updated: 22.03.2026, 16:35

Бухорода 1800 дан ортиқ кўп йиллик дарахт кўчириб ўтқазилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Когон – Бухоро йўлида бир неча йиллик дарахтларнинг қўпорилиши тасвирланган видеолар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати расмий изоҳ берди.

Бухорода 1800 дан ортиқ кўп йиллик дарахт кўчириб ўтқазилмоқда

Коллаж Kun.uz

Унга кўра, А-380 "Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнау" автомобиль йўлининг 218-228 км (20 км) қисмида реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида қурилиш таъсир доирасига тушган жами 1824 туп мевали ҳамда манзарали дарахтлар қонунчилик талаблари асосида бошқа ҳудудларга кўчириб ўтқазилмоқда.

"Ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарорининг 5-боб 33-бандига мувофиқ амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз", дейилади изоҳда.

Қайд этилишича, 1824 туп дарахтнинг 151 тупи Боқий Бухоро мажмуаси ҳамда Янги Ўзбекистон боғига кўчириб ўтқазилган.

"А-380 "Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнау" йўлида реконструкция ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ушбу жараён давомида лойиҳа доирасига тушган барча дарахтлар экологик талаблар ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда янги жойларга кўчириб ўтқазилиши таъминланади", дея ваъда бермоқда Бухоро Экология бошқармаси.

мавзуга оид янгиликлар

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.  

Ўзбекистон

21.09.2026, 09:42

Бухорода 211 марта қоидабузарлик қилган Tracker жарима майдончасига қўйилди

Бухорода 211 марта йўл ҳаракати қоидасини бузган Tracker 2 автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилди. Автомобил эгасига 137 миллион сўм жарима ҳисобланган.

Ўзбекистон

17.09.2026, 15:57

Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги шаҳарсозлик ва экологик муаммоларни муҳокама қилди

Учрашувда муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий объектларга тушаётган юк, шунингдек, электр ва сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон

15.09.2026, 11:46

Сингапурда ўрмонларни уй-жой қурилиши учун кесиш режаси норозиликларга сабаб бўлди

Сингапурда Мажу ва Гиллман ўрмонларини турар жой қурилиши учун ўзлаштириш режаси жамоатчиликнинг кам учрайдиган очиқ норозилигига сабаб бўлди. Петицияларга 60 мингдан ортиқ киши имзо қўйган.

Жаҳон

28.08.2026, 15:38

Қизил китобга 24 та янги тур қўшилмоқда: табиат нима дейди?

Ўзбекистон Қизил китобининг 6-нашрига 24 та янги ўсимлик тури киритилиши режалаштирилмоқда. Бу ўзгаришлар нимани англатади? Нега айнан Қизил китоб?

Ўзбекистон

10.08.2026, 17:19

Samarkand-2028 гиперспектрал сунъий йўлдоши 5 август куни орбитага учирилади

Маълум қилинишича, сунъий йўлдош Хитойнинг Шандун провинцияси қирғоқлари яқинида жойлашган денгиз старт платформасидан STAR.VISION компанияси томонидан Lampung-1 йўлдоши билан бирга фазога учирилади.

Фан-технология

04.08.2026, 11:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Жуд Беллингем иккинчи бор Англиянинг йил футболчиси бўлди

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем иккинчи йил кетма-кет Англия терма жамоасининг йил футболчиси деб топилди.

Спорт

25.09.2026, 17:31

Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси 12 минг доллар талаб қилиб, 4700 доллар олаётганда ушланди

Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси фуқародан 600 млн сўмлик кредит ва автомобиль масаласини ҳал қилиш учун 12 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон

25.09.2026, 15:47

Қозоғистонда 25 сентябрь — миллий мотам куни деб эълон қилинди

Қозоғистонда Каспий денгизидаги ҳарбий машғулотлар вақтида 12 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлиши муносабати билан 25 сентябрь умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

Жаҳон

25.09.2026, 14:57

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди

Ғазодаги геноцид айбловларини рад этган Исроил бош вазири минбардан туриб яна кимларни «тиран» деб атади? 

Жаҳон

25.09.2026, 11:36

ЙПХ ходимини обрўсизлантиришга қаратилган видео тарқатган фуқаро 10 суткага қамалди

Қашқадарё вилоятида йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимининг хизмат фаолиятига оид видеони ижтимоий тармоқда обрўсизлантириш мақсадида тарқатган фуқарога нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистон

25.09.2026, 11:35

«Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик»: Украина расмийлари муносабати

Украина ва Европанинг айрим расмийлари россиялик миллиардерларга қарши чекловлар бекор қилинганини қоралади. Аксарият давлат Усмоновга миллий санкция қўлламоқчи.

Ўзбекистон

25.09.2026, 08:48

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди

Ҳарбий суд Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарди: раҳбар 10 йил 6 ойга, журналист эса 4 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Ёпиқ суд мажлиси тафсилотлари.

Ўзбекистон

25.09.2026, 08:38

Шомуродовнинг дубли: Ўзбекистон Фарғонада Эрон устидан 3:1 ҳисобида енгди

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидан кейинги илк ўйинида Эрон жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўртоқлик учрашуви 24 сентябрь куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтди.

Спорт

25.09.2026, 08:36

Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий денгизга оқиб кетди: 9 киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида Каспий денгизида ўтказилаётган ҳарбий машғулотлар вақтида 19 нафар ҳарбий хизматчини тўлқин денгизга оқизиб кетди. Ҳозиргача 9 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани тасдиқланган.

Жаҳон

24.09.2026, 17:32

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди

Шифокорлар томонидан зарур тиббий муолажалар кўрсатилганига қарамай, аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. 

Ўзбекистон

24.09.2026, 16:53

Алишер Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқарилди

Европа Иттифоқи Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқарди. Қолган 3 мингга яқин шахс ва ташкилотга нисбатан чекловлар эса олти ой ўрнига уч йилга узайтирилди. 

Сиёсат

24.09.2026, 14:07

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?

Президентнинг 2025 йил март ойидаги фармони билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш киритилди.

Таълим

24.09.2026, 12:16

Ҳиндистон мактаблар атрофида фастфуд савдосини чекламоқчи

Ҳиндистон мактаблардан 50 метр радиусда таркибида ёғ, туз ва шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар савдоси ва рекламасини чеклашни режалаштирмоқда.

Жаҳон

24.09.2026, 11:32

“Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак” — Саида Мирзиёева

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон номидан олий минбардан нутқ сўзлади.

Ўзбекистон

24.09.2026, 11:29

Пезешкиан БМТ минбарида: «Эрон терроризм қурбони»

Эрон президенти Масуд Пезешкиан БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаб, мамлакатнинг ядровий дастури, Ҳурмуз бўғози ва АҚШ билан музокараларга муносабати ҳақида баёнот берди.

Жаҳон

24.09.2026, 10:26

Ўзбекистон шахмат олимпиадасида Хитойни ҳам мағлуб этди

Ўзбекистон-1 эркаклар жамоаси шахмат Олимпиадасида Хитой жамоасини 3:1 ҳисобида ишончли тарзда таслим этди. 

Спорт

24.09.2026, 10:05

Ўзбекистонда 40 ёшдан катта талабалар сони 53 мингдан ошди

Статистика маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йилида Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 40 ёш ва ундан катта 53 483 нафар талаба таҳсил олган.

Таълим

24.09.2026, 09:54

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ маъмурий ушлаб туриш мумкин эмас

Конституциявий суд МЖтКда шахсларни 48 соатдан ортиқ маъмурий ушлаб туриш имконини берувчи нормани Конституцияга зид деб топди.

Ўзбекистон

23.09.2026, 17:37

Электрон рухсатномасиз машинани жарима майдончасидан чиқариш тақиқланади

Тошкентда ушланган транспортни жарима майдончасидан чиқариш фақат электрон рухсатнома асосида амалга оширилади. 

Ўзбекистон

23.09.2026, 17:32

Шахмат Олимпиадасида Исроил терма жамоаси техник мағлубиятга учради

Самарқанддаги шахмат Олимпиадасида Исроилнинг эркаклар ва аёллар термалари Йом-Киппур сабаб 6-тур учрашувларида иштирок этмади.

Ўзбекистон

23.09.2026, 15:52

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →