Хитой Тайван атрофида ҳарбий машғулотлар бошлади
Бугун, 2 апрель куни минтақада кескинлик кучайиб бораётган бир вақтда Хитой ҳарбийлари Тайван атрофида отишмалар ва ҳарбий машғулотлар бошлади. Бу ҳақда “Independet” нашри хабар қилди.
Сиёсат
02.04.2025, 15:55
Улашиш:

https://www.dw.com/en/china-drills-in-taiwan-strait-risk-to-regions-security-us/a-72111404
Хитой ҳукумати бу машғулотни Хитой халқ озодлик армиясининг шарқий қўмондонлигининг “Strait Thunder 2025A” машғулотларининг бир қисми эканлигини маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, Хитой ҳарбийлари Тайван атрофида ўтказилган ҳарбий машғулотларда “Шандун” самолёт ташувчиси ишчи гуруҳи Тайван шарқидаги қуруқлик ва денгиз нишонларига зарба бериш учун ишлатган.
Хитой ҳарбийлар баёнотига кўра, машғулотлар кема ва самолётларни мувофиқлаштириш, ҳудуднинг ҳаво устунлигини қўлга киритиш, қуруқликдаги ва денгиздаги нишонларга зарба беришни ўз ичига олган.

Шарқий театр қўмондонлиги матбуот котиби, катта полковник Ши Йи " Strait Thunder 2025A" ҳарбий машқлари Тайван бўғозининг марказий ва жанубий қисмларида ўтказилганини ҳамда "текшириш ва аниқлаш, огоҳлантириш ва ҳайдаб чиқариш, тўсиб олиш ва қўлга олиш каби вазифаларни бажариш"га қаратилганини маълум қилди.
Шунингдек, ҳарбий вакиллар машғулотлар порт ва энергетика иншоотларига аниқ зарба беришни машқ қилишга мўлжаллангани ҳақида хабар берди, бироқ аниқ жойлашув тўғрисида тафсилотлар келтирмаган.
Ушбу машқлар АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг Осиё бўйлаб давом этаётган сафари вақтида ўтказилмоқда. Хегсет сафар давомида кўплаб мамлакатларга ташриф буюриб, Хитойнинг бундай ҳаракатларини танқид қилмоқда ҳамда Хитойнинг Тайванга таҳдидига қарши туришнинг Вашингтон учун асосий устувор вазифа эканлигини таъкидлади.
Маълумот учун, Тайванни ҳудудида Хитой сўнгги йилларда орол атрофида кўплаб машғулотлар ўтказди. Пекин ўтган йили сайланган жаноб Лайга қарши риторикасини кучайтириб, уни суверенитетга интилаётгани учун "сепаратчи" деб қоралади.
Кутилмаган ҳарбий машғулотларни ҳисобга олиб, Хитойнинг Денгиз хавфсизлиги бошқармаси Тайвандан 500 км узоқликдаги шарқий Чжежианг провинциясининг шимолий қисмидаги юк ташиш зонасини пайшанбага ўтар кечаси ёпилишини эълон қилди.
Тайван мудофаа вазирлиги чоршанба кунги сўнгги янгиланишида сўнгги 24 соат ичида Хитойнинг 76 самолёти ва 15 та ҳарбий кемаси Тайван атрофида ҳаракат қилганини айтди.
мавзуга оид янгиликлар

Дунё сиёсатига қутбланишларнинг таъсири
Сиёсат
24.04.2025, 15:36

Нетаняху Озарбайжонга ташриф буюради. Алиев уни ҳибсга оладими?
Сиёсат
24.04.2025, 23:54

Ҳукумат хакерлар орқали фаолларни кузатаётгани айтилмоқда
Жаҳон
19.04.2025, 16:46

Вашингтон ва Қобул: муносабатларда янги босқич бошланмоқдами?
Сиёсат
11.04.2025, 18:49

Йўлак урушлари ёхуд Асаддан кейинги даврда Суриядаги Туркиянинг энергия лойиҳалари
Жаҳон
07.04.2025, 19:26
машҳур янгиликлар

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади
Маданий
13.02.2026, 17:31
сўнгги янгиликлар

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади
Ўзбекистон
13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
12.03.2026, 14:48
машҳур янгиликлар

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади
Маданий
13.02.2026, 17:31
