Европа Иттифоқи ва Украина дрон ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди
Уруш қийинчиликларида шаклланган Украина тажрибаси энди Европа Иттифоқи ҳимоясига ҳам ҳисса қўшади.
Жаҳон
15.07.2026, 16:51
Улашиш:

Украина ва Европа Иттифоқи Киевнинг тажрибаси ҳамда Европанинг саноат салоҳиятини бирлаштиришга қаратилган “дрон келишуви”ни имзолади.
Энди қўшма лойиҳалар йўлга қўйилиб, дрон ишлаб чиқариш ҳажми оширилади. Бу ҳақда Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен 15 июль куни маълум қилди.
“Биз кучли томонларимизни бирлаштиришимиз лозим. Бу келишув Украина ихтирочилиги ва Европанинг саноат масштабини бирлаштиради”, — деди фон дер Ляйен Киевда Украина Давлатчилиги куни шарафига ўтказилган маросимдаги нутқида.
Украина бунгача алоҳида давлатлар билан ҳам шундай ҳамкорлик битимларини имзолаган.
Хусусан, 7–8 июль кунлари Анқарада бўлиб ўтган НАТО саммитида президент Володимир Зеленский яна 3 та дронлар бўйича келишув имзолади. Унинг айтишича, бу каби битимлар сони тўққизтага етган.
Чоршанбада имзоланган ҳужжат эса Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва компанияларни қамраб оладиган илк келишувдир.
“Сизнинг дрон ва антидрон тизимларини бошқариш бўйича орттирган тажрибаларингиз чиндан ҳам бебаҳо”, — деди фон дер Ляйен Зеленскийга мурожаат қилиб.
“Биз ушбу имкониятдан биргаликда фойдаланишимиз керак. Чунки Европа бу соҳада қандай таҳдидларга дуч келаётганини яхши биламиз. Европа Иттифоқининг кўплаб давлатларида ҳаво ҳудудига ноқонуний кириш ҳолатлари ва огоҳлантиришлар кузатилмоқда”, — дея қўшимча қилди у.
Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Украинага “катта технологик ва саноат салоҳияти” ҳамда “хавфсиз ва ишончли ишлаб чиқариш майдонлари”ни таклиф қила олади.
Экспорт қилинаётган дрон тажрибаси
Россия 2022 йил февралида Украинага бостириб кирган пайтда мамлакат дрон соҳасида чекланган тажрибага эга эди. Шундан сўнг Украина юқори даражада ривожланган дрон саноатини шакллантириб олди.
Зеленский дрон бўйича ҳамкорлик битимларини кенгайтириш мақсадида турли давлатларга ташриф буюрмоқда. Айниқса, Форс кўрфази мамлакатлари Эрон ҳужумларига қарши курашишда Украинанинг тажрибасидан фойдаланишга катта қизиқиш билдирган.
мавзуга оид янгиликлар

ЕИ ва НАТО Россияга босимни кучайтиради
Сиёсат
03.09.2026, 14:46

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18

Дипломат: Украина бўлиниши мумкин
Жаҳон
13.10.2026, 09:19

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда
Жаҳон
05.10.2026, 16:50

«Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик»: Украина расмийлари муносабати
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:48
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
