Тошкентда жамоат транспорти йўловчилари аслида 30 фоизга кўплиги маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев 11 август куни яширин иқтисодиётга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Улашиш:

Авваллари бизнесга юқори маъмурий босим ва аралашув бўлгани учун кўпчилик ошкора ишлашдан хавфсирар эди. Сўнгги йилларда солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайди, 100 дан ортиқ турдаги лицензия ва рухсатнома бекор бўлди.

Буларнинг натижасида, кузатилмаётган иқтисодиёт улуши 2019 йилдаги 45-50 фоиздан ҳозирда 35 фоизга тушди. Лекин ҳали буни янада камайтириш зарур.

Тақдимотда шу борадаги устувор вазифалар муҳокама қилинди. Мутасаддилар яширин иқтисодиётга сабаб бўлаётган омиллар ва уларни бартараф этиш чоралари бўйича ахборот берди.

Бунда энг самарали йўл илғор технологиялар асосида янгича ёндашувларни жорий қилиш экани таъкидланди. Масалан, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тўлиқ автоматлашган тўловга ўтказилгани натижасида, аслида, йўловчилар сони 30 фоизга кўп экани кўринган. Ёки рақамлаштирилган деҳқон ва буюм бозорларида тушум 2-3 карра ошаяпти.

Шундай тизимни қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, савдо ва хизматлар каби яширин иқтисодиёт улуши юқори бўлган соҳаларда ҳам жорий қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Лицензия ва рухсатнома бериш жараёнлари ҳамда муддатларини қайта кўриб чиқиб, инсон омилини кескин қисқартириш ва барча қадамларни тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди. Тадбиркорлар кўп дуч келадиган солиқ, банк, божхона, коммунал, сертификатлаш каби соҳаларда коррупцияга йўл очаётган омилларга чек қўйиш зарурлиги айтилди.

Электрон тўловлар ривожлангани одамларга кенг қулайлик яратмоқда. Бу яширин иқтисодиётни қисқартиришда ҳам мақбул восита. Бунинг учун нақдсиз ҳисоб-китобларни рағбатлантириш, тўлов ташкилотларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Давлат раҳбари фақат назоратни кучайтириш билан яширин иқтисодиётни жиловлаб бўлмаслигини, аҳоли ва тадбиркорларнинг солиқ маданиятини ошириб, тўғри ишлаганларни рағбатлантириш йўлидан бориш кераклигини таъкидлади.

Ҳар бир соҳа бўйича алоҳида ёндашув қилиб, тадбиркорларга очиқ ва қонуний ишлашни манфаатли қилиш вазифаси қўйилди. Шундан келиб чиқиб, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, бизнесга қўшимча енгилликлар бериш, меҳнат муносабатларини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.

Ўз навбатида, солиқ маданияти бутун жамият ишига айланиши зарур. Халқимиз ҳамиша қадрлаган ҳалоллик фазилати пировард натижада барча соҳаларда файзу барака ва фаровонлик олиб келади. Бу ғояларни аҳоли орасида тарғиб қилиб, кенг қарор топдириш муҳимлиги қайд этилди.

сўнгги янгиликлар

«Уч-қаҳрамон» бозорида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар аниқланмади.

Ўзбекистон

12.08.2025, 19:08

Ўзбекистонда ўрмон билан қопланган майдонлар 4,7 миллион гектарга етди

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони 10 млн. гектардан ошди.

Ўзбекистон

12.08.2025, 18:07

UFC турнирларини трансляция қилиш ҳуқуқи 7,7 миллиард долларга сотилди

Америка тарихида илкбор томошабинлар UFC’нинг барча контентига PPV моделига эҳтиёжсиз кириш имкониятига эга бўлади.

Спорт

12.08.2025, 17:06

Talabalar baribir oʻqish uchun Rossiya hududiga boradigan boʻldi. Ijtimoiy tarmoqdagi mish-mishlar rad etildi.

Талабалар барибир ўқиш учун Россия ҳудудига борадиган бўлди. Ижтимоий тармоқдаги миш-мишлар рад этилди

Аввалроқ Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент давлат стоматология институти талабалари гўёки мажбуран жанговар ҳудудларга юборилаётгани ҳақида хабарга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университети расмий муносабат берди.

Таълим

12.08.2025, 16:55

Хитой гибрид электромобиллари 8 карра кўп нурланиш чиқаради — тадқиқот

Инсон организми табиий электромагнит майдонлари билан мунтазам таъсирларга кўниккан, бироқ узоқ ва мунтазам таъсирнинг оқибати ёмон бўлиши мумкин.

Фан-технология

12.08.2025, 16:09

Эрдўған: “Биз Ғазодаги ваҳшийликларни тўхтатиш учун зарур бўлган барча ишларни амалга оширяпмиз”

Эрдўған  ва Маҳмуд Аббос Исроилнинг Ғазони босиб олиш бўйича янги режаларини муҳокама қилди.

Жаҳон

12.08.2025, 15:08

Янги ўқув йилида 700 мингдан зиёд бола 1-синфга қабул қилинади

Микроҳудуддан ташқаридаги мактабларга қабул жараёнлари 15 августга қадар давом этади.

Таълим

12.08.2025, 13:08

Oʻzbekistonlik talabalar Rossiyadagi urush hududiga majburiy yuborilmoqda. Ular Mirziyoyev yordam soʻrab, videomurojaat yoʻlladi

Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги уруш ҳудудига мажбурий юборилмоқда. Улар президент Мирзиёевдан ёрдам сўраб, видеомурожаат йўллади

Россия ва Ўзбекистон тиббиёт соҳасидаги қўшма таълимда таҳсил олаётган 40 га яқин ўзбекистонлик талабалар Украина ҳужуми содир бўлган ҳудудга юборишмоқда. Улар президент Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраб видеомурожаат йўллади.

Ўзбекистон

12.08.2025, 12:30

Хивада “Қовун сайли-2025” фестивали ўтказилди

Урганч шаҳри  фестивалнинг "Энг яхши тақдимот" номинацияси бўйича олий ўрин соҳиби деб топилди.

Маданий

12.08.2025, 12:06

Нукусда кичик ҳажмли болалар уйи иш бошлади

Бу ерда болалар нафақат таълим ва тарбия олади, балки турли тўгараклар, спорт машғулотлари ва маданий тадбирларда фаол иштирок этишади.

Ўзбекистон

12.08.2025, 11:05

Qimorni reklama qilgani uchun “Amirxon” javobgarlikka tortildi

Қиморни реклама қилгани учун “Амирхон” жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқларда “Мelbet” букмекерлик товар белгисидан фойдалангани ҳамда қимор ўйинларини тарғиб қилгани ва вайнларида реклама қилгани учун икки блогер маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар қилди.

Ўзбекистон

12.08.2025, 10:46