиқара оладиган корхона ишга туширилди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва Хитойнинг “Holley Technology Ltd” МЧЖ ҚК ўртасида трансформатор ишлаб чиқариш лойиҳаси фойдаланишга топширилди.

Иқтисодиёт

05.08.2025, 13:07