Тошкентдаги ресторанда овқатланганлар оммавий заҳарланди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган "Muhteshem doner" ресторанидан овқатланган одамлар заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.
Ўзбекистон
12.09.2024, 12:43
Улашиш:
Toshkentdagi restoranda ovqatlanganlar ommaviy zaharlandi
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6-8 сентябрь кунлари 23 нафар фуқарода овқатдан заҳарланиш белгилари кузатилган. Улардан 22 нафари Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасига ётқизилган. Бир нафари эса Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Дастлабки ўрганишларга кўра, уларнинг барчаси 5 сентябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчасида жойлашган "Muhteshem doner" кафесида бир неча турдаги таомларни истеъмол қилганликлари маълум бўлган.
"Олиб борилган даволаш муолажалари натижасида беморларнинг аҳволи яхшиланган ва 12 сентябрь 09:00 ҳолатига кўра, уларнинг 13 нафарига уйларига рухсат берилган. Қолган 10 нафар беморга даволаш муолажалари давом эттирилмоқда ва касаллик динамикасида ижобий ўзгаришлар кузатиляпти. Айни пайтда барча беморларнинг аҳволи қониқарли ҳолатда", дейилади хабарда.
Шунингдек, Санепидқўмнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан "Muhteshem doner" кафеси фаолияти вақтинча тўхтатилгани маълум қилинди. Ташкилот томонидан истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қолдиқларидан намуналар олиниб, лаборатория текширувлари давом эттирилаётгани билдирилган.
Қўмитага кўра, заҳарланишга кафеда тайёрланган соус (беморларнинг барчаси истеъмол қилган маҳсулот) сабаб бўлган бўлиши мумкин. Аммо ҳали ҳануз одамлар кафедаги қайси таомдан заҳарлангани аниқланмаган.
Ўзбекистон
12.09.2024, 12:43
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар
Тошкентдаги цехда чиққан ёнғин бир соатда ўчирилди
Ўзбекистон
18.09.2024, 09:43
Тошкентда ногирон йигит бешинчи қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон
06.08.2024, 18:00
машҳур янгиликлар
Тошкентда илк бор Жордан Питерсон ва Марк Бартон иштирокида "Тафаккур трансформацияси" бўйича конференсия бўлиб ўтади
Маданий
26.08.2024, 11:29
Телеграм асосчиси нега қамалди?
Жаҳон
26.08.2024, 13:37
Сурхондарёда ноқонуний дарахт кесган фуқарога 9 миллионга яқин жарима белгиланди
Ўзбекистон
28.08.2024, 10:13
Путиннинг оммага ошкор қилинмаган ўғиллари аниқланди
Жаҳон
05.09.2024, 13:44
Украина Ўзбекистондан нималарни умид қилмоқда?
Сиёсат
11.09.2024, 16:39
Иккинчи синф ўқувчиларидан солиқларни ўз вақтида тўлаш талаб этилди
Таълим
05.09.2024, 13:23
сўнгги янгиликлар
Ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади — "Ўзгидромет"
Ўзбекистон
19.09.2024, 14:24
Кейинги йилдан жамоат транспорти учун ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади
Ўзбекистон
19.09.2024, 12:31
Ўзбекистонда одамлар гўштдан заҳарланяптими?
Ўзбекистон
19.09.2024, 11:48
Камқонликни қандай енгиш мумкин? Шифокор тавсия берди
Фан-технология
19.09.2024, 11:18
Солиқ қўмитаси иккита банкка огоҳлантириш берди
Ўзбекистон
19.09.2024, 10:37
Нодир Ганиев Франция Президентига ишонч ёрлиғини топширди
Сиёсат
19.09.2024, 10:05
Сурхондарёда юз берган катта ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон
18.09.2024, 16:20
Учта банкнинг 148 нафар ходими тартибга чақирилди
Ўзбекистон
18.09.2024, 15:02
Навоийда эллик ёшли "миришкор" гиёҳвандлик моддаси билан қўлга тушди
Ўзбекистон
18.09.2024, 14:28
"Эшак гўштига ем бўлган қонун". Халқни қўзғатган лойиҳа ижро этиладими?
Ўзбекистон
18.09.2024, 12:27
Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши айтилди
Ўзбекистон
18.09.2024, 11:38
Урганч давлат университетига нисбатан иш қўзғатилди
Ўзбекистон
18.09.2024, 11:05
машҳур янгиликлар
Тошкентда илк бор Жордан Питерсон ва Марк Бартон иштирокида "Тафаккур трансформацияси" бўйича конференсия бўлиб ўтади
Маданий
26.08.2024, 11:29
Телеграм асосчиси нега қамалди?
Жаҳон
26.08.2024, 13:37
Сурхондарёда ноқонуний дарахт кесган фуқарога 9 миллионга яқин жарима белгиланди
Ўзбекистон
28.08.2024, 10:13
Путиннинг оммага ошкор қилинмаган ўғиллари аниқланди
Жаҳон
05.09.2024, 13:44
Украина Ўзбекистондан нималарни умид қилмоқда?
Сиёсат
11.09.2024, 16:39
Иккинчи синф ўқувчиларидан солиқларни ўз вақтида тўлаш талаб этилди
Таълим
05.09.2024, 13:23