Марадонанинг тўпи арзонга – 3,35 миллион долларга сотилди
1986 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина-Англия ўйинида ишлатилган Adidas Azteca тўпи ким ошди савдосида тахмин қилинган 10 миллион долларлик нархига ета олмади.
Спорт
25.08.2026, 15:08
Улашиш:

Диего Марадона 1986 йилги Жаҳон чемпионатида Англияга қарши ўйинда машҳур “Худонинг қўли” голини урган футбол тўпи аукционда 3,35 миллион долларга (2,9 миллион евро) сотилди.
Якуний нарх савдо олдидан белгиланган 10 миллион долларлик (8,6 миллион евро) баҳодан анча паст бўлди.
Футбол тарихидаги энг баҳсли гол
2020 йилда вафот этган Марадона бу баҳсли голни Аргентинанинг Жаҳон чемпионати чорак финалида Англияга қарши ўтказилган ўйинида, Мехико шаҳридаги “Ацтека” стадионида урган.
Бу зарба дастлаб бош билан урилган голга ўхшаб кўринган. Бироқ секинлаштирилган видеоларда Марадона қўли билан тўпни Англия дарвозабони Питер Шилтон устидан ошириб юборгани акс этган.
Ўша пайтда тунислик ҳакам Али Бин Носир қўл билан ўйналганини пайқамади ва голни ҳисобга олди.
“Турнирдан олдин FIFA томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ, голнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун қанот ҳакамимга қарадим. У голнинг тўғри киритилганига ишонч ҳосил қилиб, майдон марказига қайтди”, – деган Носир.
Марадона бу голни “бир оз Марадонанинг боши билан, бир оз Худонинг қўли билан” урилган деб таърифлаган. Кейинчалик у тўпни қўли билан атайлаб ўйнаганини тан олган ва бу голни 1982 йилги Фолкленд урушида ватани мағлубиятга учрагани учун Буюк Британиядан олинган “рамзий қасос” деб атаган.
“Аср голи”
“Худонинг қўли” голидан атиги тўрт дақиқа ўтиб, Марадона яна бир гол урган.
Тўпни ўз майдонининг ярмида қабул қилиб олган Марадона деярли бутун Англия жамоаси футболчиларини алдаб ўтиб, уни дарвозага йўллади. Кейинчалик бу гол FIFA томонидан “Аср голи” деб топилди.
Аргентина ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Рекорд янгиланмади
Adidas Azteca тўпи илк бор 2022 йилда аукционга қўйилган. Ўшанда таклифлар 2,37 миллион долларга (2 миллион евро) етган, бироқ белгиланган минимал нархга эришилмаган.
Кейинчалик 2023 йилда яна аукционга қўйилди, аммо ўшанда ҳам сотилмади.
Сўнгги савдода тўланган нарх эса энг қиммат сотилган спорт тўпи рекордини ҳам янгилай олмади.
Бу рекорд ҳозирда “Лос-Анжелес Доджерс” суперюлдузи Шоҳей Отанининг 50-хоум-ран тўпига тегишли бўлиб, у 2025-йилда 4,39 миллион долларга (3,8 миллион евро) сотилган.
мавзуга оид янгиликлар

Криштиану Роналду: «Футболдаги сўнгги йилим бўлиши мумкин»
Спорт
12.09.2026, 13:56

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубоги финал босқичига йўл олди
Спорт
07.09.2026, 09:51

Лионел Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
Спорт
02.09.2026, 12:25

ЖЧ чипта ва формалари бўйича саволлар очиқ қолмоқда: ЎФА ва вазирлик нима деди?
Спорт
21.07.2026, 16:22

Трамп Жаҳон чемпионати финалида ҳам диққат марказида бўлди
Спорт
20.07.2026, 11:13

Аргентина терма жамоасини келажакда ким бошқариши ноаниқ
Спорт
20.07.2026, 10:07
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
