Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

10–11 ноябрь кунлари Москванинг Украинага қарши урушини тўхтатиш бўйича музокаралар ўтказиш учун АҚШ, Украина ва Россия делегациялари Абу-Дабида учрашиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф маълум қилди.

Уиткоффнинг айтишича, ушбу муҳокамалар «урушдан кейинги хавфсизлик келишувлари, кескинликни юмшатиш, гуманитар чоралар ҳамда урушга барҳам бериш» масалаларини қамраб олади.

Reuters агентлигининг юқори мартабали АҚШ мулозимига таяниб берган хабарига кўра, музокараларда АҚШ номидан Уиткофф ва Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер иштирок этиши кутилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин икки ҳафта муқаддам Санкт-Петербургда Уиткофф билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг уч томонлама музокараларнинг янги босқичини ўтказишга розилик берган.

 

Европа ва НАТО билан учрашув

Уиткофф ўз хабарида АҚШ музокарачилари шу ҳафта Брюсселда Буюк Британия, Франция, Германия, Европа Иттифоқи ва НАТО вакиллари билан учрашиб, «Украина учун хавфсизлик кафолатлари, Европанинг урушдан кейинги хавфсизлик архитектураси ҳамда Украинани қайта тиклашни қўллаб-қувватлашга доир иқтисодий имкониятлар»ни муҳокама қилишини ҳам таъкидлади.

«Биз келажак авлодлар учун мустаҳкам хавфсизликни таъминлайдиган кенг қамровли ва барқарор тинчлик битимига эришиш йўлида Киев, Осло ҳамда Санкт-Петербургда қўлга киритилган ютуқларни янада ривожлантиришни интиқлик билан кутмоқдамиз», – деди Стив Уиткофф.

Украина ва Россиянинг ҳар қандай эҳтимолий тинчлик келишуви шартлари бўйича қарашлари ҳамон бир-биридан анча узоқ. АҚШ воситачилигидаги сўнгги уч томонлама тинчлик музокаралари АҚШ ва Исроил Эронга қарши уруш бошлашидан аввал, февраль ойида бўлиб ўтганди.

мавзуга оид янгиликлар

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?

АҚШ махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москва ва Киевдаги учрашувларида Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича янги ғоялар муҳокама қилинди. 

Сиёсат

09.09.2026, 09:57

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Россия Киевдаги хавфсизлик хизмати раҳбарининг идорасини нишонга олди

Россия дрони Киевдаги Украина Хавфсизлик хизмати бош қароргоҳига зарба берди. Украина президенти Володимир Зеленский Москвани хавфсизлик раҳбарининг шахсий кабинетини нишонга олганликда айблаб, муносиб жавоб қайтарилишини маълум қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 11:00

Трамп: Путин НАТО ҳудудига ҳужум қилмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин НАТО давлатлари ҳудудига ҳужум қилиш ниятида эмаслигини айтди. Бу баёнот Жон Рэтклиффнинг Москвага яқиндаги ташрифидан сўнг янгради.

Жаҳон

28.08.2026, 11:06

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди

Тўқаевга кўра, можарони музлатиб, Истанбул формуласининг 2.0 талқинига қайтиш керак. Аммо Путиннинг истакларини инобатга олсак, бу имконсизга ўхшайди.

Сиёсат

27.07.2026, 10:30

Вашингтон Москвага жавоб берди: дипломатлар Киевда қолади

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Россиянинг хорижий дипломатик ваколатхоналарни Киевни тарк этишга чақиришига қарамай, америкалик дипломатлар Украинада қолишини билдирди.

Сиёсат

06.10.2026, 18:02

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда

АҚШда оралиқ сайловлар арафасида мусулмонларга нисбатан салбий муносабат ва сиёсий босим кучайгани айтилмоқда.

Жаҳон

03.11.2026, 10:22

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Дура шаҳрида журналист Мунтасир Нассорнинг уйига рейд ўтказиб, уни ҳибсга олди.

Жаҳон

03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди

Запорожье вилоятида жойлашган Комишуваха қишлоғида гуманитар ёрдам тарқатиладиган марказ ва унга яқин бошпанага ҳаво зарбалари берилди. Ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Жаҳон

03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →