Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирларда диний мазмундаги контрафакт китобларни ноқонуний чоп этиш ва тарқатиш ҳолатлари аниқланди.

Маълум қилинишича, Бувайда туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро қариндошлари билан биргаликда тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз диний мазмундаги китобларни чоп этиш билан шуғулланган.

Тезкор тадбир давомида ушбу манзилдан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, шунингдек, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинган. Бундан ташқари, 216 минг дона пиротехника воситаси ҳам мусодара қилинган.

Шунга ўхшаш ҳолат Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ҳам аниқланган. У ерда 1981 йилда туғилган фуқарога тегишли ноқонуний босмахонадан 8,5 мингдан ортиқ контрафакт диний адабиёт процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Фарғона ва Наманганда 2,6 кг гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Фарғона ва Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами қарийб 2,6 кг «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сақлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

28.09.2026, 11:06

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Курерни ҳақоратлаган ресторан ходими жавобгарликка тортилди

"Brasserie Park" ресторани ходими ва курер ўртасида содир бўлган ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилди.

Ўзбекистон

19.10.2026, 11:38

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Жиноий гуруҳ аъзолари сохта Call-марказ орқали фуқароларнинг банк карталаридан пулларни ўзлаштириб, уларнинг номига онлайн кредитлар расмийлаштирган.

Ўзбекистон

15.10.2026, 09:38

Ўзбекистонда XI Европа кинофестивали ўтказилади

Ўзбекистонда XI Европа кинофестивали 23–25 октябрь кунлари Тошкентда, 27 октябрь куни эса илк бор Урганчда бўлиб ўтади. Фестивал дастуридан 10 та Европа давлати тақдим этган 11 та фильм ўрин олган. Барча намойишлар бепул.

Маданий

13.10.2026, 10:26

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Жаҳон

28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 7,27 млн сўмга етди. Бироқ январь–август ойларидаги медиана иш ҳақи 4,17 млн сўмни ташкил этди. Бу икки кўрсаткич бир-биридан фарқ қилади.

Иқтисодиёт

28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда

Сўнгги 15 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони қарийб 9 фоизга камайди, ажралишлар сони 2,6 баравардан кўпроқ ошди. Мамлакат аҳолиси эса шу даврда 34 фоизга кўпайган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин

Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?

Тақдирлаш маросими бугун Лондонда ўтказилади. Гарри Кейн асосий фаворитлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Спорт

26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама

АҚШда Конгресс устидан назоратни белгилайдиган 3 ноябрь кунги сайловлар арафасида собиқ президент Барак Обама демократлар кампаниясига қўшилиб, Трамп сиёсатини масхара қилди.

Жаҳон

26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Тамим бин Ҳамад Ол Соний қўшма лойиҳаларни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 15:33

AI tasvir

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?

Абдураҳмон Ташанов мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этди, бироқ сўз эркинлиги, суд-тергов тизими ва блогерларга нисбатан жиноий ишлар юзасидан хавотир билдирди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?

Трамп мусулмон номзодни «жиҳодчи» деб атади.

Жаҳон

26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди

Ислом молиясига мувофиқлаштириш кенгаши (IFCB) Iman Invest билан ҳамкорликни тўхтатиб, компанияда бир неча миллион долларлик камомад юзага келгани ва шариат мезонларига зид операциялар аниқланганини билдирди. Iman Invest раҳбарияти эса айбловларни рад этиб, Маҳмуд Усмон билан келишмовчилик унинг ойлик тўловларини камайтириш ва компания акцияларидан улуш беришни рад этиш ортидан бошланганини даъво қилмоқда.

Ўзбекистон

26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →