Аргентина терма жамоасини келажакда ким бошқариши ноаниқ

Декабрь ойида Лионел Скалонининг шартномаси якунланади. Агар у узайтирилмаса, Скалони Аргентина терма жамоаси тарихида энг муваффақиятли мураббий сифатида муҳрланади.

Спорт

20.07.2026, 10:07

Улашиш:

Аргентина терма жамоасини келажакда ким бошқариши ноаниқ

Жаҳон чемпионати финалида 10 киши бўлиб қолган Аргентина Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ўйиндан сўнг берган интервьюсида келажакдаги мураббийлик фаолияти борасида ҳали бир қарорга келмаганини айтди.

48 ёшли мутахассис 2018 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина 1/8 финалда мусобақани тарк этганидан сўнг бош мураббий этиб тайинланганди. Ўша пайтда унинг мустақил мураббий сифатидаги тажрибаси деярли йўқлиги сабаб бу қарордан кўпчилик норози бўлганди.

Декабр ойида Скалонининг шартномаси якунланади. Агар у узайтирилмаса, Скало Аргентина терма жамоаси тарихида энг муваффақиятли мураббий сифатида муҳрланади.

Унинг мураббийлигида Аргентина:

  • 2022 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлди;
  • 2021 ва 2024 йилларда Америка кубогини қўлга киритди;
  • 2026 йилги мундиалда жамоа финалга чиқди.

“Шартномам якунлангунига қадар ишлайман, кейин бироз ўйлаб олишим керак. Чунки бундан ҳам каттароқ натижага эришиш мумкинми ёки йўқми, билмайман”, — деди Скалони.

Агар Скалони фаолиятини давом эттирса, энди анча ўзгарган таркиб билан ишлашига тўғри келади.

39 ёшли Лионель Месси турнир давомида 8 та гол ва 4 та голли узатма билан яна бир бор юқори маҳоратини намойиш этди. Бироқ саккиз карра “Олтин тўп” соҳибининг 2030 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши амримаҳол.

2022 ва 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалларида Аргентинанинг асосий таркибида саккиз нафар футболчи майдонга тушди. Яқин йилларда эса жамоада сезиларли авлод алмашинуви бўлиши муқаррар.

Скалони финал натижасига эътирози йўқлигини ҳам таъкидлади. Учрашув давомида Испания тўп назорати ва зарбалар сони бўйича устунлик қилди ҳамда Ферран Торреснинг қўшимча бўлимнинг 106 дақиқасидаги голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар бизга энг керакли нарсани – куч-ғайратни беришди. Охиригача курашдик, аммо бу сафар насиб қилмади. Тан олишимиз керак, Испания ғалабага лойиқ эди. Аммо, биз ҳам жуда яқин тургандик. Футболчиларим ва Жаҳон чемпионати финалига чиқишимиз учун меҳнат қилган барчага раҳмат!” – деди мураббий.

мавзуга оид янгиликлар

Лионел Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Лионел Месси Аргентина терма жамоасидаги 21 йиллик фаолиятини якунлади. 39 ёшли футболчи бу қарорини 2026 йил 31 август куни маълум қилди. Унинг миллий жамоадаги сўнгги учрашуви 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Испанияга қарши бўлди. 

Спорт

02.09.2026, 12:25

Трамп Жаҳон чемпионати финалида ҳам диққат марказида бўлди

Трамп ва Инфантино Жаҳон чемпионати кубогини топшириш маросими учун майдонга кириб келганда, томошабинлар уларни норозилик ҳайқириқлари билан кутиб олди.

Спорт

20.07.2026, 11:13

Конго терма жамоаси Эбола карантинидан сўнг АҚШга етиб келди

Конго Демократик Республикаси терма жамоаси ватанидаги Эбола эпидемияси сабабли Европада уч ҳафта изоляцияда қолишга мажбур бўлгач, ниҳоят Жаҳон чемпионати учун АҚШга етиб келди.

Спорт

12.06.2026, 14:57

ЖЧ–2026 финали АҚШ тарихидаги энг қиммат спорт мусобақасига айланди

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалига қизиқиш рекорд даражага чиқди. Бунга сабаб – чипталарнинг нархи.

Спорт

18.07.2026, 11:08

Беш йил аввалги башорат: Аргентина Испанияни 3:2 ҳисобида ютади

Жаҳон чемпионати финалида Аргентина ва Испания рўпара келиши маълум бўлиши биланоқ, "Х" ижтимоий тармоғидаги беш йил аввалги бир пост қайта вирусга айланди.

Спорт

16.07.2026, 15:16

Энди Жаҳон чемпионатида 64 та жамоа иштирок этадими?

FIFA президенти Жанни Инфантино 64 жамоалик формат муҳокама қилинишини маълум қилди.

Спорт

13.07.2026, 16:12

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШда «Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Жаҳон

28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 7,27 млн сўмга етди. Бироқ январь–август ойларидаги медиана иш ҳақи 4,17 млн сўмни ташкил этди. Бу икки кўрсаткич бир-биридан фарқ қилади.

Иқтисодиёт

28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда

Сўнгги 15 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони қарийб 9 фоизга камайди, ажралишлар сони 2,6 баравардан кўпроқ ошди. Мамлакат аҳолиси эса шу даврда 34 фоизга кўпайган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин

Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?

Тақдирлаш маросими бугун Лондонда ўтказилади. Гарри Кейн асосий фаворитлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Спорт

26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама

АҚШда Конгресс устидан назоратни белгилайдиган 3 ноябрь кунги сайловлар арафасида собиқ президент Барак Обама демократлар кампаниясига қўшилиб, Трамп сиёсатини масхара қилди.

Жаҳон

26.10.2026, 15:54

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →