Тошкентда ОИТС тарқатиш мақсадида ўриндиқларга игна қўйиб кетишётгани ростми?

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) ижтимоий тармоқларда тарқалган «ОИТС (СПИД)га чалинган шахслар жамоат жойларидаги ўриндиқларга игна қўйиб кетмоқда» деган хабарлар юзасидан текширув олиб борди. 

Улашиш:

Пойтахт ИИББ томонидан ўтказилган тезкор суриштирувлар натижасида ушбу сохта видеони тайёрлаган ва тарқатган шахслар аниқланган. Улар ОИТС билан боғлиқ бўлган хавотир ва ваҳима уйғотиш мақсадида инсайдерлик кўринишидаги саҳналаштирилган видеоларни тайёрлаганликларини тан олган.

«Ўртоғим “СПИД ҳақида видео олайлик” деганди. Қилган ишимдан пушаймонман. Бутун халқдан узр сўрайман. Бу даражада оммага чиқиб кетишини билмаганман», — деди видеони тайёрлаган шахслардан бири.

Яна бир шахс эса видеони Instagram’da кўрганидан сўнг уни “лайк” ва “кўришлар” учун қайта ишлаб тарқатганини маълум қилди:
«Ўриндиққа шприц қўйиб кетилгани ҳақидаги видеони шунчаки кўришлар учун қилгандим. Қилган ишимдан афсусдаман, халқдан узр сўрайман», — деди у.

Видеони тайёрлаб тарқатган икки шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси («Ёлғон ахборот тарқатиш») бўйича ҳуқуқий ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳолат юзасидан иш Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судига юборилди.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз тартибга ўтади

2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда бир қатор йирик тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Бу Президентнинг 10 декабрда қабул қилинган “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Иқтисодиёт

10.12.2025, 17:05

Тошкент метро бекатларида кассалар 9 декабрдан ёпилади

Тошкент метрополитенида бир қатор бекатларда кассалар фаолияти тўхтатилмоқда. 2025 йил 9 декабрдан бошлаб жами 16 та бекатда кассалар ёпилиб, уларнинг ўрнида QR-кодли чипталар берувчи замонавий инфокиоскалар ишга туширилади.

Ўзбекистон

06.12.2025, 15:58

СПИД ҳақида 10 та нотўғри қараш

Сўнгги ўттиз–қирқ йил давомида дунёда ВИЧ/СПИД бўйича улкан илмий ютуқлар қўлга киритилди. Вируснинг табиати тўлиқ ўрганилди, ташхис қўйиш технологиялари такомиллашди, замонавий антиретровирус терапияси (АРВТ) эса ВИЧ билан яшовчи миллионлаб инсонларга сифатли ҳаёт кечириш имконини яратди. Бироқ технологиялар ва тиббий билимлар ривожланишига қарамай, жамият онгидаги эски тасаввурлар ҳамон сақланиб қолмоқда.

Ўзбекистон

06.12.2025, 12:26

Автомобиллар учун тоқ ва жуфт саналарда ҳаракатланишни чеклаш амалиёти жорий этилади

Президент фармонига мувофиқ, зарур ҳолларда автотранспорт воситалари ҳаракатини чеклаш бўйича махсус комиссия тузилди.

Ўзбекистон

25.11.2025, 17:11

Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия тузилди

Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, пойтахтда экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган шошилинч чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилди.

Ўзбекистон

25.11.2025, 09:33

Пулли парковка бўйича аукцион қайта ўтказилиши керакми?

Тошкентда жорий этилган пулли парковка тизими атрофида мунозаралар давом этар экан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аҳоли манфаатларини инобатга олган ҳолда бир қатор таклифларни илгари сурди. Яъни, тарифларни белгилашда аҳолининг реал даромадлари ва ижтимоий эҳтиёжлари ҳисобга олиниши, йиғилаётган маблағлар қаерга сарфланиши ҳақида тўлиқ очиқ маълумот тақдим этилиши шарт.

Ўзбекистон

22.11.2025, 10:14

сўнгги янгиликлар

2025 йил Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

2025 йил 6–13 октябрь кунлари Швеция ва Норвегияда ўтган Нобель ҳафталигида физиология ва тиббиёт, физика, кимё, адабиёт, тинчлик ва иқтисод соҳалари бўйича йил лауреатлари эълон қилинди. Нобель мукофоти 1901 йилдан бери топширилиб, ҳар бир ғолиб 11 млн швед кронаси, диплом ва олтин медаль олади. Расмий маросим 10 декабрда Стокгольм ва Ослода ўтказилади.

Жаҳон

10.12.2025, 18:25

Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз тартибга ўтади

2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда бир қатор йирик тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Бу Президентнинг 10 декабрда қабул қилинган “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Иқтисодиёт

10.12.2025, 17:05

Германия совет давридаги кўча номларидан воз кечади

Мамлакатнинг шарқий ҳудудларида ҳали ҳам Владимир Ленин, ГДР раҳбарлари Отто Гротевол ва Вильгелм Пик номидаги кўчалар учрайди. Таъкидланишича, Германия бирлашганига 35 йил бўлган бир пайтда репрессиялар ва тоталитар тузум билан боғлиқ шахслар номлари кўчаларда қолмаслиги керак.

Жаҳон

10.12.2025, 16:41

Уй-жой масалалари ва ижтимоий адолат бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Тошкентда Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган конференция бўлиб ўтмоқда. Конференция миллий уй-жой сиёсати ва унинг халқаро стандартларга мослигига баҳо бериш, шунингдек, қулай хорижий тажрибалар билан ўртоқлашиш учун платформа вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон

10.12.2025, 15:57

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 4,5 фоизгача қисқаради

Ҳар бир камбағал оила учун унинг имкониятлари ва хоҳиш-истакларини ҳисобга олган индивидуал режа ишлаб чиқилади. Лойиҳавий ёндашув доирасида “Бандлик органлари – иш берувчилар ҳамкори”, “Тенг имконият – инклюзив бандлик”, “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш” ва бошқа дастурлар орқали 1 миллион нафар камбағал қамраб олиниши режалаштирилган.

Ўзбекистон

10.12.2025, 15:14

Айрим ҳудудларда электр вақтинча ўчиши мумкин

Сирдарёдаги 1500 МВт қувватли ИЭСдаги носозлик туфайли айрим ҳудудларда электр вақтинча ўчиши мумкин. Маълумотга кўра, ACWA Power томонидан фойдаланишга топширилган станциянинг 2-сонли газ турбинасида ротор муаммоси аниқланган. Япониянинг Mitsubishi компанияси тайёрлаган янги ротор 8 декабр куни махсус рейс билан Тошкентга етказилган.

Ўзбекистон

10.12.2025, 11:10

Ўзбекистон ва Ал-Азҳар ўртасида янги илмий ҳамкорлик лойиҳалари йўлга қўйилади

Мисрнинг нуфузли илмий-диний маркази — “Ал-Азҳар” ва Ўзбекистон ўртасида илмий-таълимий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади. Қоҳирада бўлиб ўтган учрашувда Миср бош имоми, “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад ат-Тоййиб Ўзбекистон делегацияси — Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бошчилигидаги вакиллар билан музокара олиб борди.

Ўзбекистон

10.12.2025, 10:14

«Ўзсувтаъминот»нинг сохта ходимлари аниқланди

Тошкентда икки нафар номаълум шахс уйма-уй юриб, ўзларини «Ўзсувтаъминот» ходимлари деб таништириб, хонадонларга киришга урингани аниқланди. Улар уй эгаларидан яшовчилар сони ҳақида сўраб, ўзларини «лабораториядан келганмиз» деб айтган. Айрим ҳолатларда эса уларнинг хонадонга кириш уринишлари аҳоли билан тортишувга ҳам сабаб бўлган.

Ўзбекистон

10.12.2025, 10:08

Дунёдаги энг қаттиқ режимли 10 та қамоқхона

Жиноят содир этган шахсларни жамиятдан ажратиш ва давлат барқарорлигини сақлаш мақсадида турли даражадаги қамоқхоналар фаолият юритади. Бироқ дунёда шундай муассасалар ҳам борки, улар оддий жазони ижро этиш жойи эмас, балки қаттиқ режим, тотал назорат ва психологик босимнинг энг юқори нуқтасига айланган ташкилотлардир.

Жаҳон

09.12.2025, 19:00

Reuters: Google ва Apple Марказий Осиё мамлакатларини хакерлик ҳужумлари ҳақида огоҳлантирди

Google Марказий Осиё давлатларини киберҳужумлар хавфи айниқса юқори бўлган ҳудудлар рўйхатига киритган. Жумладан, компания хабарида Қозоғистонда Intellexa компаниясига тегишли шпионлик дастурларидан фойдаланиш ҳолатлари аллақачон қайд этилгани таъкидланган.

Ўзбекистон

09.12.2025, 16:03

Ўзбекистонда 70 га яқин онлайн қимор платформалари блокланди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистонда букмекeрлик хизматларини тарғиб қилувчи 70 га яқин сайт блокланганини маълум қилди.

Ўзбекистон

09.12.2025, 14:48

Марказий Банк пластик картадан ноқонуний пул ечиб олиниши юзасидан муносабат билдирди

Қайд этилишича, фуқароларнинг Humans иловаси орқали маблағлари ечиб олингани ҳақидаги илк мурожаатлар Марказий банкка 8 декабрь куни соат 08:30 атрофида келиб тушган. Шундан сўнг Марказий банк ўз ваколатлари доирасида Octagram АЖ (Paylov — савдо белгиси) билан боғланиб, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва эҳтимолий заифликларни бартараф этиш мақсадида P2P амалиётларини вақтинча тўхтатиш бўйича кўрсатма берган.

Ўзбекистон

09.12.2025, 14:40