Uzum UzPost’ни хусусийлаштириш бўйича ариза топширди. Рақобатчиси — Россиянинг Wildberries маркетплейси
Ўзбекистоннинг рақамли экотизими — Uzum миллий почта оператори UzPost’ни хусусийлаштириш жараёнида иштирок этиш учун расман ариза топширди. Компания давлат улушини сотиб олишга тайёрлигини билдириб, тижорий самарадорлик билан бирга ижтимоий мажбуриятлар ўртасидаги мувозанатни сақлаш муҳимлигини таъкидлади.
Иқтисодиёт
15.10.2025, 11:01
Улашиш:

AI-generated image
Uzum’нинг расмий Telegram-каналида хабар берилишича, компания Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлигига UzPost’даги давлат улушини сотиб олиш бўйича сўров йўллаган.
Компания баёнотида қайд этилишича, почта хизмати мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга соҳалардан бири бўлиб, уни ривожлантиришда фақат тижорий самарадорлик эмас, балки миллий манфаатлар ҳам инобатга олиниши лозим. Uzum’нинг таъкидлашича, холдингнинг IT-инфратузилмаси билан интеграция почта хизматининг иш самарадорлигини оширишга ёрдам беради, бу орқали UzPost’нинг ижтимоий йўналишини ва мамлакат бўйлаб мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш ҳам мумкин бўлади.
Uzum, шунингдек, ички ва халқаро ҳамкорлар — кичик ва йирик бизнес вакиллари манфаати йўлида фаолият юритишга тайёрлигини билдирди.
Бундан аввал маълум бўлишича, Россиянинг Wildberries маркетплейси ҳам UzPost’даги улуш учун даъвогар бўлмоқда. ОАВ маълумотларига кўра, Wildberries ва Russ (RVB) компаниялари биргаликда хусусийлаштириш савдоларида иштирок этиш учун ариза топширган. Россия манбаларининг таъкидлашича, келишув аввалдан тайёрланган бўлиб, Wildberries Ўзбекистон бозорида ўз фаолиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Иқтисодиёт
15.10.2025, 11:01
Улашиш:
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади
Ўзбекистон
13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
12.03.2026, 14:48

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда
Жаҳон
12.03.2026, 11:38

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жаҳон
12.03.2026, 10:56

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди
Ўзбекистон
12.03.2026, 10:46
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
