updated: 22.03.2026, 14:18

Йўлак урушлари ёхуд Асаддан кейинги даврда Суриядаги Туркиянинг энергия лойиҳалари

Асад режимининг қулаши ортидан воқеалар ривожининг сабабларини тушунтирадиган ҳар хил "назариялар" пайдо бўлди. Версиялардан бири бунинг ортида бутунлай Туркия тургани, бу эса Сурия ва ўз ҳудуди орқали Қатардан Европага газ қувурини қуриш лойиҳасини жонлантираётгани ҳақидаги тахминдир. Шунга кўра, Анқара Россия, Каспий денгизи ҳавзаси, Шарқий Ўртаер денгизи, Форс кўрфазидан газ оқимини тўхтатиб, континентал газ маркази сифатидаги стратегик мақомини янада мустаҳкамламоқчи. Бу ҳақиқатми ёки йўқ? Аниқлик киритиш зарур.

Жаҳон

07.04.2025, 19:26

Улашиш:

Foto: Anadolu

Қатар-Европа газ қувури

Сиёсий харитага қарасак, қувур линияси Саудия Арабистонини ҳеч бўлмаганда қуруқликдан айланиб ўтолмаслигини кўрамиз. Ар-Риёд ҳар қандай шароитда ҳам бу лойиҳага яшил чироқ ёқишини тасаввур қилиш қийин. Икки монархия ўртасидаги иқтисодий ва мафкуравий чигал қарама-қаршиликлар ҳанузгача мураккаб. 2017 йилда томонлар қуролли тўқнашув ёқасида эди. Эндиликда кескинлик бироз пасайган, аммо рақобат сақланиб қолмоқда.

Форс кўрфази сувлари орқали Қувайтга ва ундан кейин Ироққа чиқиш билан халқаро ҳуқуқий ва экологик нуқтаи назардан қиммат ва шубҳали потенциал йўл сақланиб қолмоқда. Ироқдаги асосий манфаатдор томон глобал газ бозорида рақобатчиларга муҳтож бўлмаган ва 16-17-асрлардаги Усмонли-Форс урушларидан бери Туркиянинг кучайишини истамаган Эрон бўлиб қолмоқда. Демак, ҳозирча Сурияда нима бўлишидан қатъи назар, Қатар қувури ҳақида унутиш мумкин.

 

EastMed сув ости газ қувури

Шарқий Ўрта ер денгизи, унинг пастки шельфида миллиардлаб куб метр табиий газ ётади. Туркиянинг Ливия билан шельф ва сув майдонини бўлиш тўғрисидаги келишуви Саудия Арабистони, Амирликлар, Иордания, Италия, Франция ва ҳатто Ҳиндистондан иборат, Миср, Греция, Исроил, Кипрдан иборат муқобил коалицияни мустаҳкамланишига олиб келди. Айни пайтда иштирокчилар EastMed сув ости газ қувурини қуриш бўйича халқаро консорциумни туздилар. АҚШ EastMed лойиҳасини қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Бу билан лойиҳа боши берк кўчага кириб қолганга ўхшайди.

Турк газ маркази

Концепциянинг моҳияти, содда қилиб айтганда, стратегик афзаллик сифатида пул ва сиёсий воситаларни олиш эвазига хорижий газни Европа йўналишига тортишдир.

Европалик истеъмолчилар, албатта, қўшимча газни мамнуният билан қабул қилишади. Бироқ, ўз мижозларини шантаж қилиш орқали етказиб берувчи мақомини стратегик таъсирга айлантирмоқчи бўлган Россия томонидан бир марта ёқиб юборилган Европа яна барча "тухумларни битта саватга қўйиши" даргумон.

Европа газ бозорининг диверсификацияси ортга қайтмас жараёндир ва у фақат кенгайиб боради, жумладан Норвегия, Жазоир, Нигерия, Америка ва Қатар қувурлари ва суюлтирилган газ орқали. Шу нуқтаи назардан қараганда, Анқаранинг дастлаб назарий жиҳатдан бенуқсон газ стратегияси геосиёсий муҳитнинг тез эволюцияси таъсирида қолиб кетмоқда.

Юқорида айтилганларнинг барчаси стратегиянинг тўлиқ қулашини англатмайди. Биринчидан, Туркия ҳозирги шароитда (Турк оқими қувури орқали) Россия газини экспорт қилувчи ягона транзит давлат ҳисобланади.

Иккинчидан, Озарбайжондан табиий газ мунтазам равишда TANAP (Транс Anadolu Pipeline) / TAP (Транс Adriatic Pipeline) қувур линияси ва унинг Болқон филиаллари орқали Европа истеъмолчиларига етказиб берилмоқда.

Россиянинг энергия экспортига Ғарб санкцияларининг кучайиши шароитида Каспий газ векторининг аҳамияти янада ортиб бормоқда. Айниқса, Туркманистон ва Қозоғистон табиий газини Транскаспий қувури орқали улаш варианти ҳали ҳам инкор этилмайди. Бироқ бу йўналиш амалга ошмаса ҳам, Озарбайжон узоқ вақт давомида Кавказ-Анадолу қувурини газ билан тўлдириши мумкин. (Bilgin_RUS канали маълумотлари асосида)

Сиёсатшунос Мухтор Назиров

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой

Тошкентда реновация дастурига киритилган уйлар мулкдорларига Янги Тошкентда аввалги хонадони майдонининг 150 фоизигача бўлган янги уй-жойлар таклиф этилиши мумкин.

Ўзбекистон

16.11.2026, 17:32

ҚҚСни қайта ҳисоблаш бўйича янги қарор

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди

2027 йил 1 январдан айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСини солиқ органларидаги ортиқча тўловлар ҳисобидан қоплаши мумкин бўлади. Янги тартиб кимларга тегишли? 

Иқтисодиёт

16.11.2026, 15:22

Об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради

Ўзгидромет 16–20 ноябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Ўзбекистон

16.11.2026, 12:39

Йиғлаётган Бангладешлик аёл

Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда

Ҳиндистонда сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқиш жараёнида 130 миллион кишининг номи ўчирилган.

Жаҳон

16.11.2026, 11:02

Mobil bank ilovasi orqali onlayn to‘lovni amalga oshirish.

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди

Энди P2P ўтказмаларда OTP-код ҳар доим ҳам талаб қилинмайди. Банк иловаларида рўйхатдан ўтиш ва карталарни бириктириш тартиби ҳам ўзгарди.

Иқтисодиёт

16.11.2026, 10:31

OIV

Тошкентда ОИВ юқтирган беморлар қанча?

Тошкентда 9 ойда 300 дан ортиқ ОИВ юқтириш ҳолати аниқланди. Шундан 233 нафари (75,9 фоизи) жинсий йўл билан юққан.

Ўзбекистон

16.11.2026, 10:21

Шоҳрух Ғиёсов

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?

Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов эгаллаб турган лавозимини тарк этди. 

Ўзбекистон

15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда

Гуманитар ташкилотлар ва тиббиёт ходимлари қамал сабаб аҳолининг шифохоналарга етиб бориши қийинлашгани, ичимлик суви ва дори-дармон танқислиги эса юқумли касалликлар тарқалишини тезлаштираётганидан огоҳлантирмоқда.

Жаҳон

14.11.2026, 14:21

Jensen Xuang Nvidia’dan ketdi

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?

Дунёдаги энг қиммат компанияни бошқарган Женсен Хуанг Nvidia’даги фаолиятини якунлади. Унинг кетиши ортидан Nvidia раҳбарияти, келажаги ва СИ бозорида янги саволлар пайдо бўлди.

Жаҳон

14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади

АҚШ, Хитой ва Россия раҳбарлари тарихда илк бор уч томонлама учрашув ўтказиши кутилмоқда. Уч давлат раҳбари Эрондаги уруш ва ядровий қуролларни назорат қилиш масалаларини муҳокама қилади.

Жаҳон

14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) 2026 молиявий йилида 483,2 минг кишини мамлакатдан чиқариб юборди. Ҳибсга олинганлар сони эса 491 мингдан ошди.

Жаҳон

13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?

Тошкентда йўл ҳаракатига халақит берадиган жойларда қолдирилган автомобиллар ягона электрон тизим орқали эвакуация қилинади. Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон тўлов ва QR-кодли рухсатнома талаб этилади.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:32

Qaşqadaryodagi sun’iy muzliklar

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?

Ўзбекистонда илк сунъий музлик Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ишга туширилиб, 60 га яқин хонадонни сув билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →