Фориш туманидаги боғчаларда 37 нафар бола овқатдан заҳарланди
Жиззах вилояти Фориш туманидаги тўртта давлат боғчасида 37 нафар бола овқатдан заҳарланди. Маълум бўлишича, улар бир кун олдин биокефир, пишлоқ, сарёғ каби маҳсулотларни истеъмол қилган. Вилоят СЕС хизматига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш нормалари бузилган. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, суриштирув олиб борилмоқда.
Ўзбекистон
10.10.2025, 11:05
Улашиш:

Қайд этилишича, 9 октябрь куни 9:00 дан 16:00 га қадар 1,3,5 ва 7-сонли мактабгача таълим муфассалларининг жами 37 нафар нафар тарбияланувчиси иситма кўтарилиши, кўнгил айниши, қорин оғриғи, ич кетиш ва ҳолсизлик каби шикоятлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Улар 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган.
Жиззах вилояти санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг дастлабки хулосасига кўра, ушбу боғчаларда оммавий заҳарланиш юзага келишида озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш, ишлов бериш жараёнларидаги санитария қоида ва нормаларининг бузилиши ҳолатлари мавжудлиги сабаб бўлган. Бу инсон организмида ошқозон ичак ҳазм қилиш тизимининг бузилишига олиб келиши мумкинлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўка, Пискент, Оққўрғон ва Қуйи Чирчиқ туманларида жами 1922 нафар бола овқатдан заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик. Вилоят ҳокими Зоир Мирзаевга кўра, ўша вақтда болаларни даволаш учун 5-6 миллиард сўмлик дори-дармонлар шифохоналарга етказиб берилган.
Ўзбекистон
10.10.2025, 11:05
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Жиззах вилоятида янги кичик АЭС учун котлован қазиш ишлари бошланди
Ўзбекистон
10.10.2025, 10:22

Зойир Мирзаев болаларнинг заҳарланишига алоқадор шахслар ишдан олиниш кераклигини айтди
Ўзбекистон
08.10.2025, 10:30

Қамоқдаги ҳоким миллионланб пул ажратиш бўйича қарор чиқарди
Ўзбекистон
25.07.2025, 17:32
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда
Жаҳон
12.03.2026, 11:38

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди
Ўзбекистон
12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?
Жаҳон
12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт
12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди
Фан-технология
11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди
Ўзбекистон
11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади
Жаҳон
11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 23:39
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
