Ўзбекистонда ёшлар орасида никоҳ шартномаларини тарғиб қилиш бошланади

Жорий йил бошидан буён Ўзбекистонда 32 мингдан ортиқ ажрашиш ва 16 мингта алимент тўламаслик ҳолати қайд этилган. Ҳукумат ёшлар орасида никоҳ шартномаси тузишнинг аҳамияти ҳақидаги маълумотни кенг тарқатишни режалаштирмоқда — бу турмуш ўртоқлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усули сифатида кўрилмоқда.

 

Фото: Ситуативное

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, мамлакатда ёшлар ўртасида никоҳ шартномаси тузишни оммалаштириш бўйича ташвиқот ишлари кучайтирилади.

Давлат раҳбари ташвишли статистикани қайд этди: йил бошидан буён мамлакатда 32 мингдан зиёд оила пароканда бўлган, 16 мингга яқин ота-она эса алимент тўлашдан бўйин товламоқда. Шунингдек, баъзи ҳолатларда эр ёки хотин оилани катта миқдордаги кредитлар билан ташлаб кетиши натижасида болаларнинг моддий аҳволи янада оғирлашмоқда.

Президент таъкидлаганидек, никоҳ шартномаси ажралиш оқибатларини енгиллатиш ва турмуш ўртоқлар манфаатларини ҳимоя қилиш учун самарали восита бўлиши мумкин. Шу муносабат билан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда онгли равишда никоҳга киришнинг аҳамияти ҳақида маърифий тадбирлар ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, давлат раҳбари қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ва эрта никоҳлар сони ортиб бораётганидан хавотир билдирди. Унинг таъкидлашича, бу муаммолар давлат идоралари билан бир қаторда жамиятнинг ҳам жиддий эътиборини талаб қилади.

сўнгги янгиликлар

“Demokrat.uz” раҳбари ва блогерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ф.Меҳмонов ва блогер А.Ғоипназаров товламачиликда гумонланмоқда. Улар тадбиркордан видеоматериални ўчириш ва эълон қилмаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилгани айтилмоқда. Меҳмонов 17 минг доллар олаётган вақтида ушланган. 

Ўзбекистон

12.02.2026, 08:49

Канадада мактабда отишма: 10 киши ҳалок бўлди

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Тумблер-Ридж ўрта мактабида отишма содир бўлди. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлди, ҳужумчи эса ўз жонига қасд қилган.

Жаҳон

11.02.2026, 17:49

Россияда Ўзбекистон фуқароси терроризм бўйича 20 йилга қамалди

Жавоҳир Ўткиров Россия Федерацияси Жиноят кодексининг бир қатор терроризм ва қурол-яроқ билан боғлиқ моддалари бўйича айбдор деб топилди.

Ўзбекистон

11.02.2026, 17:07

“Муомаласи ёқмагани учун божни оширдим” - Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп Швейцарияга нисбатан жорий этилган бож тўловлари 39 фоизгача оширилганини маълум қилди.

Жаҳон

11.02.2026, 16:48

“Квартплата”ни кечиктирганлар электр учун тўлов қила олмайди

2026 йил 1 июлдан бошлаб кўп квартирали уй мулкдорлари ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунча электр энергияси учун тўловлари қабул қилинмайди.

Иқтисодиёт

11.02.2026, 15:42

Россия “Telegram”ни ҳам блоклаши мумкин

Россияда “Telegram” фойдаланувчилари техник узилишлар ҳақида оммавий равишда шикоят қила бошлади. Манбаларга кўра, “Роскомнадзор” мессенжер фаолиятини чеклаш бўйича янги чораларни ишга туширган.

Жаҳон

11.02.2026, 13:58

Омбудсманнинг 2025 йилги фаолияти кўриб чиқилди

Маълум қилинишича, 2025 йилда Омбудсман ўз ишини қонунийлик, адолат ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борган.

Ўзбекистон

11.02.2026, 10:46

Қирғиз Миллий хавфсизлик бошлиғи Қамчибек Ташиев барча лавозимларидан озод этилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров фармони билан Қамчибек Ташиев Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари — Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Жаҳон

11.02.2026, 09:33

Қурувчиларнинг маккарона шартномалари фош этилди

Айрим ҳолатларда шартномаларни қурувчи компания эмас, “агент” ёки “тижорат вакили” сифатида бошқа шахслар имзолаган бўлиб, бу муаммо юзага келганда ҳақиқий қурувчининг жавобгарликдан қочишига олиб келмоқда.

Ўзбекистон

10.02.2026, 16:51

COVID-19 вакцинаси саратон чақирмайди — расмий изоҳ

Ижтимоий тармоқларда COVID-19 вакцинаси инсон геномига зарар етказиши ва саратонга сабаб бўлиши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Бу маълумотларга Санэпид қўмита расмий изоҳ берди.

Ўзбекистон

10.02.2026, 15:21

Ўзбекистонда такси ҳайдовчиларининг даромади йилига 1 млн сўмдан ҳам ошмади — ДСҚ

2025 йил якунига кўра такси агрегаторлари фаолияти бўйича эълон қилинган маълумотларда ҳайдовчилар даромади, тўлов усуллари, ёш таркиби ва йўловчи ташиш бозорининг асосий кўрсаткичлари келтирилган.

Иқтисодиёт

10.02.2026, 13:21

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон йўллари ва мактаблари учун 160 млн доллар ажратади

Маблағлар Жиззах вилоятидаги ҳудудий автомобиль йўлларини таъмирлаш ҳамда SmartEd лойиҳаси доирасида республика бўйлаб янги мактаблар қуриш ва жиҳозлашга йўналтирилади.

Иқтисодиёт

10.02.2026, 12:13