Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди

Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди. Унинг янги ваколатлари ва меҳнат фаолияти ҳақида.

Таълим

12.10.2026, 09:37

Улашиш:

Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Тайинловдан аввал унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Янги лавозим Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига киритилди. Шунингдек, таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича котибият ташкил этилди.

Янги лавозимнинг ваколатлари

Фармонга мувофиқ, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири ўз ваколатлари доирасида таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги вазифалар ижроси бўйича вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларнинг ишини мувофиқлаштиради.

Бу вазифалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент шаҳри ҳокимининг тегишли соҳалардаги фаолиятини мувофиқлаштиришни ҳам қамраб олади.

Мазкур йўналишлардаги ислоҳотларни ташкил этиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева зиммасига юклатилган.

Таълим соҳасидаги ташкилий ўзгаришлар

2026 йил 3 октябрдаги Президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида ягона Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этиш белгиланди.

Ушбу ислоҳот таълимнинг турли босқичлари ва илм-фан соҳасини ягона тизим асосида ривожлантириш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган.

Янги вазирлик мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, таълим жараёнларига қўйиладиган талабларни белгилаш, шунингдек, таълим муассасаларини аккредитациядан ўтказиш ва лицензиялаш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириши кўзда тутилган.

Эркинжон Турдимовнинг меҳнат фаолияти

Эркинжон Турдимов 1969 йилда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. У 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1991 йилда банк соҳасида бошлаган. 1995–1996 йилларда Зарафшон шаҳри ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган. 1996–2000 йилларда эса Миллий банкнинг Навоий вилояти филиалига раҳбарлик қилган.

2000–2008 йилларда Хатирчи тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган. 2008 йилда қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.

Кейинги йилларда у бир қатор ҳудудларга раҳбарлик қилган. 2008–2016 йилларда Навоий вилояти, 2016–2018 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокими бўлган. 2018 йилдан 2024 йил ноябрига қадар Самарқанд вилоятини бошқарган.

2025 йил январидан янги тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.

Эркинжон Турдимовнинг Бош вазир биринчи ўринбосари ва таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланиши таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги бошқарув тизими қайта ташкил этилаётган даврга тўғри келди.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →