updated: 21.03.2026, 04:39

Адлия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигини огоҳлантирди

2023 йилда 21 та, 2024 йилнинг ўтган даврида 16 та дори воситалари интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя қилмаган ҳолда давлат рўйхатига олинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаментининг ахборот хизмати маълум қилди

Улашиш:

Adliya vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligini ogohlantirdi

Adliya vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligini ogohlantirdi

Қайд этилишича, "MAGNE B6", "IMUDON", "SMEKTA", "DUSPATALIN", "ELEVIT" дори воситаларининг контрафакт нусхалари "Magne B6", "Nest Imudon", "Smecta", "Grand Imudon", "MER DUSPATANIM", "ELEMALVIT" кўринишида турли фармацевтика корхоналари номига  интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя қилмаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигини огоҳлантирди. Унга кўра, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатдан ўтказилишида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишини олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш лозим. Юқоридаги ҳолатлар такроран содир этилганда қонунчиликда белгиланган жазо чоралари қўлланилиши мумкин.

"Қонунчилик ҳужжатлари талабларига кўра, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатидан ўтказилишида интеллектуал мулк ҳуқуқларига қатъий риоя этилиши керак", дейилади Адлия вазирлиги хабарида.

Маълумот учун, "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунга асосан дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади ҳамда қалбакилаштирилган ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини ишлаб чиқариш тақиқланади.

Ўзбекистон

14.10.2024, 09:57

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

ССВ тизимида 1000 дан ортиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2025 йил июль ҳолатига кўра молия ва иқтисодиёт йўналишида фаолият юритувчи 1 280 нафар ходимда манфаатлар тўқнашуви ва непотизм ҳолатлари аниқланди.

Ўзбекистон

27.10.2025, 08:17

Чирчиқда сиам эгизаклари ноёб операция орқали ажратиб олинди

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиалида ноёб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди.

Ўзбекистон

10.10.2025, 09:01

Соғлиқни сақлаш тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан тизимда қатор раҳбар кадрлар тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Ўзбекистон

08.09.2025, 13:19

Британия компанияси Ўзбекистондаги лабораторияларни замонавий стандартларга мослаштиради

"Intertek" компанияси 100 дан ортиқ мамлакатда 1000 дан зиёд лабораторияга эгалик қилади.

Ўзбекистон

05.09.2025, 16:38

Самарқандда кореялик шифокорлар иштирокида тиббий акция ўтказилди

Самарқандда Жанубий Кореянинг “Сеонам” тиббий кўнгиллилар гуруҳи иштирокида кенг кўламли тиббий акция ўтказилди.

Ўзбекистон

19.08.2025, 14:28

Ўзбекистонда илк бор уникал юрак жарроҳлиги амалга оширилди

Бобур Тўраев 10 га яқин ривожланган давлатлар клиникаларида малака оширган ва 20 га яқин илмий мақолалар муаллифи саналади.

Фан-технология

14.08.2025, 17:45

сўнгги янгиликлар

Суд Ташановга нисбатан қўзғатилган ишни тугатди

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 1-қисмига асосан тугатди. Суд қарорига кўра, ишда маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланмаган.

Ўзбекистон

01.04.2026, 17:26

Ишончнома билан берилган авто: жарима баллари кимга ёзилади?

2026 йил 1 апрелдан бошлаб транспорт воситасини ишончнома асосида бошқараётган шахсларга нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни расмий равишда ўтказиш тартиби жорий этилди.

Ўзбекистон

01.04.2026, 16:07

Битта билет – бир нечта манзил: "Uzbekistan Airways" қизиқарли шартнома имзолади

Air India ва  Uzbekistan Airways расман код-шер битимини имзолади.

Ўзбекистон

01.04.2026, 16:01

Европа давлатлари АҚШнинг Эронга қарши операцияларига чеклов қўймоқда

Франция Исроил томонидан Эронга қарши операцияларда қўлланилиши мумкин бўлган Америка қуролларини ташиш учун ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат бермади.

Жаҳон

01.04.2026, 15:10

Жиззахдаги ёпиқ муассасаларда Омбудсман текшируви: аниқланган камчиликлар ва чоралар

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Жиззах вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказди. 

Ўзбекистон

01.04.2026, 12:47

Жаҳон чемпионати 2026: Ироқ, Конго, Босния, Туркия, Чехия ва Швеция мундиалга йўл олди

Кеча  бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсларда Ироқ, Конго, Босния, Туркия, Чехия ва Швеция терма жамоалари Жаҳон чемпионати 2026га чиқиш имкониятини қўлга киритди. Ҳар бир жамоа ўз гуруҳларида жиддий рақибларга қарши баҳс олиб боради ва мухлислар тарихий ғалабаларни кўришга тайёр. 

Спорт

01.04.2026, 12:37

Қатлга рухсат: дунёни ташвишга солган қонун

Исроил парламенти фаластинлик маҳбусларга нисбатан ўлим жазосини қўллашга рухсат берувчи баҳсли қонун лойиҳасини қабул қилди.

Жаҳон

01.04.2026, 11:40

Теҳронда жамоат транспорти вақтинча бепул қилинди

Теҳрон шаҳар кенгаши қарорига кўра, пойтахтдаги барча жамоат транспорти хизматлари — жумладан метро, экспресс ва оддий автобус линиялари фарвардин ойи (21 март-20 апрел) охирига қадар бепул бўлади.

Жаҳон

01.04.2026, 10:52

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи

Дунёда ядровий қуролга эга давлатлар сони 10 тага етган. Дастлаб ҳимоя воситаси сифатида яратилган ушбу қурол бугун инсоният учун энг катта глобал таҳдидлардан бирига айланган. Ушбу мақолада ядровий қуролга эга давлатлар, уларнинг қандай шакллангани ва ядросиз ҳудудлар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Фан-технология

01.04.2026, 10:04

Ботаника боғида велосипед ва самокатлар тақиқланади

Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида велосипед, самокат ва бошқа шунга ўхшаш воситаларда ҳаракатланиш тақиқланади. 

Ўзбекистон

01.04.2026, 09:27

Санъаткорлар тўй хизматлари учун солиқ тўлашдан норозими?

Ўзбекистонда 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб санъаткорлар ва бошловчилар томонидан кўрсатиладиган хизматларни «Солиқ» иловасида рўйхатга олиш ҳамда «бир хизмат — бир тўлов» тамойили асосида солиққа тортиш режалаштирилмоқда.

Маданий

31.03.2026, 17:08

Лавров: АҚШ ва Исроил Араб давлатларини Эронга қарши қўйишга уринмоқда

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнотига кўра, АҚШ ва Исроил мавжуд вазиятдан фойдаланиб, Араб давлатларини Эронга қарши йўналтиришга ҳаракат қилмоқда.

Жаҳон

31.03.2026, 15:58