Украина кечаси кутилмаганда Россия авиабазаларига кенг кўламли ҳужумни амалга оширди
2025 йилнинг 1 июнь куни Украина Россияга “Ўргимчак тўри” номли ҳарбий операциясини амалга оширди. Бу орқали Украина Россиянинг ички ҳудудларида жойлашган стратегик авиациясига кенг кўламли дронлар орқали ҳужум қилди. Мутахассислар фикрича, бу операция Россиянинг стратегик бомбардимончи авиацияга сезиларли даражада зарар етказган ҳамда урушининг янги босқичини бошлаб берган.
Жаҳон
02.06.2025, 09:19
Улашиш:

Foto: BBC
Маълумотларга кўра, Украина хавфсизлик хизмати (SBU) бу операцияга 18 ой тайёргарлик кўрган. Операцияга президент Владимдир Зеленский бошчилик қилган. Ҳужумда Россиянинг бешта авиабазаси нишонга олинган: Оленя, Белая, Дягилова, Иваново Свернй.
Ҳужум оқибатида 40 дан ортиқ ҳарбий самолёт, жумладан, стратегик TU-95, ТU-22М3 бомбардимончилари ва А-50 разведка самолётлари йўқ қилинган.
SBU ҳисоб-китобларига кўра, бу операция Россия ҳарбий авиациясига 7 миллиард АҚШ доллар зарар етказган.
Украина хавфсизлик хизмати 117 та FPV дронлари Россия ҳудудига юк машиналар орқали яширинча ёғочдан ясалган контейнерлар ичида олиб кирган. Дронлар махсус модификацияланган юк машиналарида, масофадан бошқариладиган томлар остида яширинча жойлаштирилиб, ҳужум вақтида масофадан бошқарув орқали ишга туширилган.

Foto: BBC
SBU Россия ҳудудига яширинча олиб кирилган ва жойлаштирилган дронларни сунъий интеллект ёрдамида нишонларни аниқлаган ва GPS орқали Россиянинг GSM тармоғИ орқали манзилларни аниқлаш имконига эга бўлган.
Ҳужум Россиянинг стратегик бомбардимончилари паркининг учдан бир қисмини йўқ қилган бўлиб, бу Россиянинг узоқ масофали ракета ҳужумлари салоҳиятини сезиларли даражада камайтиради.
Россия Мудофаа вазирлиги бу ҳужумини "террористик ҳужум" деб атаб, баъзи авиабазаларда ҳужумлар қайтарилганини, аммо Оленя ва Белая базаларида зарар етказилганини тасдиқлади.
"Бугун Киев режими FPV дронлари ёрдамида Мурманск, Иркутск, Иваново, Рязан ва Амур вилоятларидаги аэродромларга қарши теракт уюштирди", дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Иркутск ва Мурманск вилоятларидаги ҳарбий аэродромларда FPV дронларининг ҳужумидан сўнг бир нечта самолёт ёниб кетди.
"Ҳарбий хизматчилар ёки тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ, ҳарбий идора ва ҳужумда иштирок этганларнинг баъзилари қўлга олинган", дея маълум қилган.
Ҳужум Истанбулда режалаштирилган тинчлик музокаралари арафасида амалга оширилди. Украина президенти Владимир Зеленский тинчлик музокараларига тайёрлигини билдирган бўлса-да, Россиядан тўлиқ ўт очишни тўхтатиш, асирлар алмашинуви ва депортация қилинган болаларни қайтаришни талаб қилмоқда.
"Ўргимчак тўри" операцияси Украина томонидан Россия ҳудудида амалга оширилган энг йирик ва энг чуқур ҳужум бўлиб, Россиянинг стратегик ҳарбий салоҳиятига жиддий зарар етказди. Бу операция Украина ҳарбий разведкаси ва технологик салоҳиятининг юқори даражасини намоён этиб, Россия ҳарбий иншоотларининг заиф томонларини очиб берди. Шунингдек, бу ҳужум Россиянинг ички хавфсизлик тизимларига таҳдид солиб, Россия жамиятида урушнинг яқинлигини ҳис қилдирди.
Операциянинг муваффақияти Украина учун катта стратегик ютуқ бўлиб, Россиянинг ҳарбий салоҳиятига жиддий зарба бўлди. Бу эса келажакда урушнинг боришига қандай таъсир кўрсатишини вақт кўрсатади.
мавзуга оид янгиликлар

Зеленский: Путин мақсадига эришолмади, биз Украинани сақлаб қолдик
Жаҳон
25.02.2026, 13:51

Зеленский Россияга қарши операцияни маъқуллади
Жаҳон
09.10.2025, 14:00

Россия ва Украина асирлар алмашди
Жаҳон
25.08.2025, 13:00

Россия Украинага таслим бўлишни таклиф қилмоқда — Макрон
Жаҳон
18.08.2025, 17:08

Россия Украинадаги Озарбайжон объектига зарба берди
Жаҳон
18.08.2025, 13:47

Шимолий Корея Россияга урушда қанча ёрдам берган?
Жаҳон
30.05.2025, 10:41
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди
Ўзбекистон
18.03.2026, 09:46

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Маданий
17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон
17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
