Тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади

Президентнинг ПФ-176-сон фармони билан тадбиркорлик субъектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Улашиш:

2026-2027 йилларда Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси томонидан 5 минг тадбиркорлик лойиҳасига 4 трлн сўм миқдорида молиявий қўллаб-қувватлаш тақдим этилади.

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимча инструментлар жорий этилади:

тадбиркорлик субъектларини "чемпион" тадбиркор тоифасига олиб чиқишга кўмаклашиш учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларга миллий ва хорижий валютада 10 млрд сўмгача кредитлар ажратиш учун банклар орқали ресурслар жойлаштириш;

банклар томонидан кичик тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва "яшил" иқтисодиёт йўналишидаги микролойиҳаларига ажратилган 500 млн сўмгача кредитларни қуйидаги шартларда қайта молиялаштириш:

– ажратилган кредитнинг фоиз ставкасини 6 фоизгача, лекин Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкагача пасайтириш;

– камида 1 йил фаолият юритган ва 2 нафар ходими бўлган, 5 ва ундан ортиқ янги иш ўринларини яратишни назарда тутган тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига тақдим этиш.

Тадбиркорликни ривожлантириш компаниясининг кафолат ва кафиллик тақдим этиш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш учун унинг муассислигида акциядорлик жамияти шаклида кафолатлар бериш ташкилоти ташкил этилади.

2026 йил 1 январдан бошлаб Компания узоқ ва бориш қийин ҳудудларда рўйхатдан ўтган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларни мос равишда 1,5 ва 5 млрд сўмгача Марказий банк асосий ставкасидан тўрт фоизлик пункт юқори ставкасигача қайта молиялаштириш йўли билан компенсациялар тақдим этади. Бунда:

қайта молиялаштириш тадбиркорлик субъектларида банд бўлган ходимлардан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзолари камида:

- 5 нафарни ташкил қилганда – 2 фоизгача;

- 10 нафарни ташкил қилганда – 4 фоизгача;

- 20 нафарни ташкил қилганда – 6 фоизгача амалга оширилади.

Бундан ташқари, бизнес-режа ва лойиҳаларнинг самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлганда тўхтатилган молиявий ёрдамни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тармоқ уюшмалари томонидан белгиланган йўналишлар бўйича тиклаш ҳуқуқи берилади.

Компания 2026-2028 йилларда 500 млрд сўм миқдорида корпоратив облигациялар чиқаради.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Компанияга унинг буюртмасига кўра "қайта молиялаштириш" ва "ресурс жойлаштириш" инструментлари учун 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда, Марказий банк асосий ставкасидан 2 фоиз пунктга паст ставкада 300 млрд сўмгача бюджет ссудасини ажратади.

2026 йил 1 январга қадар Компаниянинг "Тадбиркор" ахборот тизими ташкилотларнинг (рўйхат бўйича) ахборот тизимлари билан интеграция қилинади.

Тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди.

мавзуга оид янгиликлар

Автокредит, субсидия ва чегирмалар: электромобиллар қўллаб-қувватланади

Ўзбекистонда электр транспортга ўтишни рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди. 

Иқтисодиёт

18.02.2026, 17:21

Тошкентдан Сирдарёга кўчаётган бизнесменларга янги имтиёзлар берилади

Тошкент шаҳридаги саноат корхоналарини босқичма-босқич бошқа ҳудудларга кўчириш жараёни давом этмоқда. Сирдарёга кўчишни режалаштираётган тадбиркорларга эркин иқтисодий зонадан соддалаштирилган тартибда ва чегирма асосида ер ажратилади. Шунингдек, 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилиши ҳамда хомашёларни темир йўл орқали ташишда арзонлаштирилган тарифлар қўлланиши белгиланди.

Ўзбекистон

05.12.2025, 10:31

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда 2,8 минг аёл тадбиркорликка ўргатилади

Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилмоқда. Минглаб аёллар ккасбга ўқитилади, молиялаштириш имкониятига эга бўлади ва ўз лойиҳаларини амалга оширишда кўмак олади.

Ўзбекистон

04.12.2025, 10:44

Пенсионерлар ер ва мол-мулк солиғидан тўлиқ озод қилинадими?

Яқинда ер ва мол-мулк солиғидан қарзи борларга ҳам электр тўловларини амалга ошириш чекланиши ҳақида маълум қилинганди. Ушбу хабар ортидан эса ижтимоий тармоқларда пенсионерлар мол-мулк ва ер солиғидан тўлиқ озод қилингани ҳақида маълумотлар кенг тарқалди. Хабарларнинг қанчалик асосли экани ҳақида Солиқ қўмитаси изоҳ берди.

Ўзбекистон

03.12.2025, 11:44

Электротехника соҳаси учун 20 миллиард сўмгача имтиёзлар берилади

Президентнинг жорий йил 15 октябрда “Электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш, соҳанинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Иқтисодиёт

17.10.2025, 09:03

2026 yildan boshlab YaTT va oʻzini band qilganlar uchun aylanma soligʻi 1 foizgacha pasaytiriladi

2026 йилдан бошлаб ЯТТ ва ўзини банд қилганлар учун айланма солиғи 1 фоизгача пасайтирилади

2026 йил 1 январдан савдо айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади. Бу ҳақда президент қарори имзоланди.

Иқтисодиёт

12.08.2025, 10:29

сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26