Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Имтиҳонга рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, айрим ҳудудларда ажратилган ўринлар тез тўлиб қолиши мумкин. Бунинг сабаби янги тартибда ўринлар сонига ҳам чеклов белгиланган.
Таълим
22.09.2026, 11:40
Улашиш:

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда талабгорлар учун янги тартиб амал қилмоқда. Энди фақат ариза топшириш муддати эмас, балки имтиҳон ўтказиладиган ҳудуддаги мавжуд ўринлар сони ҳам муҳим ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарорига мувофиқ, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги имтиҳон ўтказиладиган жой, ҳудудлар кесимидаги ўринлар сони ва имтиҳон саналарини белгилайди.
Шунинг учун муайян ҳудуддаги ўринлар тўлиб қолса, умумий рўйхатдан ўтиш муддати ҳали давом этаётган бўлса ҳам талабгорлар ушбу ҳудудни танлаб рўйхатдан ўта олмайди.
4 ойда қарийб 500 мингта ўрин
Агентлик маълумотига кўра, 2026 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида миллий сертификат имтиҳонлари учун 496 303 та ўтириш ўрни ажратилган.
Уларнинг ойлар кесимидаги тақсимоти қуйидагича:
- сентябрь — 125 753 та;
- октябрь — 129 535 та;
- ноябрь — 112 335 та;
- декабрь — 128 680 та.
Шу даврда жами 15 та имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган.
Математика, кимё, география, биология, физика, она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларидан иккитадан, ҳуқуқшуносликдан эса битта имтиҳон ўтказилади.
2025 йилнинг худди шу даврида эса 11 та имтиҳон ташкил этилиб, уларда 255 217 нафар талабгор иштирок этган.
Нега ўринлар чекланган?
Агентлик бу тартиб талабгорлар сонини сунъий равишда чеклаш учун жорий этилмаганини билдирган.
Ҳудудлар бўйича ўринлар сонини белгилашда имтиҳон ўтказиладиган бинолар, техник жиҳозлар, ходимлар салоҳияти ҳамда тест жараёнини назорат қилиш имкониятлари ҳисобга олинади.
Агентликка кўра, бу орқали имтиҳонлардаги юкламани ҳудудлар бўйича тақсимлаш, талабгорлар учун зарур шароитларни таъминлаш ва натижаларни белгиланган муддатларда эълон қилиш имкони яратилади.
Талабгорлар нимага эътибор бериши керак?
Янги тартибдан келиб чиқиб, рўйхатдан ўтишнинг сўнгги кунига қолдирмаслик муҳим. Чунки танланган ҳудуддаги ўринлар муддатидан олдин тугаб қолиши мумкин.
Шунинг учун имтиҳонда иштирок этишни режалаштирган талабгорларга рўйхатдан ўтиш муддатлари билан бирга ўзлари танлаган ҳудуддаги бўш ўринларни ҳам мунтазам текшириб бориш тавсия этилмоқда.
мавзуга оид янгиликлар

24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди
Таълим
12.09.2026, 12:26

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
