Аллергия мавсуми яқин: Нималарни истеъмол қилмаслик керак?

Озиқ-овқат аллергияси — дунёда тобора кенг тарқалаётган патологиялар сирасидан бўлиб, таҳлилларга кўра, бундан асосан болалар, айниқса, эмизикли гўдаклар кўп азият чекади. Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова кучли аллерген ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Улашиш:

Allergiya mavsumi yaqin: Nimalarni isteʼmol qilmaslik kerak?

Allergiya mavsumi yaqin: Nimalarni isteʼmol qilmaslik kerak?

Унга кўра, болаларда бу турдаги касаллик ривожланишига кўп ҳолларда онанинг ҳомиладорлик ёки эмизикли даврида нотўғри овқатланиши сабаб бўлади. Гўдак сунъий аралашмалар билан озиқлантирилса, чала туғилса ёки ошқозон-ичак, ўт, жигар хасталикларидан азият чекса ҳам, озиқ-овқат аллергияси юзага келиши мумкин. 

"Сигир сути кучли аллергия қўзғатувчи маҳсулот ҳисобланади. Таркибида f2, Bos d 4, Bos d 5, Bos d 6, Bos d 8, Bos d 9, Bos d 10, Bos d 11, Bos d 12 аллергенлари мавжуд. Уларга 5-6 ёшгача бўлган ўғил-қизларда аллергия кузатилади", дейди мутахассис.

Товуқ тухуми ҳам кенг тарқалган аллерген бўлиб, овалбумин, овомуеоид, овотрансферрин ва овомутсин оқсиллар гуруҳларини ўз ичига олади. Бу моддалар молекуляр даражада ўрганилганда, Gal d1, Gal d2, овомукоид, Gal d3, Gal d4 аллергенлари реакцияларни юзага келтириши маълум бўлган. 

Шунингдек, балиқ ҳам кучли аллерген. Унинг гўштида парваалбумин ва тропомиозин оқсил гуруҳлари мавжуд. Молекуляр даражадаги ўрганишлар унинг таркибида Cyp c1, Gad c 1, Gad m 1 аллергенлари борлиги тасдиқланган. 

Буғдой ва соя ҳам баъзида аллергик реакцияларни келтириб чиқаради. Масалан, соя таркибини молекуляр даражада ўрганиш натижасида унинг таркибида  Gly m 1, Gly m 5, Gly m 6 аллергенлари мавжудлиги аниқланган. 

Илмира Разикованинг қўшимча қилишича, гўшт маҳсулотлари орасида парранда ва от гўшти бошқаларига нисбатан кўпроқ аллерген хусусиятга эга. Цитрус мевалар, қулупнай ва ертут ҳам кўпроқ аллергия қўзғайди. Ёнғоққа аллергияси бўлганларнинг аксарияти эса ушбу мева дарахти чангига ҳам таъсирчан бўлади.

"Катталарда аллергия ривожланишига сабаб бўлувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан биринчиси ерёнғоқдир. Бу маҳсулот кўп ҳолларда анафилактик реакцияни келтириб чиқаради. Ундан сўнг турли хил ёнғоқлар, кунжут, асал, шафтоли, узум, малина, сабзи, шоколад, кофе ва какао аллергия чиқарувчи маҳсулотлар рўйхатидан жой олган", дейди шифокор.

мавзуга оид янгиликлар

Sovuq kunlarda qanday ovqatlanish kerak?

Совуқ кунларда қандай овқатланиш керак?

Ўзбекистонга қиш мавсуми кириб келиши билан ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайди. Бундай шароитда тетик ва соғлом юриш учун овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Хўш, совуқ кунларда қандай овқатланиш керак? Мазкур саволга Тиббиёт фанлари доктори Илҳом Отажонов Соғлиқни сақлаш вазирлигига берган интервьюсида жавоб берди. 

Фан-технология

17.12.2024, 10:53

Uy sharoitida tayyorlangan konservalarni isteʼmol qilsa boʻladimi?

Уй шароитида тайёрланган консерваларни истеъмол қилса бўладими?

Қиш фасли кириб келиши билан уй шароитида тайёрланган қўлбола консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш бошланади. Бундай маҳсулотларнинг сифат назорати махсус текширувлардан ўтмагани боис, уларнинг истеъмолга яроқли ёки яроқсиз эканлигини билиш мушкул. Агар одам консерва маҳсулотидан заҳарланса, унда қандай белгилар пайдо бўлади, касалланишнинг олдини олиш учун нималар қилиш керак? Мазкур саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати томонидан ташкиллаштирилган интервьюда жавоб берилди. 

Фан-технология

02.12.2024, 09:58

Tuz odam salomatligiga qanday salbiy oqibatlarni keltirib chiqaradi?

Туз одам саломатлигига қандай салбий оқибатларни келтириб чиқаради?

Соғлом овқатланишга риоя қилишни бошлаган ҳар бир оила туз истеъмол қилиш керакми ёки йўқми, дея ўйлайди. Ҳатто инсонлар орасида мутлақо туз истеъмол қилмайдиганлар ҳам учраб туради. Хўш, ўзи туз истеъмол қилиш қанчалик соғлиққа зарар етказади? Унинг инсонларга фойдаси борми? Шу каби саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги батафсил жавоб берди. 

Фан-технология

25.11.2024, 10:23

Bolalarni nafas yoʻllari kasalliklaridan qanday himoya qilish mumkin?

Болаларни нафас йўллари касалликларидан қандай ҳимоя қилиш мумкин?

Куз-қиш мавсуми бошланиши билан катталардан тортиб, ёш болаларгача тез-тез бурун битиши, акси уриш ҳолатлари кузатилади. Болаларда мазкур ҳолатлар бошланиши билан уларнинг ота-оналари ўзлари билган усулда фарзандларини даволашга ҳаракат қилади. Аммо бундай ўзбилармонликнинг охири бошқа бир касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Мазкур касалликларни бартараф этиш бўйича тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев ўзининг тавсияларини бериб ўтди.

Фан-технология

25.10.2024, 10:13

Yoshga toʻlmagan chaqaloqlarni qanday ovqatlantirish kerak?

Ёшига тўлмаган чақалоқларни қандай овқатлантириш керак?

Бир ёшгача бўлган болаларга қандай қўшимча овқатлар бериш мумкинлиги ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассиси томонидан бир қатор тавсиялар берилди.

Фан-технология

01.10.2024, 14:20

Qanday mahsulotlar odamni tez qaritadi?

Қандай маҳсулотлар одамни тез қаритади?

Кунлик тановул қилаётган баъзи бир таомларимиз саломатлигимизга бевосита салбий таъсир қилиб, организмнинг қариш жараёнини тезлаштириши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ана шундай маҳсулотларнинг рўйхати ва уларнинг танага таъсири ҳақида маълумот берилди.

Фан-технология

23.09.2024, 10:17

сўнгги янгиликлар

Давлатлар ўртасида дипломатик нота: қоидалар, талаблар ва амалий кейслар

Халқаро муносабатларда давлатлар ўртасидаги мулоқот фақат учрашувлар ёки телефон қўнғироқлари орқали эмас, балки аниқ ҳуқуқий ва дипломатик ҳужжатлар орқали ҳам амалга оширилади.

Сиёсат

19.12.2025, 18:16

«Green Card» лотереяси дастури тўхтатилди

АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Браун университетида содир этилган отишма билан боғлиқ ҳолатдан сўнг «Green Card» (DV-1) лотерея дастури вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.

Жаҳон

19.12.2025, 15:51

Қурилиш ва уй эгаларининг ҳуқуқлари: қонун, амалиёт ва ҳимоя йўллари

Қурилиш ва реконструкция ишлари шаҳарлар тараққиёти учун зарур. Бироқ бу жараён уй эгаларининг ҳуқуқлари, ижтимоий адолат ва инсон манфаатлари ҳисобидан амалга ошмаслиги керак.

Ўзбекистон

19.12.2025, 15:04

Шовинистик фикр ва қарашлар: жамият ва миллатлар учун хавф

Шовинизм — муайян миллат, ирқ ёки давлатни бошқалардан устун қўйиш, ўзгаларни камситиш ва ҳақ-ҳуқуқини инкор этишга асосланган қарашлар тизимидир.

Маданий

19.12.2025, 11:49

Тожикистонда Қобилжон Алиев билан боғлиқ маросимлар суратга олиниши чекланди — журналистлар

Маҳаллий журналистлар маълум қилишича, Тожикистон расмийларига Қобилжон Алиевнинг жасадини олиб келиш ва дафн маросимлари билан боғлиқ жараёнларни суратга олишга йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилган.

Жаҳон

19.12.2025, 10:29

Туғруқ масканининг ачинарли аҳволи: Саида Мирзиёева ҳолатни ўрганди

1972 йилда қурилган мазкур бино ҳозирда 13 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатиб, 16 та қишлоқ учун ягона туғруқ маскани ҳисобланади.

Ўзбекистон

19.12.2025, 09:38

Ўзбекистонда АИ-92 бензини нархи арзонлашади

Ишлаб чиқаришни оптималлаштириш ва таннархни камайтириш натижасида АИ-92 маркали бензинининг бир тоннаси учун биржа бошланғич нархи 12 881 000 сўмдан 12 628 000 сўмга туширилди.

Ўзбекистон

19.12.2025, 08:37

2026 йилда иқтисодий ўсиш суръати секинлашиши кутилмоқда

2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 7 фоиздан юқори, 2026 йилда эса 6,6 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда.

Иқтисодиёт

19.12.2025, 08:02

Тошкентда ёмғирлар сабаб ҳаводаги қолип концентрацияси ошди — Ўзгидромет

Аллергенларнинг юқори даражаси аллергия ва астмаси бор одамларнинг аҳволини ёмонлаштириши мумкин

Ўзбекистон

18.12.2025, 19:43

2025 йилнинг энг нуфузли аёллари кимлар? — Forbes

Forbes журнали дунёнинг 100 нафар энг қудратли аёллари рейтингининг анъанавий нашрини эълон қилди.

Жаҳон

18.12.2025, 16:34

Энди Европага бориш янада осонлашади

Ўзбекистон фуқароларининг Европа Иттифоқига ишлаш, ўқиш, халқаро юк ташувчи ҳайдовчи сифатида бориши ҳамда туристик гуруҳлар учун виза олиш тартибини соддалаштириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон

18.12.2025, 14:46

Президент мактабга қор кечиб бораётган ўқувчи билан учрашди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мактабга қор кечиб бораётгани акс этган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган 4-синф ўқувчисини қабул қилди.

Жаҳон

18.12.2025, 13:14