Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Вояга етмаганлар билан никоҳ муносабатларига киришиш, уларни турмушга бериш ёки уйлантириш ҳамда давлат рўйхатидан ўтмаган никоҳ бўйича диний маросим ўтказиш учун жарималар кучайтирилди.
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
Улашиш:

Ўзбекистонда никоҳ ёшига оид қонунчиликни ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун маъмурий жарималар оширилди. Тегишли ўзгартиришлар Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йил 14 октябрда имзолаган қонунда назарда тутилган.
Вояга етмаган шахс билан никоҳ муносабатларига киришиш
Никоҳ ёшига етмаган шахс билан амалда никоҳ муносабатларига киришганлик учун жарима БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача этиб белгиланди. Аввал бу миқдор 5–10 баравар эди.
Вояга етмаганни турмушга бериш ёки уйлантириш
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни турмушга бериш ёки уйлантириш учун БҲМнинг 20 бараваридан 25 бараваригача жарима солинади. Илгари жарима 7–15 бараварни ташкил этган.
Давлат рўйхатидан ўтмаган никоҳ учун диний маросим
Қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган никоҳ бўйича, жумладан, никоҳ ёшига етмаган шахс иштирокида диний маросим ўтказганлик учун жарима БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача оширилди. Аввал бу миқдор 15–30 баравар эди.
Ўзгаришлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47³-моддасига киритилди. Қонуннинг асосий мақсадларидан бири болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришдир.
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 14:37

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди
Ўзбекистон
15.04.2026, 11:05
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда
Жаҳон
03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди
Жаҳон
03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
