Дунё сиёсатига қутбланишларнинг таъсири

Халқаро муносабатлар бугунги кунда бир нечта чуқур ўзгаришлар таъсирида шаклланмоқда - бу эса сиёсатчилар учун жараённи англаш ва зарур чораларни кўришда жиддий синов бўлиб қолмоқда. Жаҳон сиёсати барқарорлик доирасидан чиқиб, тобора кўпроқ тартибсизлик сари ҳаракатланмоқда, хусусан, Трамп маъмуриятининг Оқ Уйга қайтиши билан бу янада яққол кўзга ташланмоқда. Айни ўзгаришлардан бири - технологик марказларнинг анъанавий ҳудудлардан чеккароқ, ноанъанавий минтақаларга силжиши бўлиб, бу глобал тенглик ва куч мувозанатини ўзгартириб юбормоқда. Шу билан бирга, ўта ўнг ва ўта чап сиёсий кучлар ўртасидаги тафовут кескин ортиб бормоқда - бу эса сиёсий тизимларда радикаллашув хавфини кучайтиради.

Яна бир долзарб жиҳат – элиталар ўртасидаги курашнинг кучайиб бораётганидир.  Ушбу рақобат асосан АҚШ ва Россия каби буюк давлатлар бошчилигида олиб борилмоқда, улар ўз таъсир доирасини кенгайтириш йўлида, турли майдонларда тўқнаш келмоқда. Натижада, глобал тартиб тобора кўпроқ фрагментатсиялашиб, кўп қутбли ва нотекис кўриниш касб этмоқда.

1. Ноанъанавий технологик марказларнинг ўсиши.

2025 йилга келиб, глобал технологик экотизим анъанавий етакчи бўлган Силикон водийсининг собиқ истеъмолчилари томон силжимоқда. Бу — геосиёсий ўзгаришлар, стратегик инвестициялар ва маҳаллий технологик инфратузилмалар таъсирида юзага келаётган геотехнологик силжишдир. Хитой, Ҳиндистон, Ветнам ва Бразилия каби давлатлар инновацион марказлар сифатида пайдо бўлмоқда. Хитой квант технологиялари, сунъий интеллект, биотехнология, материалшунослик ва бошқа кўплаб муҳим технологиялар соҳасида ўзини жуда кучли рақобатчи сифатида мустаҳкамлади. Давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган ташаббуслар - квантга чидамли криптография ва CRISPR асосидаги ген терапияси орқали мамлакат соғлиқни сақлаш ва киберхавфсизлик бўйича глобал стандартларни қайта белгиламоқда. 

Ҳиндистоннинг технологик сектори - айниқса сунъий интеллект агентлари стартаплари ва яримўтказгич ишлаб чиқариш соҳасидаги ютуқлар туфайли - ҳимоя саноати ва фазовий технологияларга йўналтирилган миллиард долларлик сармояларни ўзига жалб қилмоқда. Бу борада Stoke Space ва Hadrian каби компаниялар етакчилик қилмоқда.

Ветнам эса яримўтказгичлар қиймат занжирининг муҳим бўғинига айланган. Бу, айниқса, АҚШ ва Хитой ўртасидаги геосиёсий таранглик ортидан, компаниялар ишлаб чиқаришни диверсификация қилишни бошлагани билан боғлиқ.

"Хусусий булут" (private  cloud) ва гибрид ҳисоблаш тизимларининг ривожланиши эса минтақавий ихтисослашувнинг глобал тенденциясининг бир қисми сифатида кўзга ташланмоқда. Масалан, Бразилия - ўзининг Amazon минтақаси табиий ресурсларидан фойдаланган ҳолда - қайта тикланувчи энергия асосидаги барқарор сунъий интеллект марказларини яратиш ташаббусида фаол.   Бу ёндашув глобал иқлим мақсадларига мос келади.

Африка давлатлари эса марказлашмаган рақамли инфратузилмани - хусусан, блокчейн асосидаги бошқарув тизимларини - жорий этиш орқали мустамлакачиликдан қолган бошқарув моделларидан халос бўлишга уринмоқда.

Ушбу янги технологик марказлар, катта эҳтимол билан, 2030 йилгача технология бошқаруви ва интеллектуал мулк бўйича ғарб етакчилигини жиддий равишда синовдан ўтказади. Бироқ хавф-хатарлар ҳам мавжуд: хусусан, давлат томонидан ҳаддан зиёд назорат (Хитойнинг сунъий интеллектни тартибга солиш моделида кўринганидек) ва юқори малакали кадрларнинг ривожланаётган мамлакатлардан чиқиб кетиши (brain drain) узоқ муддатли тараққиётни издан чиқариши мумкин.

2. Глобал сиёсатда ўта ўнг ва ўта чап кучлар ўртасидаги тафовутнинг чуқурлашуви.

2025 йилда сиёсий қутбланиш энг юқори чўққисига етди - бу ҳолат, айниқса, Америкалар ва Европада популистик кучларнинг кучайиши билан идеологик фарқларнинг кескинлашуви ва халқаро коалицияларнинг емирилишида яққол намоён бўлмоқда. 

Ўн йиллаб демократия қадриятларини устувор қўйиб бошқариб келган сиёсий тузилмалар ҳозирда миллий манфаатларни биринчи ўринга қўювчи сиёсий кучлар томонидан жиддий синовга олинмоқда. Бу, ўз навбатида, халқаро сиёсат меъёрларини қайта шакллантиришга олиб келмоқда.

Украинанинг урушдан вайрон бўлган Бородянка шаҳридаги болалар Россия ўққа тутилиши натижасида вайрон бўлган турар-жой биноси ёнида ўйнамоқда. 2022 йилдан бери Украинада уруш авж олмоқда. Фото: Сергей Чузавков/СОПА Имагес/Геттй Images орқали LightRocke

Европа Иттифоқи миқёсида ўта ўнг кучлар, хусусан Германиядаги АfD(Алмания учун муқобил партияси) ва Франциядаги Миллий митинг (Natinal Rally) партиялари иқлим ва миграция сиёсатига қарши чиқиб, ушбу йўналишларни элиталар томонидан оддий ишчи синф муаммоларини эътиборсиз қолдирувчи чоралар сифатида талқин қилмоқда.

Айни вақтда, Испания ва Грециядаги ўта чап коалициялар бойликни радикал тарзда қайта тақсимлаш ва тежамкорликка (аusterity) қарши чора-тадбирларни илгари суриб, миллий қонунчилик тизимларида мувозанатсизлик ва танглик (legislative gridlock) юзага келтирмоқда.

Натижада, Европа Иттифоқи умумий манфаатга доир долзарб инқирозларга - жумладан, Украина уруши ва Ўрта ер денгизи орқали босиб келаётган қочқинлар оқимига - биргаликда жавоб бериш қобилиятидан маҳрум бўлиб бормоқда.

Глобал миқёсда, Трамп маъмуриятининг 2025-йилги инаугурациядан сўнг қабул қилган фармон ва чора-тадбирлари халқаро муносабатларни тубдан ўзгартириб юбормоқда. Хусусан, халқаро ташкилотлар ва келишувлардан чиқиш ёки чекланган иштирок ҳақидаги қарорлар, ўта ўнг сиёсий маъмуриятлар ўртасидаги бирдамликни заифлаштирди, бироқ ўз навбатида, ўта ўнг партиялар таъсир доирасини кенгайтириш имконини ҳам яратди.

2025 йилда эълон қилинган, асосан мусулмон ва Африка давлатларига қарши йўналтирилган саёҳат тақиқи (travel ban) Трампнинг миллатчи ва изолятсионистик сиёсатининг давомидир. Бу чора АҚШнинг халқаро майдондаги ишончини пасайтирган ҳолда, глобал куч мувозанатини силжитмоқда.

Пан-Америка минтақасида бу қарорлар, Мексика ва Колумбиядаги прогрессив ҳаракатлар бошчилигида, Аргентинадаги ва Чилидаги ўнг қанот ҳукуматларга қарши позициянинг шаклланишига олиб келди - айниқса наркотиклар ва савдо масалалари бўйича кескин қарама-қаршиликлар юзага келди. Бу каби қутбланишлар кўп томонлама институтларни емирмоқда. Масалан, Бразилияда ўтказилиши режалаштирилган БМТнинг COP30 иқлим музокаралари – ўнг қанот кучлар чиқиндиларни камайтириш мажбуриятларини рад этса, чап қанот эса тарихий экологик қарздорлик учун товон талаб қилса – боши берк кўчага кириб қолиши мумкин.

Марказий консенсуснинг емирилиши, яъни илгари глобал бошқарувни барқарор ушлаб турган мўътадил кучларнинг йўқолиши, дунёни ўзаро рақобатдаги блокларга ажратиб юбориш хавфини кучайтирмоқда. Ўта ўнг ва ўта чап партиялар ўртасидаги тафовут дунё сиёсатини мисли кўрилмаган даражада беқарор ва хавфли маконга айлантирмоқда. "Олтин мувозанат" деб аталувчи тушунча - яъни тинчлик ва фаровонлик асосидаги сиёсий марказ - бу қарама-қаршиликлар остида емирилмоқда. Агар бу тафовут чуқурлашишда давом этса, глобал миқёсдаги можаролар, ҳаттоки цивилизациялар тўқнашуви ёки янги дунё уруши каби кенг кўламли инқирозларни келтириб чиқариши эҳтимолдан холи эмас.

3. Элита синфи тўқнашуви.

Бугунги кунда шаклланаётган янги синфий тўқнашув классик марксистик модель - пролетариат ва буржуазия ўртасидаги зиддиятдан фарқли ўлароқ, кўпроқ халқдан ажралган, трансмиллий элиталарга қарши омманинг норозилиги сифатида намоён бўлмоқда. Буни энг яхши АҚШнинг ҳозирги ташқи сиёсатида, хусусан, Доналд Ж. Трамп бошчилигидаги сиёсатда кузатиш мумкин.

Жо Байдендан фарқли ўлароқ, у дунёнинг "йирик ўйинчилари" билан алоқаларни деярли барбод қилди ва уларга ҳал қилувчи элита мақомини олиш имкониятини берди, Доналд Трамп энди муваффақиятли авторитар элиталар билан музокара олиб бориб ва ўз манфаатларини биринчи ўринга қўйиб, элита мақомини ўзига қайтариб олмоқда.

Трамп ўзини дунёнинг бош қўмондони ва тинчлик ўрнатувчиси деб эълон қилмоқда ва ўзининг музокара маҳоратини амалда кўрсатмоқда. Унинг ҳозиргача эришган муваффақиятларидан бири Россия билан муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги қадамлар бўлиб, хусусан, Владимир Путин билан яхши муносабатлар орқали, икки томонлама муносабатларда тўрт йиллик танаффусдан сўнг, бу амалга оширилди.

Иккинчидан, Трамп ва КХДР раҳбари Ким Чен Ин ўртасидаги муносабатлар ҳам эътиборга молик. Бу муносабатлар мисли кўрилмаган шахсий дипломатия билан характерланади, бунда ўзаро мақтовлар, рамзий жестлар ва юқори даражадаги учрашувлар ўз ўрнига эга. Трамп ўзининг шахсий дипломатияси натижасида, ҳеч бўлмаганда маълум даражада, Ким Чен Иннинг тажовузкор сиёсатини юмшатишга ва у билан умумий тил топишга муваффақ бўлди.

Foto: Kevin Lim/The Straits Times via Reuters

Халқаро муносабатларда политсентриклик ва қутбланишнинг ўзаро таъсири дунёнинг парчаланиши ва рақобатдош куч марказлари мавжудлигини очиб бермоқда. Биринчидан, Хитойнинг квант ҳисоблашдаги устунлиги, Ҳиндистоннинг сунъий интеллект стартаплари ва Бразилиянинг барқарор маълумот марказлари каби ноанъанавий технологик марказларнинг юксалиши Ғарб гегемонлиги учун хавф туғдирмоқда. Иккинчидан, ўта ўнг ва ўта чап партиялар ўртасидаги тобора кенгайиб бораётган тафовут кўп томонлама дипломатияни беқарорлаштирувчи омил сифатида кўрилмоқда, бу Европа Иттифоқининг нотўғри ишлаши ва Трампнинг миллатчилик сиёсатида яққол намоён бўлмоқда. Ниҳоят, Трампнинг Владимир Путин ва Ким Чен Ин билан муносабатлардаги транзаксион дипломатияси шакллантирган элита кураши популистик раҳбарлар ва трансмиллий элиталар ўртасидаги тўқнашувни таъкидламоқда, бунда биринчилари ўз мамлакатлари манфаатларидан кўра шахсий дўстликни афзал кўрмоқда. Натижада, технологик марказнинг йўқолиши, мафкуравий экстремизм ва элита курашидан иборат беқарор муҳит шаклланмоқда, бу глобал бошқарувни парчалаб ташлаш хавфини келтириб чиқармоқда.

Машарипов Миразиз

Истиқболли Халқаро Тадқиқотлар Институти

Кичик Тадқиқотчи Амалиётчиси

мавзуга оид янгиликлар

Вашингтон ва Қобул: муносабатларда янги босқич бошланмоқдами?

Америкалик дипломатларнинг яқинда Кобулга қилган ташрифи Қўшма Штатлар ва Толибон ҳаракати ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги илк эҳтиёткор қадамлар бўлиши мумкинлигини англатади.

Сиёсат

11.04.2025, 18:49

Foto: Anadolu

Йўлак урушлари ёхуд Асаддан кейинги даврда Суриядаги Туркиянинг энергия лойиҳалари

Асад режимининг қулаши ортидан воқеалар ривожининг сабабларини тушунтирадиган ҳар хил "назариялар" пайдо бўлди. Версиялардан бири бунинг ортида бутунлай Туркия тургани, бу эса Сурия ва ўз ҳудуди орқали Қатардан Европага газ қувурини қуриш лойиҳасини жонлантираётгани ҳақидаги тахминдир. Шунга кўра, Анқара Россия, Каспий денгизи ҳавзаси, Шарқий Ўртаер денгизи, Форс кўрфазидан газ оқимини тўхтатиб, континентал газ маркази сифатидаги стратегик мақомини янада мустаҳкамламоқчи. Бу ҳақиқатми ёки йўқ? Аниқлик киритиш зарур.

Жаҳон

07.04.2025, 19:26

Xitoy Tayvanda harbiy mashg'ulotlarini boshladi

Хитой Тайван атрофида ҳарбий машғулотлар бошлади

Бугун, 2 апрель куни минтақада кескинлик кучайиб бораётган бир вақтда Хитой ҳарбийлари Тайван атрофида отишмалар ва ҳарбий машғулотлар бошлади. Бу ҳақда “Independet” нашри хабар қилди.

Сиёсат

02.04.2025, 15:55

Ким Чен Ин ўз аскарларини Россия учун Курскда жанг қилаётганини тан олди

Ким Чен Ин ўз аскарларини Россия учун Курскда жанг қилаётганини тан олди

Шимолий Корея биринчи маротаба ўз аскарларини Россия учун Украина ҳудудида жанг олиб бораётганини тасдиқлади. Бу ҳақда "Kcna.кп " хабар қилди.

Жаҳон

28.04.2025, 11:56

Foto: Associated Press

Покистон ҳукумати Ҳиндистонга нисбатан кескин жавоб чораларини эълон қилди. Ҳиндистон бу воқеани ўзи уюштирган бўлиши мумкин, сабаб нима?

Жорий йилнинг 24 апрель куни Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддият кескин кучайиб, Покистон ҳукумати Ҳиндистонга қарши бир қатор кескин чораларни ишлаб чиқди. Эндиликда Ҳиндистоннинг ҳар қандай авиакомпаниялари Покистон ҳаво ҳудудидан ҳаракатланиши тақиқланади. Бу Ҳиндистоннинг Кашмирдаги қонли ҳужум ортидан Покистонга қарши бошланган жавоб ҳаракатларига жавобан қилинди. Бу ҳақда "New York Times" маълум қилди.

Сиёсат

25.04.2025, 11:11

Нетаняху Озарбайжонга ташриф буюради. Алиев уни ҳибсга оладими?

Нетаняху Озарбайжонга ташриф буюради. Алиев уни ҳибсга оладими?

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху 2025 йил май ойининг бошида расмий ташриф билан Озарбайжонга боради. Боку шаҳрида у Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади. Бу ташриф АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий музокаралар қайта тикланган, Туркиянинг Суриядаги ҳарбий иштироки бўйича баҳслар давом этаётган бир пайтда амалга ошмоқда. Бу ҳақда "Ynet" хабар қилди.

Сиёсат

24.04.2025, 23:54

сўнгги янгиликлар

Украинада элита жангчилари тақдирлаш маросимида ҳалок бўлди

Россия 1 ноябрь куни Украинада элита ҳарбийларини тақдирлаш маросими пайтида ракета учирган. Натижада бир неча украиналик аскар ҳалок бўлган ва яраланган.  Бундан ташқари, тўрт нафар тинч аҳоли, жумладан 11 ва 14 ёшли болалар ҳам вафот этган, яна олти киши яраланган. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.

Жаҳон

06.11.2025, 15:28

Ўзбекистонда кучли магнит бўрони кутилмоқда

7 ноябрь куни сўнгги йиллардаги энг кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Космик тадқиқотлар институти қошидаги Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.

Ўзбекистон

06.11.2025, 14:56

АҚШ ҳукумати 36 кундан бери ишламаяпти

Конгресс янги бюджет лойиҳаси бўйича келишувга эриша олмагани сабабли федерал ҳукумат фаолияти қисман тўхтатилган. Натижада минглаб давлат ходимлари маошсиз ишламоқда, миллионлаб америкаликлар эса ижтимоий хизматлардан фойдалана олмаяпти.

Жаҳон

06.11.2025, 14:38

Авиаҳалокатлар сони кескин ошмоқда: дунё авиацияси хавф остидами?

2025 йил бошидан бери дунё бўйлаб авиаҳалокатлар натижасида 400 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Jacdec ҳисобларига кўра, 2014–2024 йиллар оралиғида дунё бўйлаб авиаҳалокатларда ҳар йили ўртача 284 киши ҳалок бўлган.  Энг фожеали йиллар сифатида 2015 ва 2018 йиллар қайд этилган — ўшанда қурбонлар сони 500 нафардан ошган.

Жаҳон

06.11.2025, 12:36

Толибон Ўзбекистон чегарасида нима қурмоқда?

Афғонистон —  дунёда энг оғир тарихий изтиробларни бошдан кечириб, шунга қарамай келажакка интилаётган давлат. 40 йиллик урушлар, санкциялар ва яккалашувдан кейин мамлакат ҳозир Марказий Осиёдаги энг катта сув канали — Қўштепа, янги мегаполис — Kabul New City ва бир неча йирик гидроэнергетика лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Жаҳон

06.11.2025, 12:11

Петербургда ўзбек мигрантлар энди курьерлик қилолмайди

3 ноябрдан бошлаб Санкт-Петербургда хорижий фуқароларнинг курьерлик соҳасида ишлашига чеклов қўйилди. Қарор асосан патент билан ишлаётган Озарбойжон, Ўзбекистон, Тожикистон, Молдова ва Украина фуқароларига тегишли. Бироқ, бу қарорнинг иқтисодий натижалари — логистика тизимидаги издан чиқишлар ва етказиб бериш хизматларининг секинлашиши — яқин ойларда ўзини сездириши мумкин.

Сиёсат

06.11.2025, 11:32

Қозоғистонда кўпхотинлилик қонунийлаштирилиши мумкин

Қозоғистон парламенти депутати Абзал Куспан мамлакатда «токал» — иккинчи ёки «кичик хотин» институтини қонунийлаштириш масаласини жамоатчилик муҳокамасига қўйишни таклиф этди. «Мен қарши бўлай, сиз қарши бўлинг ёки қонун тақиқласин — барибир одамлар бу ишни давом эттираверади», - деган у журналист билан суҳбатда.

Жаҳон

06.11.2025, 10:26

Тошкент 2026 йилда Осиёнинг сайёҳлик учун энг яхши манзиллари рўйхатига киритилди

Тошкент «Condé Nast Traveler» халқаро сайёҳлик журнали томонидан «2026 йилда Осиёда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар» рўйхатига киритилди. Журнал эълон қилган рейтингда таъкидланишича, шаҳар ўзининг тарих ва замонавийликнинг ноёб уйғунлиги билан сайёҳларни ўзига жалб этади.

Ўзбекистон

06.11.2025, 09:26

Дэвид Бекхэм спорт ва хайриядаги хизматлари учун рыцарлик унвони билан тақдирланди

Британиянинг энг таниқли футболчиларидан бири Дэвид Бекхэм сешанба куни Виндзор қасрида Қирол Чарльз томонидан рыцарлик унвони билан тақдирланди. Бу мукофот унинг спорт ва хайрия ишларидаги кўп йиллик фаолияти учун берилди.

Жаҳон

05.11.2025, 14:12

Дэвид Бекхэм спорт ва хайриядаги хизматлари учун рыцарлик унвони билан тақдирланди

Британиянинг энг таниқли футболчиларидан бири Дэвид Бекхэм сейшанба куни Виндзор қасрида Қирол Чарльз томонидан рыцарлик унвони билан тақдирланди. Бу мукофот унинг спорт ва хайрия ишларидаги кўп йиллик фаолияти учун берилди.

Жаҳон

05.11.2025, 14:10

Россияда янги тартиб жорий этилди: яна мигрантлар зиёнига

Россия Ички ишлар вазирлиги хорижликларнинг мамлакатдан чиқиб, кейин қайта кириш орқали миграция мақомини янгилаш амалиётига чек қўйди. Энди уларга болаларни боғча ёки таълим муассасаларига жойлаштириш, транспорт воситасини бошқариш ва яна бир қатор тақиқлар қўйилди.

Сиёсат

05.11.2025, 12:51

Тошкентда аёл собиқ турмуш ўртоғининг зўравонлигидан ҳимоя сўрамоқда

Тошкентда уч нафар фарзанднинг онаси собиқ турмуш ўртоғи томонидан доимий таҳдид ва зўравонликка учраётгани ҳақида маълум қилди. У бир неча марта ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, ҳимоя ордерини узайтиришни сўраган, аммо ҳимоя чоралари кўрилмаган.

Ўзбекистон

05.11.2025, 12:31