Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 08:07

Сурия президенти БМТ минбаридан Туркия ва бошқа мамлакатларга миннатдорлик билдирди

Сурия президенти Аҳмад аш-Шара АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида нутқ сўзлаб, Туркия, Қатар, Саудия Арабистони қироллиги, барча араб ва ислом давлатлари, Америка Қўшма Штатлари ҳамда Европа Иттифоқига сурияликларга кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Жаҳон

25.09.2025, 13:04

Улашиш:

Сурия президенти БМТ минбаридан Туркия ва бошқа мамлакатларга миннатдорлик билдирди

Аш-Шара таъкидлаганидек, у БМТ Бош Ассамблеясида қарийб 58 йилдан кейин нутқ сўзлаган илк суриялик етакчи ҳисобланади.

Асосий нуқталар

Исроил таҳдидлари ҳақида: президентнинг сўзларига кўра, 8 декабрдан бери Исроилдан келаётган таҳдидлар тўхтамаган ва бу минтақага янги, хатарли тўқнашувлар олиб келиши мумкин. Сурия халқаро ҳамжамиятни ўз ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлашга чақирди.

Ғазо халқини қўллаб-қувватлаш: Аш-Шара Ғазо аҳолиси — болалар, аёллар ва зулмга дуч келаётган барча миллатларни ҳимоя қилиш кераклигини таъкидлаб, “Уруш тўхтатилиши шарт” деди.

Санкцияларга муносабат: президентнинг таъкидлашича, фаол дипломатия туфайли Сурия кўплаб халқаро муносабатларни тиклади ва аксарият санкциялар бекор қилинди. Шу билан бирга, у қолган санкцияларни ҳам тўлиқ бекор қилишга чақирди.

Эски режимнинг жиноятлари: Аш-Шаранинг таъкидлашича, ағдарилган режим 1 миллионга яқин одамни ўлдирган, юз минглаб инсонларни қамоқларда қийноққа солган, 14 миллион одамни уйидан чиқариб юборган ва мамлакатга хорижий кучлар ҳамда қўшинларни олиб кирган. Ундан ташқари, 200 дан ортиқ кимёвий ҳужум амалга оширилгани қайд этилди.

Қочқинларни қайтариш ва ислоҳотлар: президент суриялик қочқинлар учун ватанига қайтиш йўллари очилганини билдирди. Шунингдек, наркобизнесга қарши кураш кучайтирилганини ва Сурия энди “муаммо экспорт қилувчи” мамлакат эмаслигини таъкидлади.

Аш-Шара нутқини шундай хулоса билан якунлади:

“Сурия ва бутун минтақа учун бу — барқарорлик, тинчлик ва тараққиётга эришиш учун тарихий имкониятдир”.

 

 

Жаҳон

25.09.2025, 13:04

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

АҚШ ўнлаб БМТ ва халқаро ташкилотлардан чиқмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатни БМТ ҳамда халқаро миқёсдаги 66 та ташкилотдан чиқаришни режалаштираётганини маълум қилди.

Жаҳон

08.01.2026, 15:33

АҚШ Сурия президентини террорчилар рўйхатидан чиқарди

Сурия муваққат президенти лавозимини эгаллаб турган Аҳмад аш-Шаръа Вашингтоннинг террорчилар рўйхатидан чиқарилди. Шунингдек, мамлакат ички ишлар вазири Анас Ҳасан Ҳаттоб ҳам мазкур рўйхатдан чиқарилгани ҳақида 7 ноябрь куни АҚШ Давлат департаментининг расмий сайтида маълум қилинди. Бироқ Вашингтоннинг бу қадами санкцияларни тўлиқ бекор қилиш эмас, балки «шартли юмшатиш» ҳисобланади. 

Жаҳон

08.11.2025, 10:02

BMT tugatilishi kerakmi?

БМТ тугатилиши керакми?

Биргина 2025 йилнинг ўзида жаҳонда бир қанча урушлар ва ҳарбий тўқнашувлар содир бўлди. АМиллатлар Ташкилоти ҳеч нарса қила олмади. Ҳозиргача давом этиб келаётган Исроил можароси ва Россия-Украина уруши ҳали ҳам тугагани йўқ. Бу воқеаларда ҳам БМТ бирор иш қила олмаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Хўш, нега? Бир неча ой олдин БМТни бутунлай ислоҳ қилиш кераклиги ҳақида гапирган мамлакат етакчилари БМТ Ассамблеяси нутқида бу ҳақда ҳар ҳолда гапирмади. Ташкилот бутунлай тугатилиб, ўрнига бошқа ташкилот очилиши керакми ёки у қайтадан ислоҳ қилиниши? Paradigma.uz студиясида шу ҳақида сиёсатшунос Фарҳод Толипов билан суҳбатлашдик.

Сиёсат

15.10.2025, 12:24

BMTning boʻsh zalida Netanyahu Eronga qarshi yangi sanksiyalar joriy qilish kerkligini aytdi

БМТнинг бўш залида Нетаняҳу Эронга қарши янги санкциялар жорий қилиш керклигини айтди

Исроил Бош вазири Нетаняҳу БМТ Ассамблеясида нутқ сўзлашга чиққанида барча зални тарк этди. У бўш залда Ғарбни Фаластин мустақил давлатини тан олаётганини қоралаб, Эронга қарши янги санкциялар пакетини жорий қилишни бўш залга таклиф қилди. У БМТ минбарида туриб АҚШ лидери Трампни мақтади.

Жаҳон

28.09.2025, 14:29

Oʻzbekiston prezidentining AQShga qilgan tashrifi yakunlandi

Ўзбекистон президентининг АҚШга қилган ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Ню-Ёрк шаҳрига ташрифи якунланди.

Сиёсат

25.09.2025, 09:00

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди

Маданий мерос агентлиги ва унинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан 2026 йил 14 апрелда “Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида давлат назорати (мониторинг) ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда

 АҚШ президенти Доналд Трамп ва Италия бош вазири Жоржа Мелони ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Зиддият Рим папаси Лев XIV атрофидаги баёнотлардан сўнг юзага келган. 

Жаҳон

15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда

Бутун Ғарб мигрантларга эшигини ёпаётган бир пайтда Испания ярим миллион муҳожирга қонуний мақом бермоқчи.

Жаҳон

15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди

“Uzbekistan Airways” 14 апрелдан бошлаб Тошкент – Тел-Авив йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта тиклади.

Ўзбекистон

15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи

Трамп ваъда қилган тез ғалаба амалга ошмади. Уруш чўзилиб, энергия бозори ва глобал иқтисодда беқарорликни кучайтирмоқда.

Жаҳон

15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин

Иқлим ўзгариши шунчаки экологик масала эмас, балки жиддий иқтисодий хавфдир. Унинг натижасидаги йўқотишлар Марказий Осиёда аллақачон бошланган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди

Ўзбекистонда никоҳни қайд этиш тартибига муҳим ўзгариш киритилди. Жорий йил 9 апрелда қабул қилинган 154-сонли Ҳукумат қарорига кўра, айрим ҳолларда никоҳни масофадан туриб, видеоконференция орқали расмийлаштиришга рухсат берилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?

Қимиз қозоқ халқининг анъанавий ичимлиги бўлиб, у бия сутидан тайёрланади. Унинг фойдали жиҳатлари ҳақида кўплаб тадқиқотлар ўтказилган.

Маданий

15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди

Келишувлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш, энергетика ва логистика каби турли соҳаларни қамраб олган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 09:50

Синдаров тарихий ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Кипрда бўлиб ўтган Номзодлар турнири ғолибига айланди ва муддатидан аввал жаҳон тожи учун йўлланмани қўлга киритди.

Спорт

14.04.2026, 21:29

Шикастланган давлат рақамини онлайн алмаштиринг

Эндиликда автомобилингизнинг давлат рақами белгиси (номер) яроқсиз ҳолга келган ёки шикастланган бўлса, уни алмаштириш учун навбатларда туриш шарт эмас.

Ўзбекистон

14.04.2026, 17:11

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда

Қабул ваколатлари вазирликка ўтказилиб, жараёнлар тезлашади ва абитуриентлар учун қулайликлар яратилади.

Таълим

14.04.2026, 17:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да энг паст ўринни эгаллади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2025 йил якунлари бўйича давлат органлари фаолияти очиқлигини баҳоловчи “Очиқлик индекси” рейтингини эълон қилди. 

Ўзбекистон

14.04.2026, 16:13

Ҳўрмуздаги кескинлик: дунё озиқ-овқат хавф остидами?

Ҳўрмуз бўғози орқали ўтадиган таъминот занжиридаги узилишлар ўғит, ёқилғи ва қишлоқ хўжалиги учун муҳим ресурслар етказиб беришга салбий таъсир кўрсатмоқда. 

Иқтисодиёт

14.04.2026, 15:42

“Диққатини жамлай олмаган компания”: OpenAI стратегияси танқид остида

OpenAI нинг 852 миллиард долларлик баҳоси унинг айрим инвесторлари томонидан шубҳа остига олинмоқда, чунки компания Anthropic билан рақобатни кучайтириш мақсадида эътиборини корпоратив бозорга қаратмоқда.

Иқтисодиёт

14.04.2026, 15:41

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда

Венгрия парламент сайловларида ғолиб бўлган Петер Мадьяр ишни "тозалаш"дан бошлашини маълум қилди. "Сўнгги 16 йил давомида ҳокимият тепасида бўлган барча қўғирчоқларни лавозимидан кетишга чақираман", деди у.

Жаҳон

14.04.2026, 12:27

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида

Суданда ҳар дақиқада учта чақалоқ болалар учун мос бўлмаган шароитларда дунёга келмоқда. 

Жаҳон

14.04.2026, 12:22

Тошкентда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди

2026 йил 7 апрель куни Тошкентнинг Яшнобод туманида аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган 26 ёшли эркакқа маъмурий жавобгарлик қўлланилди.

Ўзбекистон

14.04.2026, 12:13

Бино ва иншоотлар қурилишида хусусий назорат тартиби белгиланди

Янги тартибга мувофиқ, қурилиш объектларида ойига камида бир марта хусусий назорат ўтказилиши шарт. Бунда ҳар бир текширув муддати бир иш кунидан ошмаслиги белгиланган.

Ўзбекистон

14.04.2026, 11:39

Нетаньяху сурати ёқилгани дипломатик можарога сабаб бўлди

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Испаниянинг Тел-Авивдаги дипломатик вакилини чақириб, расмий норозилик билдирди.

Жаҳон

14.04.2026, 10:22

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →