updated: 22.03.2026, 12:27

Болаларни нафас йўллари касалликларидан қандай ҳимоя қилиш мумкин?

Куз-қиш мавсуми бошланиши билан катталардан тортиб, ёш болаларгача тез-тез бурун битиши, акси уриш ҳолатлари кузатилади. Болаларда мазкур ҳолатлар бошланиши билан уларнинг ота-оналари ўзлари билган усулда фарзандларини даволашга ҳаракат қилади. Аммо бундай ўзбилармонликнинг охири бошқа бир касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Мазкур касалликларни бартараф этиш бўйича тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев ўзининг тавсияларини бериб ўтди.

Улашиш:

Bolalarni nafas yoʻllari kasalliklaridan qanday himoya qilish mumkin?

Bolalarni nafas yoʻllari kasalliklaridan qanday himoya qilish mumkin?

Шамсиевга кўра, ёмғирли кунлар ва салқин об-ҳаво шароитида организмнинг вирус ваинфекцияларгаа қарши курашиш қобилияти пасаяди. Ҳавода намлик миқдорининг ортиши сабабли организм касалланишгамоилл бўлиб қолади. Бу ҳолат, айниқса, ёш болаларда яққол намоён бўлади.

"Болаларнинг бундай инфекцияларга дуч келмаслиги учун, энг аввало, ўғил-қизларга гигиеник қоидаларни ўргатиш, қўлни совунлаб ювиш ёки тез-тез антисептик воситалар билан дезинфекция қилишни уқтириш зарур. Чунки бу — мавсумий вирусли инфекциялардан ҳимояланишнинг энг муҳим омили ҳисобланади", дейди у.

Бундан ташқари, Шамсиев юзларни қўл билан кўп ушламаслик, хоналарни доимий шамоллатиш, ёш болаларга йўталганида ёки акса урганида оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпишни ўргатиш зарурлигини уқтирган.

"Болаларга касал бўлган тенгқурлари олдига яқин келмасликни айтиш, ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни тушунтириш лозим. Агар улар касал бўлиб қолган бўлса, мактабгача таълим муассасасига ёки мактабга юбормаслик керак", дея қўшимча қилган у.

Шунингдек, профессор оилада ота-оналар томонидан фарзандлари касал бўлганида нотўғри йўллар билан уларни тузатишга уринишлар кўпайганига ҳам тўхталган.

"Иситмаси юқори боланинг томоғини йод ёки "Зелёнка" билан артиш кўп кузатиладиган янглиш хатти-ҳаракат. Чунки кичик ёшли беморнинг нафас йўли шиллиқ қавати жуда нозик, қолаверса, вирусдан яллиғланган ва шишган бўлади. Агар юқорида айтилган суртмалар билан ишлов берилса, шиллиқ қават жароҳатланиб, шиш катталашиб, ларингит юзага келиши ва бошқа асоратлар кузатилиши хавфи бор", дейди тиббиёт фанлари доктори.

Бироқ Шамсиев касал боланинг фибрил тутқаноғи бўлмаса, касаллик туфайли тана ҳарорати 38-38,5 даражадан паст бўлганда иситмани туширишга ҳожат йўқлигини, иситма юқорида келтирганидек баланд бўлса, болага "Парацетамол" ёки "Ибупрофен" (болалар учун эритма) бериш мумкинлигини таъкидлаган.

"Шуни унутмаслик керакки, тана ҳароратининг 37 даража иссиқ бўлиши иситма кўтарилганини англатмайди. Қайта-қайта иситмани туширувчи дориларни ичириш эса ундаги терморегуляция марказига салбий таъсир этади. Бундан ташқари, аллергик йўтал, астма, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши кузатилаётган болалар бор хоналарда исириқ тутатиш мумкин эмас. Чунки тутун кичкинтой органлари спазмини кўпайтириб, йўтални янада кучайтириши мумкин", дея огоҳлантирган у.

Профессор боланинг шамоллаши давомида ва тана ҳарорати кўтарилганда кўп суюқлик ичиши кераклигини тушунтириб, суюқлик касалликни тезроқ енгишга ёрдам беришини билдирган.

Қолаверса, болани тўғри ва рационал овқатланиши, сурункали инфекция ўчоқларини бартараф этиш ҳамда чиниқтириш бундай мавсумий касалликларни олдини олишга кўмаклашишини ҳам айтган.

"Болага қўшимча D витаминининг сувли эритмаси (Аквадетрим), аскорбин кислотаси, руҳ (цинк) ва селен моддалари, камқонликни даволаш мақсадида темир препаратлари тавсия этилса, нафас йўллари касалликларига қарши курашиш кучини оширишга ёрдам беради. Шамоллаш мавсумида вакцинация ишларини олиб бориш ҳам касалликдан ҳимояланишда яхши самара беради", дея Фурқат Шамсиев тавсияларини якунлаган.

мавзуга оид янгиликлар

Allergiya mavsumi yaqin: Nimalarni isteʼmol qilmaslik kerak?

Аллергия мавсуми яқин: Нималарни истеъмол қилмаслик керак?

Озиқ-овқат аллергияси — дунёда тобора кенг тарқалаётган патологиялар сирасидан бўлиб, таҳлилларга кўра, бундан асосан болалар, айниқса, эмизикли гўдаклар кўп азият чекади. Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова кучли аллерген ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Фан-технология

24.02.2025, 10:40

Sovuq kunlarda qanday ovqatlanish kerak?

Совуқ кунларда қандай овқатланиш керак?

Ўзбекистонга қиш мавсуми кириб келиши билан ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайди. Бундай шароитда тетик ва соғлом юриш учун овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Хўш, совуқ кунларда қандай овқатланиш керак? Мазкур саволга Тиббиёт фанлари доктори Илҳом Отажонов Соғлиқни сақлаш вазирлигига берган интервьюсида жавоб берди. 

Фан-технология

17.12.2024, 10:53

Uy sharoitida tayyorlangan konservalarni isteʼmol qilsa boʻladimi?

Уй шароитида тайёрланган консерваларни истеъмол қилса бўладими?

Қиш фасли кириб келиши билан уй шароитида тайёрланган қўлбола консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш бошланади. Бундай маҳсулотларнинг сифат назорати махсус текширувлардан ўтмагани боис, уларнинг истеъмолга яроқли ёки яроқсиз эканлигини билиш мушкул. Агар одам консерва маҳсулотидан заҳарланса, унда қандай белгилар пайдо бўлади, касалланишнинг олдини олиш учун нималар қилиш керак? Мазкур саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати томонидан ташкиллаштирилган интервьюда жавоб берилди. 

Фан-технология

02.12.2024, 09:58

Tuz odam salomatligiga qanday salbiy oqibatlarni keltirib chiqaradi?

Туз одам саломатлигига қандай салбий оқибатларни келтириб чиқаради?

Соғлом овқатланишга риоя қилишни бошлаган ҳар бир оила туз истеъмол қилиш керакми ёки йўқми, дея ўйлайди. Ҳатто инсонлар орасида мутлақо туз истеъмол қилмайдиганлар ҳам учраб туради. Хўш, ўзи туз истеъмол қилиш қанчалик соғлиққа зарар етказади? Унинг инсонларга фойдаси борми? Шу каби саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги батафсил жавоб берди. 

Фан-технология

25.11.2024, 10:23

Yoshga toʻlmagan chaqaloqlarni qanday ovqatlantirish kerak?

Ёшига тўлмаган чақалоқларни қандай овқатлантириш керак?

Бир ёшгача бўлган болаларга қандай қўшимча овқатлар бериш мумкинлиги ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассиси томонидан бир қатор тавсиялар берилди.

Фан-технология

01.10.2024, 14:20

Qanday mahsulotlar odamni tez qaritadi?

Қандай маҳсулотлар одамни тез қаритади?

Кунлик тановул қилаётган баъзи бир таомларимиз саломатлигимизга бевосита салбий таъсир қилиб, организмнинг қариш жараёнини тезлаштириши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ана шундай маҳсулотларнинг рўйхати ва уларнинг танага таъсири ҳақида маълумот берилди.

Фан-технология

23.09.2024, 10:17

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45