Нетаняху Озарбайжонга ташриф буюради. Алиев уни ҳибсга оладими?
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху 2025 йил май ойининг бошида расмий ташриф билан Озарбайжонга боради. Боку шаҳрида у Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади. Бу ташриф АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий музокаралар қайта тикланган, Туркиянинг Суриядаги ҳарбий иштироки бўйича баҳслар давом этаётган бир пайтда амалга ошмоқда. Бу ҳақда "Ynet" хабар қилди.
Сиёсат
24.04.2025, 23:54
Улашиш:

Нетаняху Озарбайжонга ташриф буюради. Алиев уни ҳибсга оладими?
Қайд этилишича, Нетанъяху ташрифи давомида Озарбайжоннинг Иброҳим келишувларига қўшилиши масаласи ҳам муҳокама қилинади. Бу келишувлар Исроил ва бир нечта араб давлатлари ўртасида дипломатик алоқаларни тиклашга қаратилган бўлиб, Боку ҳам ўз таъсирини Марказий Осиёда кучайтириш йўлида ушбу жараёнда иштирок этиши мумкин. Исроил Бош вазирининг Озарбайжонга қайси санада бориши ҳақида ҳали аниқ бир кун маълум қилинмади.
Президент Илҳом Алиев яқинда Туркия Президенти Ражаб Тоиб Эрдўған ва Суриянинг янги президенти Муҳаммад ал-Шара билан музокаралар ўтказди. Бу эса уни минтақанинг етакчи дипломатик арбобларидан бири сифатида кўрсатмоқда. АҚШ ва Исроил расмийлари Алиевни муҳим минтақавий ўйинчилар ўртасидаги кўприк ролини ўйнай оладиган ноёб шахс сифатида баҳоламоқда.
Илҳом Алиевнинг Бинямин Нетанъяхуни Озарбайжонда ҳибсга олиши эҳтимоли жуда паст. Озарбайжон ва Исроил ўртасидаги стратегик ҳамкорлик, айниқса мудофаа, энергетика ва хавфсизлик соҳаларида, тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Озарбайжон Исроилнинг асосий қурол-яроғ импортчиларидан бири бўлиб, икки давлат ўртасидаги сиёсий алоқалар ҳам фаол ривожланмоқда. Агар Илҳом Алиев Нетанъяхуни ҳибсга олмаса Озарбайжоннинг Туркия билан илиқ муносабатларига путур етиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Бинямин Нетанъяху Гаагадаги Халқаро жиноий суди юрисдикциясини тан олган Венгрияга давлат ташрифи билан борган эди. Кейинчалик, Венгрия Бош вазири маъмурияти раҳбари Гергей Гуйяш Нетанъяху ташрифи доирасида Венгрия Халқаро жиноий суддан (ХЖС) чиқиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Сиёсат
24.04.2025, 23:54
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Йўлак урушлари ёхуд Асаддан кейинги даврда Суриядаги Туркиянинг энергия лойиҳалари
Жаҳон
07.04.2025, 19:26

Ҳукумат хакерлар орқали фаолларни кузатаётгани айтилмоқда
Жаҳон
19.04.2025, 16:46

“Турк бирлик”да дарз: Шимолий Кипр Туркияга Ўзбекистон ва Қозоғистонга нисбатан чора кўришга чақирди
Сиёсат
16.04.2025, 17:24

Кескинлашган Исроил-Туркия муносабатлари ёхуд "янги усмонийлик" сиёсати
Сиёсат
12.04.2025, 13:43

Дунё сиёсатига қутбланишларнинг таъсири
Сиёсат
24.04.2025, 15:36

Вашингтон ва Қобул: муносабатларда янги босқич бошланмоқдами?
Сиёсат
11.04.2025, 18:49
машҳур янгиликлар

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади
Маданий
13.02.2026, 17:31
сўнгги янгиликлар

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади
Ўзбекистон
13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
12.03.2026, 14:48
машҳур янгиликлар

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади
Маданий
13.02.2026, 17:31
