Сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари яратилди
Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилинди.
Сиёсат
14.08.2025, 12:46
Улашиш:

Бугун сунъий интеллект ҳаётимиз, фаолиятимизга жадал кириб келмоқда. Ушбу замонавий технологиянинг қулайлиги, афзаллик томонлари жуда кўп. Ҳар бир соҳани ривожлантириш, дастурлар ишлаб чиқиш ва бошқа йўналишларда сунъий интеллект фаол кўмакчимизга айланмоқда.
Сунъий интеллектдан фойдаланиш кўлами ортар экан, бу борадаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини ҳам яратиш зарур бўлади. Шу мақсадда сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатда кўзда тутилаётган нормалар ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, қонун ташаббускорларидан бири Шаҳноза Холмаҳаматова батафсил гапириб берди:
— Қонун лойиҳасида “сунъий интеллект” тушунчасига ҳуқуқий таъриф бериляпти. Барчамизга маълумки, бугунги кунда сунъий интеллект барча соҳага жадал кириб бормоқда, соҳаларни ривожлантириш учун хизмат қиляпти. Шу боис ҳам мамлакатимизда сунъий интеллектни жорий этиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳасида сунъий интеллектни жорий этиш ва ривожлантиришга оид давлат сиёсатининг асослари мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Махсус ваколатли органнинг вазифалари, ахборот ресурсларини яратиш ҳамда ахборот тизимлари ишида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг умумий ҳуқуқий асослари белгиланмоқда.
Яна бир муҳим жиҳат, қандай технология бўлмасин, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига дахл қилмаслиги лозим. Акс ҳолда бунинг учун жавобгарлик масалалари белгиланиши керак. Шу маънода қонун лойиҳасида сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган ахборот ресурслари ва сунъий интеллект технологиялари асосида ишлайдиган ахборот тизимлари инсонга, унинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига путур етказмаслиги ва бошқа ажралмас ҳуқуқларини бузмаслигига оид талаб белгиланяпти. Агар сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда яратилган ахборот ресурсларида шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов берилган бўлса ҳамда Интернет ёки оммавий ахборот воситаларида тарқатилса, жавобгарлик белгиланади.
Шу билан бирга, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинлигига алоқадор юридик аҳамиятга эга қарорларни қабул қилишда фақатгина сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган ахборот ресурслари ва сунъий интеллект технологиялари асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосасига таяниб қолиш мумкин эмаслиги ўз аксини топди. Яъни, инсон ҳуқуқларига оид юридик кўринишдаги ҳар қандай қарор технология эмас, балки мутахассис томонидан қабул қилиниши лозим.
Албатта, бугун бутун дунёда cунъий интеллектдан кенг кўламда фойдаланиляпти. Юртимизда ҳам ушбу технологиядан самарали фойдаланишнинг дастлабки ҳуқуқий асосларини яратишга эҳтиёж бор. Шу маънода ушбу қонун лойиҳасидан асосий мақсад cунъий интеллектдан фойдаланишни янада ривожлантириш, уни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишдан иборат.
Сиёсат
14.08.2025, 12:46
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Хитойнинг сунъий интеллект дастурлари цензура босими остидами?
Фан-технология
22.02.2026, 09:08

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда
Фан-технология
08.02.2026, 07:47

Хитой «одамсимон» сунъий интеллект учун қатъий қоидалар жорий қилмоқда
Жаҳон
05.02.2026, 12:27

X платформасида сунъий интеллект билан боғлиқ можаро
Жаҳон
10.01.2026, 09:24

Google СИ инфратузилмасини кенгайтиради
Жаҳон
29.12.2025, 12:34

Сунъий интеллект лойиҳаларига 100 миллион доллар ажратилади
Фан-технология
31.10.2025, 14:11
машҳур янгиликлар

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?
Маданий
28.01.2026, 17:49
сўнгги янгиликлар

Wolt компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатади
Ўзбекистон
25.02.2026, 16:40

Зеленский: Путин мақсадига эришолмади, биз Украинани сақлаб қолдик
Жаҳон
25.02.2026, 13:51

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

АҚШ Ўзбекистонлик хакерга санкция эълон қилди
Ўзбекистон
25.02.2026, 10:52

Telegram'га чеклов: Павел Дуров терроризмда айбланмоқда
Жаҳон
25.02.2026, 09:48

Россия-Украина уруши: йўқотишлар, зарар ва музокаралар
Жаҳон
24.02.2026, 14:06

Масъулларнинг масъулиятсизлиги боғча болаларининг бошига болға бўляпти
Ўзбекистон
24.02.2026, 12:04

Мексика ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказа олмаслиги мумкин
Жаҳон
24.02.2026, 10:39

Россияда болани қутқарган ўзбек мигранти “Жасорат” медали билан тақдирланди
Ўзбекистон
24.02.2026, 09:40

Теҳронда талабалар ва Хоминаий тарафдорлари ўртасида тўқнашув юз берди
Жаҳон
23.02.2026, 14:41

Мексикада машҳур наркобароннинг ўлдирилиши ортидан тартибсизликлар авж олди
Жаҳон
23.02.2026, 12:28

8 март якшанбага тўғри келади: дам олиш кунлари қандай бўлади?
Ўзбекистон
23.02.2026, 11:38
машҳур янгиликлар

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?
Маданий
28.01.2026, 17:49
