Ўзбекистон банки EEFU билан 20 млн долларлик муробаха битимини имзолади

Ўзбекистонда исломий молиялаштиришга бўлган қизиқиш ортиб борар экан, бу йўналишда амалий қадамлар ҳам кенгаймоқда. Ipak Yuli Bank EEFU билан 20 миллион долларлик янги ҳамкорлик битимини имзолаганини маълум қилди. Маблағлар шариат талабларига мувофиқ Мурабаха воситаси орқали ажратилади.

Улашиш:

Маблағлар қаерга йўналтирилади?

Битим доирасида асосий эътибор микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Тадбиркорлар усқунавий жиҳозлар, техника, хом ашё хариди ҳамда ишлаб чиқариш учун зарур айланма маблағларни фоизсиз ва шаффоф шартларда олиш имкониятига эга бўлади.

Мурабаха тизими нима?

Мурабаха механизмига кўра, банк тадбиркор учун товарни ўзи харид қилиб, кейин уни олдиндан келишилган устама нархи билан бўлиб-бўлиб сотади. Бу жараёнда:

  • фоиз қўлланилмайди;
  • яширин тўловлар бўлмайди;
  • шартлар тўлиқ шаффоф бўлади.

Исломий молиянинг асосий афзаллиги — молиялаштириш реал активларга таянади, бу эса рискларни камайтиради.

Банк мулоҳазаси

Банк вакилларининг таъкидлашича, мазкур ҳамкорлик Ўзбекистонда исломий молиялаштиришни оммалаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, ҳалол бизнес юритишни истаган тадбиркорлар учун янада қулай шарт-шароит яратади.

EEFU ҳақида

EEFU — Ислом Тараққиёт Банки, Саудия Тараққиёт Жамғармаси ва Ўзбекистон Тикланиш ва Тараққиёт Жамғармаси кўмагида ташкил этилган жамғарма ҳисобланади. Унинг асосий мақсади мамлакатда инклюзив ва барқарор иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, шу жумладан исломий молия механизмларини кенгайтиришдир.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда Исломий банк фаолияти жорий этилади

Эндиликда банклар тўлиқ ёки анъанавий тизим билан бирга исломий банк хизматларини кўрсатиши, шунингдек, исломий молия операциялари учун алоҳида солиқ тартиби қўлланилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.02.2026, 17:02

Ўзбекистонда биринчи исломий банк қачон очилади?

Режага кўра, 2027–2030 йиллар давомида ҳар йили биттадан давлат банки хусусийлаштирилади. 2030 йилга келиб эса давлат ихтиёрида фақат тўртта банк қолиши кутилмоқда.

Иқтисодиёт

06.01.2026, 15:15

Ўзбекистонда ислом молияси жорий этилса, соғлом иқтисодиётга йўл очилади

Ўзбекистон “Исломий банк тизимини жорий этиш: Барқарор молиявий тизим сари юксалиш” мавзусида ХХ Халқаро исломий молия олимлари форумига мезбонлик қилди.

Иқтисодиёт

19.09.2025, 14:28

Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий: Ўзбекистонда исломий молия йўлга қўйилса, катта натижаларга эришиш мумкин (+видео)

Тошкент шаҳридаги Ислом молияси бўйича 20-Халқаро исломий молия олимлари форуми бўлиб ўтмоқда. Шу вақтга қадар мазкур форум Малайзия давлатида ташкил этилган. Ушбу форумнинг 20 йиллик юбилейига Тошкент шаҳри мезбонлик қилмоқда. 

Ўзбекистон

19.09.2025, 12:19

Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун қонунчиликка ўзгартишлар киритилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Иқтисодиёт

17.09.2025, 09:01

сўнгги янгиликлар

Билл Гейтс Эпштейн билан алоқалари юзасидан узр сўради

Гейтс марҳум миллиардер Жеффри Эпштейн билан алоқалари бўлгани учун афсус билдириб, ўтмишдаги қарорлари нотўғри бўлганини тан олди.

Жаҳон

05.02.2026, 17:23

Ўзбекистонда Исломий банк фаолияти жорий этилади

Эндиликда банклар тўлиқ ёки анъанавий тизим билан бирга исломий банк хизматларини кўрсатиши, шунингдек, исломий молия операциялари учун алоҳида солиқ тартиби қўлланилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.02.2026, 17:02

Радар орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар рўйхати белгиланди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар эндиликда фақат махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланади ва улар учун жазо қўллашнинг аниқ муддатлари белгиланди.

Ўзбекистон

05.02.2026, 14:00

ЯТТлар айланмаси 1 млрд сўмга етмаса ҳам ҚҚСга ўтказилиши мумкин

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар йиллик айланмаси 1 млрд сўмга етмаган тақдирда ҳам, агар даромади ҳисобланган назорат суммасидан ошса, кейинги йилдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтказилиши мумкин. 

Иқтисодиёт

05.02.2026, 12:40

Хитой «одамсимон» сунъий интеллект учун қатъий қоидалар жорий қилмоқда

Қоидалар инсон хислатлари, фикрлаш моделлари ва мулоқот услубларини тақлид қилувчи, шунингдек, матн, тасвир, аудио ёки видео орқали фойдаланувчилар билан ҳиссий алоқа ўрнатувчи маҳсулот ва хизматларга нисбатан қўлланилади.

Жаҳон

05.02.2026, 12:27

Жеффри Эпштейн иши: асосий воқеалар ва янги ошкоралик

АҚШлик миллиардерга нисбатан турли давлатлардан бўлган ёш қизларни молиявий ёрдам орқали қарам қилиш ва вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилиш айблови қўйилган.

Жаҳон

05.02.2026, 09:29

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичи бошланади

Ўзбекистонда аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичи 4 февралдан 28 февралгача ўтказилади. Бу босқич онлайн рўйхатдан ўта олмаган ёки анкета тўлдиришда хатоларга йўл қўйган фуқаролар учун ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон

04.02.2026, 16:46

АҚШ Марказий Осиё билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус элчиси Серхио Гор АҚШнинг бу минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш ниятини маълум қилди.

Иқтисодиёт

04.02.2026, 16:05

Японияда кучли бўрон оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

20 январдан бошлаб ёғган ёмғир ва қор оқибатида 100дан ортиқ одамлар жабрланди. Қарийб икки метрли қор тўпламини тозалашда ҳукуматнинг ҳимоя кучлари ёрдам бермоқда.

Жаҳон

04.02.2026, 15:26

Норвегия монархияни сақлаб қолди

Норвегия парламенти мамлакатда монархия бошқарув шаклини сақлаб қолишга қарор қилди. Сешанба куни бўлиб ўтган овоз беришда депутатларнинг катта қисми қироллик тизими тарафдори бўлди.

Жаҳон

04.02.2026, 12:33

Ўзбекистонда урбанизация пойгаси: 2026 йилда 140 минг хонадон учун уй қурилади

Ўзбекистон ўз тарихидаги энг йирик қурилиш ва урбанизация ислоҳотлари остонасида турибди. 2040 йилгача уй-ўй қурилиши икки барабар ошиб кетади! Реновация улуши 60%га чиқади, тадбиркорлар учун "қурилишга тайёр ер" тизими жорий этилади.

Иқтисодиёт

04.02.2026, 12:07

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда 15 миллион фуқаронинг шахсий маълумотлари “Dark Web”га чиқиб кетгани ва аҳолини рўйхатга олиш платформаси — Stat.uz киберҳужумга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон

04.02.2026, 09:52