Кореяда тўрт ўзбекистонлик терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда

Жанубий Кореяда тўрт нафар ўзбекистонлик Суриядаги террорчи гуруҳга пул ва транспорт воситалари юборганликда айбланиб қўлга олинди. Уларга терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги қонунни бузиш айби қўйилган.

Кореяда тўрт ўзбекистонлик терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда

Схема ғайриоддий деталь билан бошланади: криптовалюта пулга айлантирилиб, унга ишлатилган автомобиллар ва экскаваторлар сотиб олинган, сўнг улар Сурияга жўнатилган. 

Асосий гумонланувчи – 30 ёшлардаги эркак. У 2025 йил апрелидан бошлаб тахминан саккиз ой давомида БМТ рўйхатидаги "Катибат ат-Тавҳид вал-Жиҳод" ташкилотига 6,3 миллион вон қийматида криптовалюта юборганликда айбланмоқда. БМТ "Ал-Қоида"га алоқадор бу гуруҳни 2022 йилда террорчилик ташкилоти деб тан олган.

Бундан ташқари, ўша ташкилотдан криптада пул олиниб, умумий қиймати 170 миллион вонга тенг 11 та ишлатилган автомобиль ва иккита экскаватор сотиб олиниб, Сурияга жўнатилган.

Терговчиларнинг фикрича, гумонланувчининг гуруҳ билан расмий алоқаси бўлмаган. У ташкилот аъзоси бўлган укаси билан боғланганидан сўнг қўллаб-қувватлашни бошлаган.

У Интерполнинг қизил хабарномаси эълон қилинганидан бир ой ўтиб, апрель ойида ушланган. Шундан сўнг қамоқ эҳтиёт чораси қўлланиб, айблов эълон қилинган.

Қолган уч нафар ўзбекистонлик асосий гумонланувчига ишлатилган автомобилларни топишда ёрдам берганликда айбланмоқда. Улар ҳибсга олинмаган, полиция томонидан сўроқ қилинган.

Асосий гумонланувчи ватандошларидан бирининг номига рўйхатдан ўтган ишлатилган автомобиллар экспорти компаниясини бошқарган. Мана шу ерда манзара ойдинлашади: Жанубий Кореядан ишлатилган машиналарни экспорт қилиш – оддий, қонуний бизнес бўлиш баробарида, ушбу ишда маблағни чегара орқали ўтказиш воситаси сифатида "крипта – товар – юк – Сурия" занжирининг бир бўғинига айланган.

Тергов давом этмоқда, якуний суд қарори эълон қилинмаган.

мавзуга оид янгиликлар

Қидирувдаги 19 нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяда яшириниб юрибди — полиция

Фуқаролиги бўйича мамлакатдаги энг кўп қидирувдагилар Хитой фуқаролари бўлиб, ўзбекистонликлар бу борада иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Ўзбекистон

09.09.2026, 09:25

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди

БМТ делегациясини Бош вазир аш-Шайбоний кутиб олди. Бу амалдаги БМТ раҳбарининг 17 йил ичида Сурияга илк расмий ташрифидир.

Жаҳон

25.07.2026, 13:18

“Фаластиндаги қочқинлар агентлиги инқироз ёқасида” – Антонио Гутерриш

Фаластинга ёрдам кўрсатувчи UNRWA 100 миллион долларлик маблағ танқислигига дуч келмоқда. Агентлик хизмат кўрсатиш соатларини 20 фоизга камайтирган

Жаҳон

01.07.2026, 10:43

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

"Green Card 2027" расман очилади

АҚШ суди Трамп маъмуриятини 2027 йилги Green Card лотереясини қайта очишга мажбур қилди.

Жаҳон

15.10.2026, 17:54

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда

АҚШда оралиқ сайловлар арафасида мусулмонларга нисбатан салбий муносабат ва сиёсий босим кучайгани айтилмоқда.

Жаҳон

03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Дура шаҳрида журналист Мунтасир Нассорнинг уйига рейд ўтказиб, уни ҳибсга олди.

Жаҳон

03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди

Запорожье вилоятида жойлашган Комишуваха қишлоғида гуманитар ёрдам тарқатиладиган марказ ва унга яқин бошпанага ҳаво зарбалари берилди. Ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Жаҳон

03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →