Дипломат: Украина бўлиниши мумкин

АҚШнинг собиқ дипломати Час Фриман Украина можародан кейин муваффақиятсиз давлатга айланиши ёки унинг ҳудуди бир неча мамлакат ўртасида тақсимланиши мумкинлигини билдирди.

Жаҳон

13.10.2026, 09:19

Улашиш:

Дипломат: Украина бўлиниши мумкин

Украинанинг келажаги ҳақида хавотир

АҚШнинг истеъфодаги дипломати Час Фриман Украинадаги можаро якунида мамлакат ҳудуди бир неча давлат ўртасида тақсимланиши мумкинлигини айтди. У бу ҳақда YouTube каналидаги суҳбатда фикр билдирган. Бу ҳақда Риа Новости хабар бермоқда.

Фриманнинг таъкидлашича, Украина муваффақиятсиз давлатга айланиши ва уни Ғарбий Украинадаги реваншистик ўта миллатчи кучлар бошқариши эҳтимоли бор. Шунингдек, дипломат Европа тарихида илгари ҳам кузатилгани каби, бошқа давлатлар Украина ҳудудини ўзаро тақсимлаб олиши мумкинлигини истисно қилмади.

«Биз можародан шундай ҳолатда чиқиши мумкин бўлган Украинани кўряпмизки, бу барчамизни хавотирга солиши керак», — деди у.

Фриман Украинада коррупция ва демократик эркинликлар билан боғлиқ муаммолар борлигини таъкидлади

Дипломат Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш мезонларига бирорта йўналиш бўйича ҳам жавоб бермаслигини таъкидлаган.
Унинг фикрича, мамлакатда коррупция даражаси юқори, демократия ва фуқаролик эркинликлари етарли даражада таъминланмаган. Шунингдек, Украинага ёрдам бериш учун Европанинг бошқа давлатлари томонидан катта миқдорда субсидия ажратилиши талаб этилиши мумкин.

Фриман Европа Иттифоқига Украина қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган энг яхши ерларининг қўшилиши ҳам баҳсларга сабаб бўлишини айтди. Унинг таъкидлашича, Франция фермерлари ва ўз қишлоқ хўжалиги манфаатларини ҳимоя қилувчи бошқа кучлар бундай жараёнга қарши чиқиши мумкин.

Венгрия Украина билан боғлиқ позициясини билдирган

Июнь ойи бошида Венгрия бош вазири Петер Мадьяр Будапешт Закарпатьедаги венгрлар ҳуқуқларини тиклаш бўйича Киев билан келишувга эришилганидан кейин Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларини бошлашга тўсқинлик қилмаслигини билдирган эди.

Шу билан бирга, Венгрия Украина ёки бошқа бирор давлатнинг Европа Иттифоқига тезлаштирилган тартибда қабул қилинишига қарши эканини билдирган. Мадьяр таъкидлашича, Будапешт аъзолик масаласида номзод давлатнинг белгиланган мезонларга мувофиқлигини баҳолашга асосланган ёндашувни қўллаб-қувватлайди. 

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда

Украинанинг жорий йилги бюджетида 56 миллиард долларлик молиявий бўшлиқ юзага келган.Украина бу вазиятга қандай ечим топмоқчи?

Жаҳон

05.10.2026, 16:50

«Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик»: Украина расмийлари муносабати

Украина ва Европанинг айрим расмийлари россиялик миллиардерларга қарши чекловлар бекор қилинганини қоралади. Аксарият давлат Усмоновга миллий санкция қўлламоқчи.

Ўзбекистон

25.09.2026, 08:48

Алишер Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқарилди

Европа Иттифоқи Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқарди. Қолган 3 мингга яқин шахс ва ташкилотга нисбатан чекловлар эса олти ой ўрнига уч йилга узайтирилди. 

Сиёсат

24.09.2026, 14:07

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?

АҚШ махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москва ва Киевдаги учрашувларида Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича янги ғоялар муҳокама қилинди. 

Сиёсат

09.09.2026, 09:57

Европа Иттифоқи ва Украина дрон ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди

Уруш қийинчиликларида шаклланган Украина тажрибаси энди Европа Иттифоқи ҳимоясига ҳам ҳисса қўшади.

Жаҳон

15.07.2026, 16:51

Украина Европа Иттифоқи билан 6-кластер бўйича музокара бошлади

Европа Иттифоқи Украинанинг аъзолик музокараларида навбатдаги кластерни очди. Ушбу қарор Киевни Виктор Орбан туфайли юзага келган икки йиллик турғунликдан олиб чиқмоқда.

Сиёсат

14.07.2026, 14:43

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келиши мумкин

Ушбу ташрифдан нималар кутилмоқда?

Сиёсат

14.10.2026, 12:48

Honda электромобилларни симсиз қувватлаш тизимини ишлаб чиқмоқда

Honda электр юк машиналарини автомагистралда ҳаракатланаётган пайтида симсиз қувватлаш технологиясини синовдан ўтказмоқчи.

Фан-технология

14.10.2026, 12:28

Қозоғистон 6 млн тонна нефтьни қазиб ололмади

Қозоғистон 2026 йилда Каспий қувур консорциуми (КТК) инфратузилмасидаги муаммолар ва Тенгиз конидаги авария сабабли қарийб 6 млн тонна нефть қазиб ололмади. 

Иқтисодиёт

14.10.2026, 12:22

Ерни аукционсиз расмийлаштиришни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Улар 11,5 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон

14.10.2026, 10:59

Ўзбекистонда таълимга давлат харажатлари 5 йилда 2,1 баробарга ошди

Таълим соҳасига йўналтирилган давлат харажатлари сўнгги беш йил давомида изчил ўсиб борган.

Таълим

14.10.2026, 10:33

Конгода Эбола вирусини юқтирганлар сони 9 мингдан ошди

Вирус натижасида вафот этганлар сони эса 4 381 нафарга етган. Касаллик тарқалишини чеклаш чоралари жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.

Жаҳон

14.10.2026, 09:55

Россияда мигрантлар имтиҳондан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги айрим хорижлик ишчиларни рус тили, мамлакат тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон топшириш талабидан озод этишни таклиф қилди. Бу барча мигрантларга тааллуқли эмас.

Сиёсат

13.10.2026, 17:06

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда

Таълим ва илм-фан вазирлиги фуқароларни сохта хабарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Таълим

13.10.2026, 16:30

Россия ҳусийлар ва Саудияни тинчликка чақирди

Москва фуқаролик инфратузилмасига зарба беришни номақбул деб ҳисоблайди.

Жаҳон

13.10.2026, 15:59

Қарийб 10 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди

Давлат харидларида рақобатни чеклаш билан боғлиқ қонунбузилишлар аниқланиб, буюртмачи ташкилотларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 14:40

Амударёда сув камайяптими?

Сув хўжалиги вазирлиги дарё суви камайиб бораётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 12:32

Озарбайжонда мактаб формасига норозиликларда 37 киши ҳибсга олинди

Бокуда мактабларда ягона форма талабларига, жумладан диний кийимларга қўйилган чекловларга қарши норозиликлар ортидан 37 киши ҳибсга олингани хабар қилинди. Ҳодисалар юзасидан жиноий иш очилган.

Жаҳон

13.10.2026, 11:48

Аҳолининг банклар олдидаги қарздорлиги 10,6% га ошди

2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг банклардан олган кредитлари қолдиғи 243,6 трлн сўмни ташкил этди.

Иқтисодиёт

13.10.2026, 11:02

Ўзбекистонда янги мудофаа вазири тайинланди — Ботир Қудратхўжаев

Ботир Қудратхўжаев ким ва аввал қандай лавозимда ишлаган? 

Ўзбекистон

13.10.2026, 10:54

Ўзбекистонда XI Европа кинофестивали ўтказилади

Ўзбекистонда XI Европа кинофестивали 23–25 октябрь кунлари Тошкентда, 27 октябрь куни эса илк бор Урганчда бўлиб ўтади. Фестивал дастуридан 10 та Европа давлати тақдим этган 11 та фильм ўрин олган. Барча намойишлар бепул.

Маданий

13.10.2026, 10:26

«Ал-Наср» «Нефтчи»ни мағлуб этди — Роналду ҳам гол урди

2026 йил 12 октябрь куни бўлиб ўтган «Ал-Наср» — «Нефтчи» учрашуви хавфсизлик билан боғлиқ вазият сабаб бир соатга кечиктирилди.

Спорт

13.10.2026, 09:58

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин

Йўловчилар самолёт экипажи кўрсатмаларини бажармаса, 8,8 миллион сўмгача, авиакомпаниялар эса айрим ҳолатларда 44 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Ўзбекистон

12.10.2026, 17:24

Янги Тошкент учун қанча ер майдони ажратилади?

Янги Тошкентда Тошкент шаҳрининг ҳар бир тумани ва мамлакатнинг қолган 13 та ҳудудига 100 гектардан ер ажратилади. Бу ҳудудларда маҳаллалар ташкил этиш ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Ўзбекистон

12.10.2026, 17:00

Ғазо жанубидаги зарба оқибатида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийлари ҳудуддаги қуролли гуруҳ аъзосини нишонга олганини билдирган. ҲАМАС эса Исроилни сулҳ келишувига путур етказишда айбламоқда.

Жаҳон

12.10.2026, 16:16

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →