Мундиал очган имконият: Беҳруз Каримов Top-5 остонасида

Ўзбек футболида сўнгги бир йил ичида номи энг кўп тилга олинаётган футболчилардан бири – 18 ёшли Беҳруз Каримов. «Сурхон» ҳимоячиси қисқа вақт ичида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларидан миллий терма жамоагача бўлган йўлни босиб ўтди. 

Спорт

29.06.2026, 15:32

Улашиш:

Мундиал очган имконият: Беҳруз Каримов Top-5 остонасида

Энди эса унинг номи Европа клублари билан боғланмоқда.

Одил Аҳмедов футбол мактаби тарбияланувчиси бўлган Каримов 2024 йилда «Олимпик» сафида Суперлигадаги дебютини ўтказди. 2025 йил бошида эса Термизнинг «Сурхон» жамоасига ўтиб, мамлакат чемпионатида 15 та учрашувда майдонга тушди ва 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

Унинг асосий позицияси – ўнг қанот ҳимоячиси. Зарурат туғилганда ўнг қанот ярим ҳимоячиси ва чап қанот ҳимоясида ҳам ҳаракат қила олади. Беҳрузнинг асосий устунликлари – юқори тезлик, ҳужумга фаол қўшилиши, кучли зарбаси ва катта ҳажмдаги ишни бажара олишидир.

«Сурхон»даги ёрқин ўйинларидан сўнг Каримов Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг асосий футболчиларидан бирига айланди. Осиё кубогида Жанубий Корея дарвозасига урган голи унинг ҳужумкор салоҳиятини яна бир бор намоён қилди. Бундан аввал эса U-17 Жаҳон чемпионатида Испанияга қарши баҳсда урилган голлардан бирига голли узатма берганди.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳам ёш футболчининг ўйинларини эътиборсиз қолдирмади. Италиялик мутахассис уни Жаҳон чемпионати олдидан миллий жамоага жалб қилди.

Мундиал арафасида Каримов жиддий жароҳат олгани сабаб унинг турнирдаги иштироки сўроқ остида қолган эди. Шунга қарамай, Каннаваро футболчига ишонч билдирди ва унинг тўлиқ тикланишини кутди.

Мураббийнинг бу қарори ўзини оқлади. Беҳруз Жаҳон чемпионатида Колумбия ва Португалияга қарши учрашувларда асосий таркибда майдонга тушди. Айниқса, Колумбияга қарши баҳсда узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси футбол мухлислари ва мутахассислар эътиборини тортди. Тўп дарвозадан жой олмаган бўлса-да, ушбу эпизод ижтимоий тармоқларда мундиалнинг энг чиройли вазиятларидан бири сифатида кенг муҳокама қилинди.

Португалияга қарши учрашув эса Беҳруз учун алоҳида аҳамият касб этди. Айнан шу баҳсда у Криштиану Роналду билан бир майдонда ҳаракат қилди. Улар ўртасидаги 22 йилу 183 кунлик ёш тафовути Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг катта ёш фарқи сифатида қайд этилди.

Мундиалдаги ишончли ўйинларидан сўнг Каримовга бўлган қизиқиш янада кучайди. Маълумотларга кўра, Португалияга қарши учрашувни стадиондан икки Англия, битта Германия ва битта Франция клуби скаутлари кузатган. Улар диққат марказидаги футболчилардан бири айнан Беҳруз Каримов бўлгани айтилмоқда.

Бу бежиз эмас. Замонавий футболда қанот ҳимоячиларига талаб жуда юқори. Ҳимояда ишончли ўйнаш билан бирга ҳужумга фаол қўшила оладиган футболчилар трансфер бозорида доимо юқори баҳоланади. Каримов эса айнан шу хусусиятлари билан ажралиб туради.

Атиги 18 ёшида у Суперлига, U-23 Осиё кубоги ва Жаҳон чемпионати каби турли даражадаги мусобақаларда ўзини намоён қилишга улгурди.

Бугунги кунда унинг трансфери ҳақидаги гап-сўзлар тобора кучаймоқда. Ҳозирча қайси клублар қизиқиш билдираётгани расман очиқланмаган. Бироқ Англия, Германия ва Франциянинг Top-5 чемпионатларида иштирок этадиган клублар скаутлари футболчини шахсан кузатгани унинг Европага йўл олиш эҳтимоли юқори эканини кўрсатмоқда.

«Кўҳна қитъа»га трансфер амалга ошадими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади. Аммо бир нарса аниқ — Беҳруз Каримов аллақачон Европа грандлари эътиборига тушишга муваффақ бўлди.

Гарчанд Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида кутилган натижани қайд эта олмаган бўлса-да, Беҳруз Каримов ва Аббос Файзуллаев каби ёш футболчиларнинг ишончли ўйини Европа клублари эътиборини тортгани ўзбек футболи учун муҳим ютуқ ҳисобланади. 

Рамазон Усанов

мавзуга оид янгиликлар

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган 30 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди.

Спорт

25.05.2026, 11:30

Шомуродовнинг дубли: Ўзбекистон Фарғонада Эрон устидан 3:1 ҳисобида енгди

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидан кейинги илк ўйинида Эрон жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўртоқлик учрашуви 24 сентябрь куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтди.

Спорт

25.09.2026, 08:36

Каннаваро: «Ёрдамчиларимга ойликни ўз чўнтагимдан тўлаяпман»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро матбуот анжуманида ўзининг маоши ҳақида тарқалаётган маълумотларга яна бир бор муносабат билдирди.

Спорт

05.08.2026, 13:31

FIFA-2026: Ўзбекистон номи Google'да 450 фоизга кўпроқ қидирилди

Ўзбекистоннинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки нафақат миллий футбол тарихидаги муҳим воқеага, балки мамлакатнинг халқаро ахборот майдонидаги танилишига ҳам кучли туртки берди.

Ўзбекистон

29.06.2026, 11:38

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати билан хайрлашди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги сўнгги учрашувини ҳам мағлубият билан якунлади. ДР Конгога қарши баҳсда вакилларимиз 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.

Спорт

28.06.2026, 15:58

Конго терма жамоаси Эбола карантинидан сўнг АҚШга етиб келди

Конго Демократик Республикаси терма жамоаси ватанидаги Эбола эпидемияси сабабли Европада уч ҳафта изоляцияда қолишга мажбур бўлгач, ниҳоят Жаҳон чемпионати учун АҚШга етиб келди.

Спорт

12.06.2026, 14:57

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Жаҳон

28.10.2026, 10:24

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →