Россия армиясига 20 мингдан ортиқ марказий осиёлик ёлланган
2026 йил 1 октябргача Марказий Осиё давлатларидан 20 мингдан ортиқ киши Россия армияси билан шартнома имзолаган. Уларнинг аксарияти турли ҳийла усуллари билан мажбурланаётган бўлса-да, Марказий Осиё ҳукуматлари бунга очиқ муносабат билдирмаяпти.
Сиёсат
23.10.2026, 15:31
Улашиш:

Украина томонидан юритиладиган «Яшашни хоҳлайман» (I Want to Live) лойиҳаси 2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Россия Украина билан урушда Марказий Осиёнинг беш мамлакатидан 20 437 нафар фуқарони ёллаганини маълум қилди.
Манбада айтилишича, Россия армияси билан шартнома имзолаган хорижий фуқароларнинг умумий сони 45 959 нафар. Унинг 44 фоизини эса Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари ташкил этади.
Шунингдек, Россия қуролли кучлари сафида жанг қилаётган марказий осиёликлар сони Тожикистон армиясидаги ҳарбий хизматчилар сонидан ҳам кўплиги таъкидланган. Лойиҳага кўра, Тожикистон армиясида 9 500 нафар ҳарбий хизматчи бор.
Минтақада урушга ёлланиш кўлами кескин ошган. Беш мамлакат бўйича тузилган шартномалар сони:
- 2022 йилда 56 та;
- 2023 йилда 1 396 та;
- 2024 йилда 4 119 та;
- 2025 йилда 8 497 тани ташкил қилган.
2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида эса 6 043 та шартнома қайд этилган.
2025 йилдаги кўрсаткич 2024 йилдагидан 2,1 баравар кўп. 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойидаги натижа эса 2025 йилги умумий кўрсаткичнинг аллақачон 71 фоизига етган.
Россияга қўшни мамлакатларда тил, маданий алоқалар ва миграция билан боғлиқ яқин муносабатлар мавжудлиги сабаб одамларни жалб қилиш нисбатан осон.
Жадвалда келтирилган жами 20 437 та шартнома таркибида имзоланган санаси номаълумлари ҳам бор. Шу сабаб умумий кўрсаткич йиллар бўйича берилган рақамлар йиғиндисидан юқори.
Мамлакатлар кесимида
Энг кўп ёлланганлар Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, 2022 йилдан буён уларнинг сони 8 207 нафарни ташкил этади. Бу минтақа бўйича умумий кўрсаткичнинг 40 фоизидир.
Кейинги ўринларда:
- Тожикистон — 5 308 нафар (26 фоиз);
- Қозоғистон — 3 819 нафар (19 фоиз);
- Қирғизистон — 2 219 нафар (11 фоиз);
- Туркманистон — 884 нафар (4 фоиз) қайд этилган.
Ўзбекистонлик сафарбар этилганлар сони 2024 йилдаги 1 446 нафардан 2025 йилда 3 487 нафарга кўтарилган. 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида эса бу кўрсаткич 2 602 нафардан иборат бўлган.
Тожикистонда эса йиллик ўсиш 2024 йилдаги 1 126 нафардан 2025 йилда 2 285 нафарга етган. 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида мамлакатдан 1 432 нафар фуқаро ёлланган.
Юқоридаги барча рақамлар «Яшашни хоҳлайман» лойиҳаси томонидан Украина разведкаси маълумотларига таянган ҳолда берилган. Ундаги рақамларни тўлиқ тасдиқланган ҳисоб сифатида эмас, балки ҳозирча аниқланган шахслар сони сифатида талқин қилиш тўғрироқ.
Тўлиқ рўйхат эса катта эҳтимол билан Россия мудофаа вазирлигида мавжуд, бироқ, табиийки, улар буни эълон қилмайди.
Лойиҳа вакиллари Марказий Осиё ҳукуматларини фуқароларининг тақдири юзасидан Москвадан изоҳ сўрашга, уларни ёллаш тафсилотларини аниқлашга ҳамда Россия урушга жалб қилган инсонларни ватанга қайтариш чораларини кўришга чақирди.
Марказий Осиё нега жим?
Марказий Осиё ҳукуматлари бир неча бор Россия элчиларини чақиртирган. Сўнгги икки йил ичида Бишкек Москвадаги ҳаммомлардан бирига полиция уюштирган рейд ортидан шундай қилди. Рейд давомида қирғизистонлик мигрантлар калтакланган эди.
Тошкент шовинист ёзувчи Захар Прилепин Ўзбекистон ҳудудини «қўшиб олиш» ҳақида очиқ фикр билдирганидан сўнг Россия элчиси ТИВга таклиф этилди. Душанбе эса Москва яқинида тожикистонлик мактаб ўқувчисининг ўлдирилиши юзасидан текширув ва айбдорларни жазолашни талаб қилди.
Бу ҳолатлар минтақа давлатлари айрим масалаларда Кремлга очиқ эътироз билдиришга журъат эта олишини исботлайди.
Бироқ Россия айрим ҳолларда Марказий Осиё фуқароларини мажбуран ёки турли сохта айбловлар уюштириб, Украинага қарши урушга жалб қилишига келганда, расмий Остона, Бишкек, Душанбе ва Тошкент асосан сукут сақламоқда.
Украиналик журналист Григорий Пирликнинг Turan Research Center сайтида эълон қилган таҳлилига кўра, бунинг сабаби Кремлнинг ҳарбий хизматчиларга бўлган эҳтиёжига бориб тақалади.
Хўш, нега хорижликларни ёллаш Москва учун муҳим?
2022 йил сентябрь ойида Путиннинг «қисман» сафарбарлик эълон қилиши Кремль энг кўп хавфсираган оқибатларга олиб келди: ўнлаб шаҳарларда норозилик намойишлари ва меҳнатга лаёқатли эркакларнинг мамлакатдан оммавий равишда чиқиб кетиши бошланди. Ҳисоб-китобларга кўра, ўша йили Россияни тарк этганлар сони миллион нафаргача етган.
Москва бундан муҳим хулоса чиқарди: мажбурий ҳарбий хизматга очиқ чақирув ниҳоятда хатарли. Шундан сўнг Кремль пул эвазига кўнгиллиларни жалб қилишга ўтди. Уларга шартнома имзолагани учун мўмайгина бир марталик тўлов ва амалдаги иш ҳақларидан анча юқори ойлик маош таклиф қилина бошланди.
Айниқса, Россия учун хорижликлар аҳамиятли. Чунки жанг майдонидаги йўқотишлар анча катта. НАТО ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг умумий талафотлари 1,3–1,45 миллион кишига етган, ҳалок бўлганлар сони 500 мингдан ортиқ.
Хорижликларни ёллаш орқали эса Кремль фронтни янги ҳарбий хизматчилар билан тўлдириши мумкин. Натижада россияликлар ўлими ҳам, Россия ичида норозилик ҳам камаяди.
2026 йил мартида Россия шартнома асосида армияда хизмат қилган ва жангларда қатнашган хорижий фуқароларни бошқа давлатларга экстрадиция қилишни маълум даражада чекловчи ҳамда уларни маъмурий чиқариб юборишдан ҳимоя қилувчи қонунларни қабул қилди.
Энди ўз ватанида жиноий жавобгарликка тортилишдан хавфсираётган бўлажак ёлланма аскар хотиржам бўлавериши мумкин. Урушга борса бас, Россия уни ўз давлатига топширмайди.
Фуқаролари фронтга олиб кетилаётган давлатларга бу аниқ сигнал: ёллаш жараёни Россиянинг жангни давом эттириш салоҳияти учун ниҳоятда зарур. Шу боис, бу масалада Москвага босим ўтказиш ёки норозилик билдириш яхшиликка олиб келмаслиги мумкин.
Марказий Осиё давлатлари эса Россия билан меҳнат миграцияси, пул ўтказмалари ва савдо жиҳатидан муҳим ҳамкор ҳисобланади.
Мигрантлар қандай қилиб урушга жалб қилинмоқда?
Расмий маълумотларга кўра, Россияда тахминан 1,3 миллион ўзбекистонлик ва қарийб бир миллион тожикистонлик меҳнат қилади.
Урушда қатнашиш розилигини олишда қўлланиладиган усуллар рағбатлантиришдан тортиб очиқдан-очиқ мажбурлашгача бўлган чоралардан иборат. Одатда шартнома имзолаганлик учун йирик миқдордаги тўловлар ва соддалаштирилган тартибда фуқаролик берилиши ваъда қилинади.
Гиёҳванд моддалар билан боғлиқ сохталаштирилган ишлар бўйича қўлга олинган, аслида эса айбсиз мигрантларга қамоқ ёки ҳарбий шартномадан бирини танлаш шарти қўйилади. Меҳнат низолари ҳам худди шундай ультиматум орқали ҳал қилинади.
Умумий манзара бир хил: Россия ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатдан ҳимоясиз одамларни фронтдаги ҳарбий кучга айлантирмоқда.
Марказий осиёлик асирлар Украина лагерларида узоқ қолиб кетмоқда
Киев Россия армиясининг барча ҳарбий хизматчиларига, уларнинг фуқаролигидан қатъи назар, душман аскари сифатида қарайди. Асирлар алмашинувида ҳарбий тутқунлар ўзлари хизмат қилган давлатга қайтарилади. Бу ҳолатда — Россияга.
Бироқ Москва асирларни алмашишда ўз фуқароларини биринчи ўринга қўяди. «Яшашни хоҳлайман» лойиҳаси маълумотларига кўра, шу кунгача Россия асирлар алмашинувида Марказий Осиё фуқароларидан бирортасини ҳам сўрамаган. Фақат Россия паспортига эга саноқли марказий осиёликларгина қайтарилган.
Минтақа ўз давлатида қандай чоралар кўрмоқда?
Марказий Осиё давлатларининг барчасида ёлланма аскарлик ва хорижий можароларда қатнашиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Turan Research Center таҳлилига кўра, Қозоғистонда 2023–2025 йилларда хорижий қуролли можароларда қатнашиш билан боғлиқ 20 та суд қарорининг 19 таси айнан шу жиноят таркиби бўйича чиқарилган. 2025 йилда эса Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари хорижий қуролли можароларда қатнашиш бўйича 709 та, ёлланма аскарлик бўйича 28 та жиноят иши қўзғатган.
Қирғизистон ёлланма аскарлик бўйича камида 16 та ҳукм чиқарган. 2025 йил апрелида ёллаш билан боғлиқ ишлар юзасидан тўрт киши ҳибсга олинган. Бироқ Россия элчиси Қирғизистон хавфсизлик хизмати раҳбари билан учрашганидан кейин улардан иккитаси уй қамоғига чиқарилган.
Ўзбекистон 2022 йилдан 2025 йилгача Жиноят кодексининг 154-моддаси — «Ёлланиш» бўйича 338 та жиноят иши қўзғатган. Кўриб чиқилган 15 та суд ҳукмидан бештасида айбланувчилар озодликдан маҳрум этилган. Қолган ҳолларда озодликни чеклаш жазоси берилган.
Тожикистон бош прокурори 2026 йил февралида бирорта ҳам тожикистонлик ушбу масала бўйича жавобгарликка тортилмаганини тасдиқлаган.
Туркманистонда эса Украинадаги урушдан қайтган бир жангчи пора бериш орқали жазодан қутулиб қолгани ҳақида хабарлар мавжуд.
мавзуга оид янгиликлар

Россия янги сафарбарлик бошлаган – Зеленский
Жаҳон
29.09.2026, 11:27

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди
Иқтисодиёт
30.09.2026, 14:58

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда
Ўзбекистон
21.09.2026, 09:42

Россияда оммавий сафарбарлик бўлмайди — Небензя
Жаҳон
21.08.2026, 09:41

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Россияда мигрантлар имтиҳондан озод қилиниши мумкин
Сиёсат
13.10.2026, 17:06
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
сўнгги янгиликлар

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон
20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди
Ўзбекистон
20.10.2026, 13:03
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
