577 миллион сўм алимент ундирилди - Омбудсман

Ўзбекистон Омбудсмани 2025 йилнинг 9 ойида фуқаролар фойдасига 9,3 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундирилганини маълум қилди. Шундан 2,16 млрд сўм меҳнат муносабатлари ва иш ҳақи бўйича тўланди. Шунингдек, 25 нафар фуқарони ишга тиклаш ва ишга жойлаштириш бўйича мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) 2025 йилнинг 9 ойлигида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этди.

Омбудсман ахборотига кўра:

  • Фуқаролар фойдасига 9 млрд 327 млн сўмдан ортиқ маблағ ундирилди. Шундан 2 млрд 162 млн сўмга яқини меҳнат муносабатлари ва иш ҳақи бўйича.
  • 25 нафар фуқарони ишга тиклаш ва ишга жойлаштириш тўғрисидаги мурожаатлар ижобий ҳал қилинди.
  • 11 та ҳолатда иш берувчиларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари бартараф этилди.
  • Хотин-қизлар ва болалар манфаати учун 577 млн сўмдан ортиқ алимент ундирилиши таъминланди. Алимент тўлашдан бош тортган 3 нафар ҳуқуқбузарга маъмурий қамоқ тайинланди.
  • Ер участкалари олиб қўйилиши билан боғлиқ ҳолларда 3,6 млрд сўмдан ортиқ компенсация фуқаролар фойдасига ундирилишда ёрдам кўрсатилди.
  • Мурожаатларни ўрганиш натижасида инсон ҳуқуқларини бузган 33 нафар масъул ходимга интизомий ва маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланди.
  • Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 728 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Омбудсман институти жорий йилда ҳам фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адолатни таъминлашга қаратилган ишларини изчил давом эттирмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Омбудсманнинг 2025 йилги фаолияти кўриб чиқилди

Маълум қилинишича, 2025 йилда Омбудсман ўз ишини қонунийлик, адолат ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борган.

Ўзбекистон

11.02.2026, 10:46

Kredit rasmiylashtirish bilan bogʻliq firibgarlik  42 foizga oshdi — Ombudsman

Кредит расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик 42 фоизга ошди — Омбудсман

2024 йилда кредит расмийлаштиришга оид фирибгарлик ҳолатлари 42 фоизга ошгани аниқланди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) хабар берди.

Ўзбекистон

28.01.2025, 11:18

Qashqadaryodagi hibsxonalarda sharoitlar qoniqarsiz ekanligi maʼlum boʻldi

Қашқадарёдаги ҳибсхоналарда шароитлар қониқарсиз эканлиги маълум бўлди

Қашқадарё вилояти Қарши ва Косон туманлари Ички ишлар бўлимларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида шахсларни сақлаш шароитлари белгиланган меъёрий талабларга жавоб бермаслиги аниқланди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Oмбудсман) ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон

15.01.2025, 17:17

Joriy yilda Ombudsmanga huquqni muhofaza qiluvchi xodimlar ustidan qancha shikoyat tushgani aytildi

Жорий йилда Омбудсманга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар устидан қанча шикоят тушгани айтилди

Жорий йилнинг 10 ойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахсларга нисбатан руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги юзасидан 158 та шикоят келиб тушгани маълум бўлди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили — Омбудсман ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қиди.

Ўзбекистон

05.12.2024, 14:37

сўнгги янгиликлар

Чиқиндиларни олиб кетиш хизматида янги тўлов тизими жорий этилди

Энди истеъмолчилар фақат амалда кўрсатилган хизмат учун тўлов қилади, барча ҳисоб-китоблар эса онлайн тизим орқали юритилади.

Иқтисодиёт

22.02.2026, 14:36

Мубашшир Аҳмад «Сангород»га ўтказилди

Навоий вилоятида жазо муддатини ўтаётган Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 20 февраль куни Тошкент шаҳрига олиб келинди.

Ўзбекистон

22.02.2026, 11:17

Хитойнинг сунъий интеллект дастурлари цензура босими остидами?

Хитойнинг сунъий интеллект (СИ) чат-ботлари кўпинча сиёсий саволларга жавоб беришдан бош тортади ёки расмий давлат позициясини такрорлайди.

Фан-технология

22.02.2026, 09:08

Оксфорд билан ҳамкорлик: Янги Ўзбекистон университети халқаро майдонга чиқмоқда

Янги Ўзбекистон университетида Оксфорд университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Oxford Hub платформасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Таълим

21.02.2026, 14:12

Техникум ўқувчиларига ҳам стипендия тўланади

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда стипендия тўлаш амалиёти жорий этилади.

Таълим

21.02.2026, 13:49

Британия қиролининг укаси қўлга олинди

Чарльз IIIнинг укаси - шаҳзода Эндрю 19 февраль куни, 66 ёшга тўлган куни қўлга олинди. У бир кун ҳибсда сақланиб, кейинчалик «тергов остида» шарти билан озод этилди. 

Жаҳон

21.02.2026, 13:28

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади

Ўзбекистонда олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлган педагоглар учун уй-жой сотиб олишда давлат томонидан ипотека субсидияси ажратилади. 

Иқтисодиёт

21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди

Саудия Арабистони 2026 йилги Ҳаж мавсуми олдидан Умра зиёратига оид муҳим чеклов ва муддатларни расман эълон қилди.

Маданий

21.02.2026, 11:01

Россия ОАВлари Мирзиёев самолётини “АҚШ ҳарбий самалёти” деб талқин қилди

Россиянинг айрим Telegram каналлари ва қатор йирик ОАВлари АҚШдан учиб келган “номаълум Boeing 787” Россия ҳаво ҳудудига киргани ҳақида хабар тарқатди.

Ўзбекистон

21.02.2026, 10:19

Ўзбекистонда 4 минг км магистрал йўл автобанга айлантирилади

Йирик магистрал йўлларни халқаро талабларга жавоб берадиган автобанларга айлантириш вазифаси 2026 йилги давлат дастурига киритилди. 

Ўзбекистон

21.02.2026, 10:07

Ғазо учун қайси давлат қандай ёрдам беради?

19 февраль куни Вашингтонда АҚШ Президенти Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган Тинчлик кенгашининг илк йиғилишида етакчилар Ғазо бўйича ўз ёрдам таклифларини билдиришди.

Жаҳон

21.02.2026, 07:37

Европа разведкаси: аслида Россия тинчлик келишувини истамайди

Иккинчи разведка бошлиғининг айтишича, аслида Кремль яқин орада тинчлик келишувини хоҳламайди, бунга эҳтиёжи ҳам йўқ. Унинг иқтисодиёти таназзул ёқасида эмас.

Жаҳон

20.02.2026, 16:29