Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлининг бутун йўналиши бўйича қурилиш ишлари бошланди

Кеча, 30 июнь куни, Қирғизистон ҳудудида Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон халқаро темир йўли бўйлаб тўлиқ кўламдаги қурилиш ишлари расмий тарзда бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бақит Торобаев темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди.

Жаҳон

01.07.2025, 16:38

Улашиш:

Xitoy – Qirgʻiziston – Oʻzbekiston temir yoʻlining butun yoʻnalishi boʻyicha qurilish ishlari boshlandi

Foto: Ekonomistkg

Торобаевнинг сўзларига кўра, Қирғизистон ҳудудидан ўтадиган темир йўлнинг узунлиги 304 километрдан ортиқни ташкил этади ва ушбу йўналиш бўйлаб қурилиш ишлари расман бошланган.

 

"Бугун, 30 июнь – Қирғизистон учун тарихий кун. Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон халқаро темир йўлининг бутун узунлиги бўйлаб тўлиқ кўламдаги қурилиш ишлари бошланди.

Жорий йилнинг 29 апрель куни ушбу темир йўлнинг асосий объектлари қурилишини бошлаш маросими ўтказилган эди. Бу лойиҳа фақат инфратузилмавий эмас, балки аҳоли ҳаёт сифатини ошириш, иқтисодий ўсишни таъминлаш ва минтақалар ҳамда халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу муносабат билан тегишли давлат органлари раҳбарларига жойлардаги муаммоларни тезкор ҳал этиш ва уларнинг бориши ҳақида Президент Администрациясига ўз вақтида маълумот бериб боришни топшираман", — деди Торобаев.

 

Йиғилиш давомида қурилиш жараёнида юзага келган ўндан ортиқ масалалар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли давлат органларига топшириқлар берилган.

 

Қайд этилишича, темир йўл йўлагининг тахминан 40 фоизи тоннеллар ва кўприклар орқали ўтади. Умумий лойиҳа доирасида 27 та туннель ва 41 та кўприк қурилиши режалаштирилган.

 

Қурилишни 2030 йилгача якунлаш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 4,7 миллиард АҚШ доллари деб баҳоланмоқда.

 

Аввалроқ, 2024 йил 27 декабрда темир йўл қурилиши расмий равишда бошланган эди. Ўшанда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Хитой Раиси Си Сзинпин ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев чиқиш қилиб, лойиҳа бутун минтақа учун ниҳоятда муҳим эканини алоҳида таъкидлаган эдилар.

сўнгги янгиликлар

Мюнхен Олимпиадаси: спорт тарихидаги қора кун

1972 йилги Мюнхен Олимпия ўйинлари спорт тарихидаги энг фожеали саҳифалардан бири ҳисобланади.

Спорт

05.03.2026, 14:47

Минглаб ўзбекистонликлар Яқин Шарқдан эвакуация қилинди

Яқин Шарқда ҳарбий кескинлик кучайгани сабабли 28 февралдан бошлаб бир қатор халқаро авиарейслар тўхтатилди. Бу эса минглаб Ўзбекистон фуқароларининг чет элда қолиб кетишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон

05.03.2026, 12:56

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?

Глобал исиш электромобиллар батареяларининг тезроқ эскиришига олиб келиши мумкин. Бу эса электромобиль сотиб олишни режалаштираётган кўплаб одамларда шубҳа уйғотмоқда.

Иқтисодиёт

05.03.2026, 11:01

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?

Бугунги асосий савол — ўз ҳудудларига ракета ва дронлар тушаётган бир шароитда, араб давлатлари Эронга қарши очиқ урушга киришадими ёки нейтрал позицияни сақлаб қоладими?

Жаҳон

05.03.2026, 09:23

Дубай халқаро аэропортидаги узилишлар иқтисодиётга жиддий зарба бермоқда

Дубай иқтисодиёти ҳар дақиқада қарийб 1 миллион доллар миқдорида зарар кўрмоқда.

Иқтисодиёт

04.03.2026, 16:47

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда

АҚШ ҳукумати ва сунъий интеллект компаниялари ўртасидаги келишмовчилик ортидан OpenAI’га қарши бойкот ҳаракати кучаймоқда. 

Жаҳон

04.03.2026, 13:11

Ҳомиладор талабаларга “иккинчи имконият” яратилади

2026/2027 ўқув йилидан ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратилади.

Таълим

04.03.2026, 11:59

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабаларни суперконтракт (оширилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Таълим

04.03.2026, 10:02

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.

Жаҳон

03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39